39
5-маруза. ШАХТАЛИ ҚУДУҚЛАР
Режа:
1.
Шахтали қудуқлар дебитини аниқлаш.
2.
Горизонтал сув олиш иншоотлари.
Шахтали қудуқлар (5.22-Расм) вертикал бўлиб, унинг кўндаланг
кесими
қудуқлар билан таққослаганда, катта ўлчамларга эга бўлади. Шахтали қудуқлардан
фойдаланиш ––камроқ чуқурликда, одатда 20-30 м да
жойлашган сувли
горизонтларнинг эксплуатацияси билан чегараланган бўлади.
Рис. 5.22. Шахтали қудуқ схемаси
1 - отмостка;
2
– оголовок (каллак);
3
– қулф;
4
– шахта стволи;
5
–
сувли қисм;
6
-
зумпф
Шахтали қудуқлар –– кичикроқ саноат корхоналари ва аҳоли пунктларини
сув
билан таъминлаш тизимида босимсиз ёки кам босимли сувли қатламлардан сув олиш
учун ишлатилади. Улар қуйидаги конструктив элементлардан ташкил топган: оголовка,
сув кўтариш қисми ва сув олиш қисми стволи, зумпфа. Оголовка (каллак) қудуққа
ифлос сувларнинг тушишидан ҳимоялаш учун хизмат қилади шунинг учун ер юзасидан
0,8 м дан кам бўлмаган баландликда жойлашиши керак. Юқоридан у қопқоқ билан
ёпилади, қудуқ атрофида эса, 1,5 м чуқурликда лойтупроқли қулф ва сув
тушмаслиги учун отмостка қурилади.
Сувли қатламдан сув олиш шартлари бўйича қудуқлар тубидан ишловчи,
деворидан ишловчи ва бир вақтда ҳам туби ва ҳам девори билан ишловчиларга
бўлинади. Сувли қатлам тури ва жинслари таркиби, сувни қабул қилиш усули,
ҳамда қудуқ юзасини у ёки бу сув ўтказувчан
фильтрловчи ускуналар билан
40
таъминлашни белгилайди. Тубдан сув қабул қилишда, қудуқ туби шағалли фильтр
ёки ғовакли бетон плита билан жиҳозланади. Девордан сув қабул қилишда, қудуқ
деворларига шағалли фильтр ёки ғовакли бетон билан тўлдирилган махсус
ойнавлар ўрнатилади. Зумпф қудуқда сувнинг маълум заҳирасини яратиш зарур
бўлганда кўлланилади.
Шахтали қудуқлар ишлатилган материал тури бўйича ёғочли, тошли ва
ғиштли, ҳамда бетонли ва темирбетон бўлади. Темирбетон қудуқлар
санитар
талабларга бошқаларидан яхшироқ мос келади ва ундан узоқ муддат фойдаланиш
мумкин, шунинг учун ҳозирги вақтда сув таъминоти амалиётида асосан
темирбетон халқали қудуқлар ишлатилади.
Андазавий лойиҳаларда 10-30 м чуқурликларга эга қудуқлар учун ички
диаметри 1 м ва деворлари қалинлиги 8 см бўлган темирбетон халқалар кўзда
тутилган (5.23,а-Расм). Барқарор грунтларда стволдаги халқалар чоклари цемент
билан сувалади, қумлоқ грунтларда эса разривга ишловчи
чоклар конструкцияси
ишлатилади.
Сув қабул қилиш қисми сетка билан армирланган ғовакли бетон халқа
кўринишида бажарилади. Қудуқнинг қуйи қисмида уч қатламли тескари фильтр
ўрнатилади (5.23,б-Расм). Тескари фильтр ҳар бир қатлам қалинлиги 0,1-0,15 м ва
умумий қалинлиги 0,4-0,6 м бўлган қум ва шағалнинг бир неча қатламлардан
41
бажарилади, фильтрнинг қуйи қисмига майда фракциялар, юқорисига эса йирик
фракциялар жойлаштирилади.
Фильтрнинг механик таркиби ва унинг аралаш қатламлари доналари нисбати
сув олиш қудуқлари фильтрлари учун берилган тавсиялар бўйича қабул қилинади.
Қумлоқ ва оқувчан
грунтларни очишда, қудуқ 0,65 м ли халқалар билан
маҳкамланади. Бу ҳолатда, номукаммал қудуқларда ушбу фильтр қалинлиги 0,3 м
бўлган шағал-тошли обсипка асосга бетонли армирланган плита кўринишида
ўрнатилади, (5.23,в-Расм).
Чуқурлиги 20 ва 30 м бўлган мукаммал қудуқлар кўриниши ўзгарган
конструкцияга эга, у темирбетон ҳалқали зумпфаларни ўз ичига олади. Шахтали
қудуқлар одатда тушириш усулида қурилади.
Қудуқлардан сувни чмқариш учун вертикал ёки горизонтал валли марказдан
қочма насослардан фойдаланилади. Битта сув олинаётган
линияга бир неча
қудуқлардан сув олинганда сифонлардан фойдаланиш мумкин.
Шахтали қудуқлар дебитини аниқлашда, сув олиш қудуқлари ҳисоб-китоби
учун ишлатилувчи (5.1) ва (5.2) умумий формулалардан фойдаланилади. Сувнинг
қудуққа келиб тушиш схемаси, сувли грунт тури ва х.к.лар билан аниқланган
фарқдан
R
=
R
о
+ ξ
гидравлик қаршиликни аниқлашда фойдаланилади
.
Дарёлар ўзанида жойлашган шахтали қудуқларнинг ишлашида,
Rо
катталик
(қудуқ жойлашган нуқтада гидравлик қаршилик
R
) қуйидаги
ифода билан
аниқланади:
бу ерда:
Х
о
– сув кесимидан қудуқ марказигача бўлган масофа;
R
к
– қудуқ
радиуси.
Майдони бўйича чегараланмаган сувли горизонлар учун:
Худди қудуқлар ҳисоб-китоби сингари, қудуқ билан сувли қатламни тўлиқ
очилмаганлиги натижасида ҳосил бўлган қўшимча фильтрацион қаршиликни ξ
ҳисобга олиш зарур. Унинг сонли қиймати
m
/
r
o
ва
l
ф
/
m
параметрларга кўра
аниқланади, бу ерда
m
– сувли қатлам қуввати;
r
o
– қудуқ радиуси;
l
ф
– қудуқ билан
очилган, сувли қатлам қуввати.
Фильтрланувчи юзанинг умумий майдони ҳисоб-китоб бўйича аниқланган
сарфини ўтказиш учун етарли бўлиши керак. У жинснинг ювилган зарралари
билан қудуқнинг тўлиб қолишига тўсқинлик қилувчи тезлик бўйича аниқланади.