180
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.
Мельников В.В. и др. Проблемы охотничьего туризма // Климат,
экология, сельское хозяйство Евразии: Материалы III международной научной
конференции. – Иркутск, 2014. – С. 227-236.
2.
Лялик С.И. Охотничий туризм
как перспектива эффективной
охотохозяйственной деятелности // Материалы Х международной научной
конференции. – Минск, 2011. – С. 200-201.
3.
Копылов И.П. Экономическое районирование и размещение
охотничьего хозяйства // Экономика охотничьего хозяйства. –Москва,
«Колос»,
1971. – С. 161-173.
4.
Наумов Н.П., Карташев Н.Н. Зоология позвоночных. –М.: Высшая
школа, 1979. – С.159-161.
5. Боровая Н.А. О возможностях орнитологического туризма в Западном
Алтае
(Восточно-Казахстанская
область)
//XIV
Международная
орнитологическая конференция Северной Евразии. – Алматы, 2015. – С. 81-
82.
ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
ГЕОГРАФИК ХУСУСИЯТЛАРИ (ТОШКЕНТ ВА СИРДАРЁ
ВИЛОЯТЛАРИ МИСОЛИДА)
Сафарова Н.И. (ТДПУ), Алтибоева М.Б. (ГулДУ), Содиқжонов Б.Ф.
(ТДПУ)
Туризм жаҳон иқтисодиётининг тез суръатлар билан ривожланаётган
тармоқларидан бири бўлиб ҳисобланиши ҳеч ким учун сир эмас. Мазкур соҳа
шаклланиш тарихи инсонларнинг атроф оламга бўлган қизиқишлари
натижасида юзага келган бўлса-да, лекин у тадбиркорлик фаолияти сифатида
англиялик Томас Кукнинг 1841 йил Лейстер шаҳрида ташкил қилган саёҳатлар
бюроси томонидан ташкиллаштирилган турлардан сўнг (биринчи марта ўша
йили Лафборо шаҳрига 570 кишилик саёҳат уюштирилган) эътиборга тушган.
Ҳозирда Халқаро туризм ташкилоти таснифига кўра унинг кўп сонли
кўринишлари мавжуд бўлиб, ҳар бир кўриниш ўз мақсади, ташкилий
кўриниши, ижтимоий мансублиги кабиларга кўра бир-биридан ажралиб
туради.
Маълумки, ушбу соҳа хусусиятига кўра номоддий ишлаб чиқариш
тармоғи ҳисобланиб, унинг ривожланиши бир қатор омиллар таъсири билан
боғлиқ.
Бунда албатта, биринчи навбатда табиий шароит, ижтимоий-
иқтисодий тарақиёт, маданий-тарихий, демографик каби омиллар катта таъсир
кўрсатади. Ушбу омиллар таъсирида эса юқорида таъкидланганидек,
туризмнинг кўп сонли кўринишлари юзага келади. Бундан ташқари,
айнан
ушбу омиллар таъсирида соҳа ривожи бир-биридан кескин фарқ қилувчи
ҳудудий тафоввутларни юзага келтиради.
Туризмнинг экологик йўналиши унинг нисбатан янги кўринишларидан
бири ҳисобланиб, ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб ривожлана бошлаган.
Экологик туризм ёки экотуризм айнан инсон томонидан ўзлаштирилмаган
181
табиий ландшафтлар сақланиб қолган ҳудудларга томон амалга ошириладиган
саёҳатлар асосида юзага келади. Асосан табиатга нисбатан эхтиёткорона
муносабат тарғиб қилинувчи мазкур туризм йўналиши бир қатор экотурларни
тавсия қилади. Булар:
ботаник, зоологик, геологик ва бошқа турлар;
экологик-этнографик ёки археологик, экологик-маданий турлар;
агротурлар;
спелеологик, сув, тоғ турлари кабилардан иборат.
Жаҳон бўйича албатта юқорида санаб ўтилган турлар орасида алоҳида
мухофаза қилинадиган ҳудудларга, миллий паркларда амалга ошириладиган
турлар кўп сонли сайёҳларни ўзига жалб қилиши билан ажралиб туради. Шу
билан бирга шуни алоҳида қайд қилиш зарур-ки, мазкур туристик турлар
ташкиллаштирилишида ҳудуднинг табиий шароит хусусиятлари катта
аҳамиятга эга. Республикамизда ҳам экотуристик турлар ташкил қилинишида
ҳар бир ҳудуднинг рельеф, иқлимий
хусусиятлари, табиий рекреацион
объектларининг мавжудлиги кабилар катта аҳамиятга эга. Бу ҳолатни
Тошкент ва Сирдарё вилоятлари экотуристик имкониятларини таққослаш
орқали ҳам кўрса бўлади.
Тошкент вилояти Ўзбекистон Республиканинг шимоли-шарқида
жойлашган бўлиб, у 3 та хорижий мамлакат билан чегарадош: шимолда
Қозоғистон,
шарқда
Қирғизистон,
жануби-шарқда
Тожикистон
республикалари билан туташган. Республика доирасида эса минтақа Наманган
ва Сирдарё вилоятлари билан қўшничилик қилади.
Рельеф хусусиятига кўра Тошкент вилояти анча мураккаб тузилишга эга.
Унинг шимолий, шимоли-шарқий ва жануби-шарқий қисмлари тоғ ва тоғолди
ҳудудларидан иборат. Бу ерда Ғарбий Тяншанга қарашли Угом, Писком ва
Чотқол тоғ тизмалари, жануби-шарқда Қурама тизмаси жойлашган.
Умуман
олганда, вилоят ер усти тузилиши шимоли-шарқдан жануби-ғарб йўналишида
пасайиб боради.
Географик ўрин хусусиятларига кўра Сирдарё вилояти Тошкент
вилоятидан фарқ қилади. У ғарб ва жануби-ғарбда Жиззах, шарқ ва шимоли-
шарқда Тошкент вилояти билан чегарадош. Шу билан бирга Сирдарё вилояти
шимолда Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон вилояти,
жанубда Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти билан ҳам туташ.
Сирдарё вилояти ер усти тузилиши унча мураккаб эмас. Ҳудудининг аксарият
қисми текисликлардан ташкил топган.
Икки вилоят ҳудудий хусусиятларида мавжуд фарққа қарамай уларнинг
ҳар иккисида экотуризмни шакллантириш имкониятлари мавжуд. Майдони
Сирдарё вилоятига нисбатан 3 маротаба катта бўлган ҳамда рельефнинг
турли кўринишларига эга бўлган Тошкент вилоятида юқорида санаб ўтилган
барча экотурларни ривожлантириш имконияти катта. Бу ҳолатга унинг табиий
шароити, пойтахтга яқинлиги, ижтимоий
инфратузилманинг яхши
шаклланганлиги, аҳоли томонидан қадимдан ўзлаштирилган ойкумена
ҳудуларидан бири эканлиги ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди.
182
Қўшни пойтахт вилояти имкониятларига эга эмаслигига қарамай Сирдарё
вилояти туманларида ҳам агротуристик, чучук сув хавзаларида балиқ овлаш,
дарёбўйи ҳудудларини тадқиқ қилиш каби кўринишдаги экотурлар ташкил
қилиш имконияти катта. Шу билан бирга Тошкент, Жиззах вилоятлари каби
йирик экотуристик марказлар оралиғида жойлашган вилоятда сайёхлар учун
хизмат кўрсатувчи кўплаб соҳаларни ривожлантириши ҳам мумкин.
Вилоятлар экотуристик имкониятлари тахлилидан кўриниб турибди-ки,
ҳар бир ҳудуд ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳозирги жаҳон
иқтисодиёти соҳалари орасида энг тез фойда келтирувчи тармоқлардан бири
ҳисобланган туризмнинг турли кўринишларини ривожлантириши мумкин.
Бунга уларнинг табиий шароити ёки иқтисодий тараққиёт
даражаси таъсир
кўрсатиб қолмай, балки соҳа ривожига нисбатан давлат томонидан
қаратилаётган катта эътибор ҳам сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: