184
Тўқай сўзи чўл ва чала чўл зоналаридаги дарё водийларида ўсадиган
ҳамма турдаги ўсимликларнинг маҳаллий номидир. Айрим жойларда тўқай
деб айнан дарё водийларида ўсадиган ўрмон, бутазор ва ўсимликларни
тушунишади. Бу кўпгина адабиётларда ва энциклопедияларда ҳам
таъкидланади. Ландшафтшунослар тўқай ландшафти деб дарё қайири
экологик шароитида барча географик компонентларнинг ўзаро алоқадорлиги
ва ҳамкорлиги натижасида вужудга келган, тарихий шаклланган
геокомплексларни тушунадилар.
Тўқай ландшафтлари қайирларнинг барқарорлашган
динамик
характерга эга, қайирларнинг пастки дарё ўзани ёки қисмларида эса тўқай
ландшафтларининг динамик ҳолати жуда фаол. Тўқай ландшафтлари чўл
ландшатларининг ўртасида, арид иқлим шароитида сувсизликдан қуриб ётган
геосистемалар ўртасида эрта баҳордан, то кузнинг охиригача дарё водийси
бўйлаб чўзилиб ётган поласа ҳосил қилиб, кишиларнинг ҳаётида муҳим роль
ўйнайди. Тўқайзорлар ҳайвонот оламининг асосий озуқа манбаи ва яшаш
макони ҳисобланади. Амударё водийсида қамиш, қиёқ, қўға, тол, жийда,
туранғил, юлғун, жинғил формацияли тўқайзорлар кенг тарқалган. Кишилар
тўқай ўрмонларидан уй-жой қурилишида ва ўтин тайёрлашда, доривор
ўсимликлардан фармацевтикада кенг фойдаланилади.
Кейинги вақтларда тўқайлар йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда.
Бунга биринчи сабаб тўқайзорларни йўқотиб
экинзорларга айлантириши
бўлса, иккинчиси дарё водийларида кўплаб гидротехник иншоатларни, яъни
сув омборлари, гидроузеллар, дамбалар ва каналларнинг қурилиши, дарё
ўзанларининг бетонлаштирилишидир. Булар дарё қайирлардаги табиий-
тарихий шаклланган компонентларнинг ўзаро парагенетик алоқадорлик
қонуниятларини бузилишига ва экологик шароитнинг ёмонлашувига олиб
келади. Айниқса, Зарафшон дарёси қайирларида тўқай ландшафтларининг
деградацияланиши кучли бўлмоқда.
Кишиларнинг табиатдаги сабаб-оқибат боғлиқлик ва парагенетик
алоқадорлик механизмини тўлиқ тушунмаслик ва
билмаслиги натижасида
тўқай ландшафтларининг майдони кескин камайиб, улар ҳозирги кунда ноёб
обидалар қаторига кириб қолмоқда. Тўқай ландшафтлари типик ноёб обидалар
эталони сифатида Зарафшон дарёси ҳавзасида ҳам сақлаб қолишга ҳаракат
қилинмоқда. Бу борада Зарафшон дарёсининг ўнг соҳилида жойлашган
Зарафшон Миллий табиат боғи фаолиятини алоҳида таъкидлаш муҳимдир.
“Зарафшон Миллий табиат боғи” Самарқанд вилоятининг Булунғур ва
Жомбой туманлари ҳудудида жойлашган бўлиб, узунлиги 47 км, эни эса 1.5
км булиб баьзи бир жойларда 300 м гача тораяди. Зарафшон дарёсининг ўнг
сохилида жойлашган тўқайзорга 1975 йилда Зарафшон қўриқхонаси мақоми
берилди [2].
Мамлакатимизда туризмни, жумладан экологик туризимни жадал
ривожлантириши муносабати билан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 7-февралдаги 82-сон “Зарафшон Миллий табиат
боғи фаолиятининг ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига асосан қўриқхона
185
ўрнида Зарафшон Миллий табиат боғи ташкил этилди ва бу экотуризмни
ривожлантириш учун истиқболли кенг йўл очди. Зарафшон Миллий табиат
боғи географик ўрнига кўра 30°36ʹ21ʺ
шимолий кенглик, 67°11ʹ21ʺ шарқий
узунликда жойлашган, майдони 2426,4 га ни ташкил этилиб, у уч зонага
ажратилади: рекреацион дам олиш зонаси (352,4 га), қўриқхонага
айлантирилган зона (1772 га) ва хўжалик ҳамда бошқа мақсадларда
фойдаланиладиган зона (302 га), шундан 30 % и тўқайзор билан қопланган.
Зарафшон Миллий табиат боғи ҳудудида фақат унинг ўзига хос эндемик
ўсимликлар ўсади. Боғ ҳудудида 300 турдан ошиқ ўсимликлар ўсади, улар
ичида 1000 га яқин майдонни эгаллаган доривор ўсимликлар алоҳида ўрин
тутади. Миллий табиат боғи ҳудудида 59
хил доривор, 23 хил техник
ўсимликлар мавжуд бўлиб, шундан ўлкамизда чаканда энг кўп ўсадиган жой
хисобланиб унинг майдони 64 га ни ташкил этади. Миллий табиат боғи
ҳудудида 25 хил сут эмизувчилар, 218 турдан ортиқ қушлар яшайди.
Шулардан, қушларнинг 31 тури, судралиб юрувчиларнинг 10 тури,
балиқларнинг 2 тури «Ўзбекистон Қизил китоби»га киритилган. Зарафшон
қирғовули, камайиб бораетган қуш тури сифатида 1975
йилдан бошлаб
муҳофазага олинган [3]. Шунингдек, Зарафшон Миллий табиат боғида Бухоро
хонгули (Бухоро буғуси) ни кўпайтириш мақсадида Зарафшон Миллий табиат
боғига олиб келинган ва иқлимлаштирилган.
Зарафшон Миллий табиат боғи Самарқанд шаҳридан атиги 8 км
масофада жойлашганлиги сабабли бу ерда шаҳарга экотуризм сифатида келган
републикамиз, шунингдек хорижий сайёҳларни Миллий табиат боғ ходими,
б.ф.н. Н.В.Мармазинская томонидан ишлаб чиқилган [4] экологик сўқмоқлар
буйлаб сайр қилишлари учун туризм инфраструктураси яратилмоқда.
Экотуристик маршрутларни ташкил этишда В.С.Волков, К.Е.Шапакина
(1985) сайёҳларнинг мақсадлари ва имкониятларига қараб уларни: бир тўғри
чизиқли, радиал, айланма турларга ажратишни маъқул кўради [6]. Шунга кўра,
Зарафшон Миллий табиат боғидаги экологик сўқмоқ буйлаб амалга ошириш
мумкин бўлган экосаёҳат режаси А.Абдувохидов, Ж.Хасанов [7] томонидан
ишлаб чиқилган
Do'stlaringiz bilan baham: