ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР КАФЕДРАСИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўқув ишлари бўйича проректор,
профессор О.Р.Тешаев
"______"_____________2012 йил
МИЛЛИЙ ҒОЯ: АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАМОЙИЛЛАР ФАНИДАН
И Ш Ч И Ў Қ У В Д А С Т У РИ
Билимлар соҳаси- 510000 «Соғлиқни сақлаш» Билим йўналиши:
5510300 – Тиббий профилактика иши
5510700 – Олий маълумотли ҳамшира иши
Умумий ўқув соати –60 соат
Шу жумладан:
Маъруза–16соат
Семинар– 18 соат
Мустақил таълим –47 соат
Тошкент – 2012й.
Тузувчилар:
ф.ф.д., проф.НОРҚУЛОВ Д.Т. ____________
ф.ф.н., катта ўқитувчи НИЁЗОВА Н.Ш. ____________
Тақризчилар:
ф.ф.н.,катта ўқитувчиМАХМУДОВ Ю.А. ____________
ф.ф.д.,проф. ТЎЙЧИЕВ Б.Т. ____________
Фаннинг ишчи ўқув дастури намунавий дастур ва ўқув режаси асосида тузилди, ТТА ОМХ факультети ___________илмий кенгашида муҳокама қилинди ва тасдиқланди, Баённома № ____ «____»______________2012 й.
Факультет илмий кенгаш раиси _____________ ________________
Имзо Ф.И.Ш.
«_____»_____________2012й.
ТТА ижтимоий –гуманитар фанлар бўйича
циклопредмет секцияси раиси доц. Абдуллаева Р.М.
Кириш
ХХI асрда кечаётган глобал интеграция жараёнлари, дунёнинг ғоявий-мафкуравий қиёфасини ўзгартириб, янгича тафаккур услубини тақозоқилмоқда. Шу боис, Ўзбекистонда таълимнинг ижтимоийлашувига алоҳидаэътибор берилиб, ўқитилаётган фанларнинг мазмунини замон талабларига мослаштирилиши бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу "Таълимтўғрисидаги” Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланганвазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнида ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, талаба ёшларимизни Ватан ва миллат манфаатлари йўлидафидоийлик кўрсата оладиган, мустақиллигимизнинг моҳиятини ва қадринианглайдиган, уни ҳар қандай хавф-хатардан асрашни ўзининг муқаддас бурчидеб биладиган, муайян мутахассисликни эгаллаган,мустақил, эркин фикрлайдиган, маънавий ва жисмонан баркамол инсоннитарбиялаш учун олий таълим тизимида ижтимоий фанларнингдастурларини замон талаблари асосида қайта кўриб чиқишни тақозо қилмоқда.
Бу эса ёшларда тарихий воқеликка объектив баҳо бериш ва тўғри хулосачиқариш малакаларини шаклантиришни талаб қилади. Зеро, Президент ИсломКаримов таъкидлаганидек: “Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимданажратиб бўлмайди - бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси ”дир.Демак, обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этаётган халқимизтараққиётининг ғоявий тамойилларини, мамлакатимиз ҳаётида устиворбўлаётган юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги ғояларига садоқаттуйғуларини шакллантиришга ёрдам берадиган мавзуларни ўрганиш “Миллийғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” фанининг мазмун-моҳиятини белгилайди
Мазкур фан доирасида «Миллий ғоя» ва «Миллий мафкура»тушунчалари, уларнинг мазмун-моҳияти, намоён бўлиш хусусиятлари, халқларва давлатлар тақдирига таъсири, ҳозирги замондаги мафкуравий жараёнлар,ёшлар қалби ва онгида бузғунчи ва вайронкор ғояларга нисбатан огоҳлик ваҳушёрлик хусусиятлари шаклланиши билан боғлиқ масалалар ўрганилади.
Миллийғоялар ва мафкуралар тизими,”ғоявийлик”, “мафкуравий жараёнлар”, “мафкуравий таъсир”, “мафкуравиймайдон ва полигонлар”, “мафкуравий инқироз”, “ғоявий бўшлиқ”, “мафкуравийпрофилактика”, “мафкуравий иммунитет” каби тушунча ва атамаларнингмазмун-моҳиятини очиб бериш билан боғлиқ масалалар мажмуи ҳам ушбуфаннинг асосий мавзулари доирасига киради.
“Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар” – мустақиллик йилларидаўрганиш имкони очилган янги фанлардан биридир. Мазкур фаннинг мақсадиэзгу ғоялардан ва соғлом мафкурадан маҳрум бирон бир миллат ва жамиятнингузоққа бора олмаслигини, ҳар қандай халқ ва давлат ўз тараққиётининг ғоявий-мафкуравий тамойилларини белгилаб олиши зарурлиги ижтимоийжараёнларнинг муқаррар қонунияти эканлигини ёшларнинг қалби ва онгигасингдиришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |