Фьючерснинг мажбурий реквизитлари
Қимматли қоғознинг номи.
Давлат рўйхатига олинган сана ва рақам.
Фьючерсни рўйхатдан чиқариш санаси.
Фьючерс тури (сотиб олиш учун ёки сотиш учун)
Фьючерс эмитентининг номи, манзили ва банк реквизитлари.
Эмитентнинг базис активини сотиш (ҳарид қилиш) мажбурияти.
37
Фьючерсни ижро этиш санаси.
Баэис активининг ўзига хос хусусияти. .
Фьючерс эмитентининг имзоси ва мухри.
Ўзбекистонда фьючерслар билан операциялар фақат фонд биржаларида
амалга оширилиши мумкин.
Асосий тушунча ва атамалар
опцион
варрант
фьючерс
ҳосила қимматли қоғозлар
ҳаридорнинг опциони
сотувчининг опциони
III – боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ
3.1. Молия бозори ва унинг турлари
Молия бозорининг моҳияти ва турлари
Бутун тарихий тараққиёт иқтисодиётни дастлабки элементларини
пайдо бўлишидан тортиб то ҳозирги тезкор ахборотларгача бўлган фонд
бозорлари, юқори технологияли биржалар ҳолатигача бўлган даврни ўз
ортида колдирди. Иқтисодиёт ривожланиб боргани сари молия бозори
зарурат сифатида юзага келди. Ҳозирги кунда иқтисодиётни молия бозорисиз
тасаввур этиб бўлмайди, яъни молия бозори иқтисодиётни борган сари
қамраб боряпти.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг «молия бозори»
атамаси кенг миқёсда ёйила бошлади. Чунки мамлакатимизда ушбу бозорни
ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти. Молия бозорининг истиқболи
учун ҳозирданоқ унинг пойдевори яратилди, яъни хуқуқий асослари барпо
қилинди.
Қонунлар, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларини
иқтисодиётга жорий қилиш орқали молия бозори ва унда иштирок этаётган
иштирокчиларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди ҳамда
манфаатлари ҳимоя қилинишига хуқуқий асос яратилди.
Демак, молия бозори тушунчаси кенг маънони ва мураккаб иқтисодий
тоифани ташкил этади. Молия бозорида ўзаро таъсирда бўладиган мулк
эгалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларини
тавсифлайди. Молия бозорида кредитлар, векселлар, акциялар, облигациялар,
инвестициялар ва бошқа турдаги қимматли қоғозлар олди–сотди ва ҳаракат
объекти ҳисобланади. Бозорлар ўз қонуниятлари асосида фаолият кўрсатади.
Бу қонуниятларни билиш, улардан оқилона фойдалана олиш, бутун
иқтисодий, молиявий самарани ошишида катта аҳамият касб этади.
Маъмурий буйруқбозлик тизимидан воз кечган, бозор иқтисодиёти
шароитида молиявий ресурслардан узлуксиз фойдаланиш, уларни самарали
38
инвестициялаш ва мақсадга мувофиқ йуналтириш муҳим аҳамиятга эга. Бу
молия бозори ёрдамида таъминланади.
Молия бозори қуйидаги турларга бўлинади:
1.
қимматли қоғозлар бозори;
2.
ссуда капитали ёки кредит бозори;
3.
валюта бозори (пул бозори);
4.
инвестиция бозори (капитал бозори) ва б.қ.
Молия бозорининг амал қилишига объектив шарт–шароит бўлиб,
субъектларнинг молиявий ресурсларга бўлган эхтиёжини қондириш
манбаларнинг мос келмаслиги ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, халқ
хўжалигида айрим корхона, бирлашмалар ёки хўжалик субъектларида
ортиқча пул маблағлари бўлгани ҳолда бошқа бир субъектларда бу
маблағларга мухтожлик мавжуд бўлади. Молиявий бозор ана шу бўш
маблағларни йиғиш ва уларни самарали жойлаштиришда пул маблағларини
эгалари (жамғарувчилар) ва улардан фойдаланувчилар (инвесторлар)
ўртасида воситачилик қилади.
Жамғарувчилар – бу ўзида пул маблағларини тўплаган ва ўз
жамғармаларини турли молия – кредит институтлари (пенсия фонди, суғурта
ташкилотлари, банклар) орқали инвестициялашни амалга оширувчи юридик
ва жисмоний шахслардир.
Фойдаланувчилар (инвесторлар) – жалб қилинган пул маблағларини
бирор фаолиятга (ишлаб чиқаришни кенгайтириш, давлат ҳаражатларини
қоплаш) сафарбар қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар ёки давлат
хокимияти органларидир.
Молиявий бозор самарали амал қилиши учун мамлакатда қуйидагилар
мавжуд бўлиши ва шаклланган бўлиши лозим:
1. Реал мустақилликка эга бўлган мулкдорларнинг мавжуд бўлиши.
Хақиқий мустақилликка эга бўлган мулкдорларгина молиявий бозорда
фаолият кўрсатиб, молиявий ресурсларга талабни ташкил қиладилар ва
уларни турли ҳаражатларга самарали инвестициялашни таъминлайдилар.
2. Молиявий бозорнинг самарали амал қилиши учун мамлакатда
тегишли хуқуқий асос яратилган бўлиши лозим.
Молиявий бозорнинг аҳамиятга қуйидагилардан иборат:
биринчидан, ортиқча пул маблағларини (ишлаб чиқариш қувватини
оширишга) тез ва қисқа муддатларда инвестициялаш имконини беради.
иккинчидан, молиявий бозор орқали инвесторларга максимал фойда
олишни таъминловчи корхона ва тармоқларнинг ривожланиши
осонлашади.
учинчидан, молиявий бозор орқали капиталларнинг у тармоқдан бу
тармоққа оқиб ўтиши фан–техника дастурларига, фан–техника
ютуқларини тез татбиқ этишга ёрдам беради.
тўртинчидан, молиявий бозор бюджет камомадини цивили-
зациялашган усулда қоплаш имконини яратади.
Бозор иқтисодиётининг асосий мақсадларидан бири даромад (фойда)
олиш эканлиги, ҳар қандай фаолият сармояни кўпайтириш соҳаси эканлиги
39
ёки шундай бўлиши шартлиги сабабли ва шу нуқтаи назардан олганда ҳар
қандай бозор айни йилда сармояларни қўйиш учун бозор ҳамдир.
Сармояни жамғариш ёки уни олиш мумкин бўлган соҳа – фаолиятнинг
молиявий соҳасидир.
Хуллас, сармояни қўйишгина мумкин бўлган бозорларни (бирламчи
бозорлар)
ва
ушбу
сармоялар
жамғариладиган,
жамланадиган,
марказлаштириладиган ва охир–оқибатда бирламчи бозорларга қўйиладиган
молия бозорларини фарқлаш керак. Молия бозорлари, улар яна сармоялар
бозорлари деб ҳам номланади – пул маблағларининг бирламчи эгалари билан
уларнинг пировард фойдаланувчилари ўртасидаги воситачилар бозоридир.
Қимматли қоғозларнинг барчаси пул сармояларидан келиб
чиқмаганлиги сабабли қимматли коғозлар бозори тўлиқ ҳажмда молия
бозорига киритилиши мумкин эмас. Қимматли қоғозлар бозорининг сармоя
сифатида пулга асосланадиган қисми фонд бозори деб номланади ва шу
сифатда молия бозорининг таркибий қисми ҳисобланади.
Фонд бозори қимматли қоғозлар бозорининг катта қисмини ташкил
этади. Қимматли қоғозлар бозорининг қолган қисми ўзининг нисбатан кичиқ
ҳажмлари туфайли махсус номни олмади, шу сабабли кўпинча қимматли
коғозлар бозори билан фонд бозори тушунчаларини битта нарса деб
ҳисобланади. Бундан кейин қимматли коғозлар бозорининг иккинчи қисмини
пул ва товар қимматли қоғозлари бозори ёки бошқа қимматли қоғозлар
бозори деб номлаймиз.
Қимматли қоғозлар бозори жойини икки нуқтаи назардан туриб, яъни,
турли манбалардан пул маблағларини жалб этиш ҳажмлари нуқтаи назаридан
ва ўзининг пул маблағларини бирор бир бозорга қўйиш нуқтаи назаридан
баҳолаш мумкин.
Пул маблағларини жалб этиш ички ва ташқи манбаалар ҳисобига
амалга оширилиши мумкин.
Ички манбаларга одатда амортизация ва олинган фойда киритилади.
Қимматли қоғозларни чиқаришдан олинган маблағлар ва банк ссудалари
ташқи манбалар ҳисобланади.
Умуман жаҳон ҳамжамиятида, табиийки, ички манбалар устун туради
зеро, ташқи манбалар ички, манбаларни қайта тақсимлаш натижаси
ҳисобланади.
Санаб ўтилган сармоя бозорлари ўртасида маблағлар ҳаракати кўп
омилларга боғлиқ ҳолда юз беради, уларнинг асосийлари қуйидагилардан
иборат:
бозорнинг даромад келтириш даражаси;
бозорни соликка тортиш шартлари;
сармояни бой бериш ёки кўтилаётган даромадни охиригача олмаслик
хатари даражаси;
инвестор учун бозор ва қулайликни ташкил этиш, бозорга тез кириш ва
ундан чиқиш имконияти, хабардорлик даражаси ва ҳ.к.
40
Молия бозорининг функциялари – умумбозор функциялар ва уни
бошқа бозорлардан фарқлаб турадиган ўзига хос функциялар. Умумбозор
функцияларига қуйидагилар киради:
1.
тижорат функцияси, яъни мазкур бозордаги операциялардан муайян
даромад олиниши;
2.
нарх функцияси, у бозор нархларининг шаклланиш жараёни,
уларнинг доимий ҳаракати ва ҳоказоларни таъминлайди;
3.
ахборот функцияси, яъни бозор ўз иштирокчиларига савдо
объектлари ва унинг иштирокчилари тўғрисидаги бозор ахборотини
етказади;
4.
тартибга солиш функцияси, яъни бозор савдо – сотиқ ва унда
иштирок этиш қоидалари, иштирокчилар ўртасида низоларни ҳал
этиш тартибини барпо этади, устун жиҳатларни, назорат қилиш ёки
ҳатто бошқариш органларини белгилайди ва ҳоказо.
Ўзига хос функцияларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.
қайта тақсимлаш функцияси;
2.
нарх ва молия хатарларини суғурталаш функцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |