Сўнгги пайтларда роман ҳақида яна баҳс-мунозарлар авжига чиқа


(М. Бахтин. Эпос и роман. – Санкт-Петербург: Азбука



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana29.05.2022
Hajmi0,66 Mb.
#615655
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5449505748419615550

(М. Бахтин. Эпос и роман. – Санкт-Петербург: Азбука, 
2000. – 
204 б).
Юқоридаги икки фикр фақат қаҳрамонлик ёки тарихий эпосга хос 
бўлиши мумкин. Эпик ижодкор ёзма адабиётдан ёхуд ўз ҳаётидаги бирон-бир 
воқеликдан таъсирланиб достон яратиши мумкинлигини ҳам ҳеч ким инкор 
эта олмайди. Бунда у достонни, албатта, эпик анъанага амал қилган, эпик 
қолипларга суянган ҳолда яратади.
Романнинг эпосдан фарқли томони бу оғзаки эмас, ёзма қонуниятлар 
асосида яратилиши ҳамда тадқиқотчилар таъкидлашгандек, урғу ҳозирги 
замонда кечаётган воқеликка берилишидадир. Маълумки, ҳар қандай эпик 
ижод намунаси ақалли бир ёки икки авлод томонидан оғзаки ижрода 
куйланган бўлиши шарт. Бироқ шундай эпос намуналари ҳам мавжудки, 
фақат бир бахши репертуарида учрайди, бошқа бахши репертуарида 
учрамайди. Шундай экан, эпосда фақат олис ўтмиш воқелиги акс этган 
бўлиши шарт деган тушунча ҳам у даражада ўзини оқламайди.
Ғарбда эпик ижод тамомила сўниб бўлгани учун бу ижод қонуниятлари 
ҳақида билдирилган фикрлар тўлақонли бўлмаслиги табиий эди. Шунинг 
учун бўлса керак Бахтин эпосни бизгача ўз умрини яшаб бўлган, тамомила 
«
ўлик бир жанр» сифатида баҳолайди.
М. Бахтин романга қуйидагича таъриф беради: 1) кўп тилли тафаккурга 
чамбарчас боғланиб, унда ўз ифодасини топган услубий уч қатламликка 
асосланиши; 2) романдаги адабий образнинг вақт йўналиши тамомила 
ўзгарганлиги; 3) романда адабий образ яратишда ҳозирги вақт (замон) билан 
муносабатини белгилаб берувчи янги маконга урғу берилиши мавжуд 
(М. 
Бахтин. Эпос и роман. – Санкт-Петербург: Азбука, 2000. – 204 б). 
Олим фақат романгагина хос деб урғулаган кўп қатламлилик, замон ва 
маконга муносабат масалаларини биз бемалол эпик ижод намуналарига ҳам 
татбиқ этишимиз мумкин бўлади. Демак, романга берилаётган таърифлар ҳам 
тўлақонли эмас, деб айта оламиз.
Романнинг 
Европа 
адабиёти 
учун 
«
ўгай»лигини 
кўпгина 
адабиётшунослар тан олишади. Бу ўгайлик нималарда кўринади? Бахтин ҳам 


137 
романнинг бус-бутунлигини, жанрлар гармониясида иштирок этмаслигини 
урғулайди.
Роман аслида бу эпик асарнинг замонавий кўриниши эди. Юқорида 
таъкидлаганимиздек, бу жанр Европада эпик ижодга тақлид сифатида пайдо 
бўлди. Бироқ, афсуски, роман урф бўлганда Европада эпик ижод деярли 
сўниб бўлган эди. Бу масаланинг биринчи томони. Иккинчи томони эса 
адабиётшунослар, хусусан, Европа адабиётшунослиги ўз қарашларини 
исботлаш учун, биринчи навбатда, юнон адабиётига, хусусан, Ҳомер 
ижодига суянган.
Ўтган асрнинг иккинчи ярмига келиб, Ҳомернинг шоир эмас, бахши 
бўлганлиги, у яратган «Илиада» ва «Одиссея» достонлари оғзаки ижод 
намунаси эканлиги фанда ойдинлашди. Бу янгилик хорижда қанчалик шов-
шувларга сабаб бўлмасин, хорижлик олимлар адабиётшунослик борасида 
Ҳомер ижодига суяниб келган хулосаларини қайта кўриб чиққанлари йўқ. Бу, 
жумладан, роман жанрига ҳам тегишлидир.
Атоқли адибимиз Абдулла Қодирий: «Модомики, биз янги даврга оёқ 
қўйдик, бас, биз ҳар қандай йўсинда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари 
кетидан эргашишимиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва 
ҳикоячиликларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир ва 
Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан 
танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз», – деб ёзганди 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish