168
суръатлар билан ривожланиш даражаси билан белгиланади. Шунинг учун ҳам
кейинги йилларда Ўзбекистонда туризмни ривожланиши билан боғлиқ бўлган
масалаларга жуда катта эътибор берилиб, унинг туристик салоҳиятидан
самарали фойдаланиш йўллари шаклланмокда ва қарор топмокда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида туризм ва
уни ривожлантириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилиши тўғрисида
дастурий режалар тузилган. Бозор иқтисодиёти шароитида кучли рақобат
юзага келаётгани туристик фаолиятда илғор технологияларни қўллашни
тақозо этмокда. Мамлакатимиз туризмини ривожлантириш орқали
туристик
фаолиятни яхшилаш ва ички бозорда рақобатни кучайтириш, ўзаро
ҳамкорликни йўлга қўйиш замон талаби бўлиб қолмокда. Юқоридагилардан
келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш керакки, бу масалалар республикамизда
туризмни ривожлантиришни ҳамда туризмда маркетинг ва рақобат
усулларини топиш ва асослаб бериш вазифасини қўяди.
Республикамиз Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, - “Биз
ҳозир фақат туризмни ривожлантириш билан шуғулланадиган тузилмага доир
масалаларни тасдиқладик. Бу чоралар туризмнинг Ўзбекистон иктисодиёти
ривожига
қўшадиган
ҳиссасини
ошириш,
тарихий
ва
маданий
қадриятларимизни тарғиб килиш, шунингдек, валюта заҳираларини тўлдириш
бўйича аниқ чора-тадбирлар билан кучайтирилиши зарур”.
Бугунги
кунга
келиб
Ўзбекистон
Республикаси
Туризмни
ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мамлакатда туризм соҳасини
ривожлантиришни кўзда тутувчи мақсадли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан,
экотуризм, геотуризм,
экстремал туризм, тиббиёт туризми, автотуризм,
алпинизм ва фаол ҳордиқ чиқаришнинг бошқа замонавий шаклларини
оммалаштириш
учун
керакли
шарт-шароитлар
яратилмоқда.
Республикамизда экологик туризмни ривожлантириш учун катта имкониятлар
мавжуд, зеро мамлакатимиз барча сайёҳлар учун жозибали бўлган
экотуристик йўналишларнинг ноёб ва барқарор тармоқларига эга. Шу ўринда
таъкидлаш жоизки, диёримизда 8 та қўриқхона, 2 та табиий миллий парк, 1 та
биосфера резервати, 12 та заҳира ва 7 та табиат ёдгорлиги бор. Ўлкамизда бу
йўналишда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, шулардан бири Айдар-
Арнасой кўллар тизимини ривожлантириш ҳисобланади. 2019-йилнинг 23-
апрелида мамлакатимиз ҳукумати томонидан сайёҳларни жалб қилиш
мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 347-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу
ҳужжат
Айдар-Арнасой
кўллар
тизими
биологик
ресурсларидан
фойдаланишни такомиллаштиришга оид чора-тадбирларни амалга оширишни
кўзда тутади. Қарорда аҳолининг балиқ маҳсулотига бўлган талабини
қондириш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини, ҳудуднинг туристик
салоҳиятидан самарали фойдаланиш назарда тутилган. Қарорнинг асосий
мақсадларидан бири хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб,
экотуризм ва табиат муҳофазаси бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтиришни
инобатга олган ҳолда, республикада экологик туризмни ривожлантиришга
169
доир истиқболли лойиҳалар, механизмлар ва жиҳозлар бўйича таклифлар
ишлаб чиқишдан иборатдир.
Бугунги кунга келиб, туризм соҳаси иқтисодиётнинг муҳим, энг юқори
ва тез даромад келтирадиган соҳасига айланиб бормокда. Туризм соҳасини
жадал ривожлантириш борасида республикамизда бир қатор қонунлар,
меъёрий хужжатлар ва дастурлар кабул қилинди. Шу билан бирга, туризм
сохасини янада жадаллаштириш борасида хам ислоҳотлар чуқурлашиб бориб,
соҳага хос ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Шу ўринда туризмда маркетингни кириб келиш тарихига тўхталиб
ўтсак. Туризм индустриясида маркетинг фаолиятлари XIX аср охирларида,
тунаш ва саёҳат бюролари билан биргаликда Англия ва кейинчалик Европа
қитъасининг бошқа давлатларида амалда қўлланила бошлаган. Туризм
маркетингининг тизимли бир шаклда инобатга олиниши ва ўрганилиши 1950-
йилларда Европада амалда қўлланилган. Иккинчи жаҳон урушигача люкс бир
истеъмол соҳа бўлган туризм тармоғи,
урушдан кейин Европадаги
саноатлашув ҳаракати билан бирга ривожланишга ва тарқалишга бошлаган.
Истеъмолчиларнинг сотиб олиш имкониятлари ортган ва туризм тармоғи
халқаро бир хусусият қозониб талаб ва таклиф мувозанати бузилишни
бошлаган.
Туризм маркетинги - диққатни жалб килиш ва туристик хизматларни
илгари суришни ташкил этишнинг усул ва услублари йиғиндиси ҳисобланади.
Туристик маркетинг мавжуд бўлган ва истиқболдаги мижозлар билан алоқа
ўрнатиши; туризм соҳасини ривожлантириши (қурилиш, янги турларни
лойиҳалаштириш); туристик талабнинг қондирилишини назорат этиши лозим.
Туризм ўзининг муҳим хусусиятлари бўйича хўжалик фаолиятининг
бошқа шаклларидан ҳеч кандай фарқи йўқ.
Шунинг учун замонавий
маркетингнинг ҳамма мавжуд хусусиятлари туризмда ҳам тўлиқ қўлланилиши
мумкин. Туризмда маркетинг - таклиф қилинаётган хизматларнинг бошқа
хизматлар билан узлуксиз келишуви тизими демакдир. Бу ерда бозордаги
талабдан фойдаланилади ва туристик корхона бошқа рақобатчиларга нисбатан
янада самаралирок ва ўзи учун фойда билан хизматни таклиф қилишга лойиқ
бўлади.
Туризм, ЖТТ(Жахон туризм ташкилоти) таърифига мувофиқ, нафақат
иқтисодий, балки бир пайтнинг ўзида ижтимоий, маданий, экологик ва сиёсий
ҳодиса ҳисобланади. Туризмни ривожлантиришнинг энг мақбул йўли,
авваламбор, маҳаллий миқёсда туристик имкониятларни ўрганиш, унинг
илмий асосларини ишлаб чиқиш ва оптимал ривожлантириш истиқболини
белгилашдан бошланар экан.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, туризм ривожланиши бўйича
вазифаларни устувор йуналишлари сифатида давлат институтларини
такомиллаштириш, туризм тарғиботининг сифат ва кўламини ошириш,
туристик хизматлар ва маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда ишбилармонлик
муҳитини яхшилаш каби кенг қамровли вазифалар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: