Сўнгги пайтларда роман ҳақида яна баҳс-мунозарлар авжига чиқа



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana29.05.2022
Hajmi0,66 Mb.
#615655
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5449505748419615550



133 
ЭПОС ВА РОМАН 
Сўнгги пайтларда роман ҳақида яна баҳс-мунозарлар авжига чиқа 
бошлади. Бу табиий, албатта. Чунки, кейинги ўн йил ичида шунчалик кўп 
роман чоп этилдики, бу китобхонларни ҳам, адабиётшуносларни ҳам бироз 
шошириб қўйди. Шу пайтгача энг «мураккаб» деб ҳисобланиб келинган бу 
жанрда ёзувчиларнинг бунчалик самарали ижод қилиши, албатта, ноодатий 
ҳодисадир. Энг ачинарлиси, сохта кечинма, майда-маиший масалаларни 
юмалоқ ёстиқ қилиб, атайлаб шишириб, уч-тўрт юз бетга келтирилган ёки 
кичик бир ҳикояга ҳам арзимайдиган кечинмалар тасвирланган қораламани 
ҳам «роман», «мини роман» деб эълон қилаётганлар ҳам учрамоқда. Шунда 
ўз-ўзидан савол туғилади: наҳотки жанрлар ўртасидаги тафовут, фарқ, чегара 
шунчалик мўрт бўлса?! Ҳар бир жанрнинг ўзигагина хос бўлган 
хусусиятлари йўқми?!
Таассуфки, бу романларнинг аксарияти элга танилган, ҳикоя ёхуд қисса 
ёзиб суяги қотган тажрибали адиблар эмас, балки ҳали ҳаваскорлик 
даражасидан ҳатлаб ўтолмаган қаламкашлар томонидан яратилаётганлиги 
кишини, албатта, ўйлантириб қўяди.
Тўғри, адабиётшуносларимиз бу «роман»ларга ҳам ўз муносабатини 
билдиришяпти, ҳатто уларнинг айримларини носирчиликдаги улкан воқеа 
сифатида баҳо ҳам беришяпти. Бироқ, бу баҳолар қанчалик тўғри ва холис 
экан? Бу баҳолар тўғри бўлса, аллақачон адабиётимизда роман инқилоби юз 
бериши керак эмасмиди? Энг муҳими эса бу романларни ўқиганингизда 
қониқиш ёхуд ёки оддийгина ҳаяжонланиш у ёқда турсин, бу қораламаларни 
«
роман» деб чоп этган ёзувчига ҳам, уни кўкка кўтариб мақтаб, тақриз ёзган 
адабиётшуносга ҳам ачинасан, холос. Хўш, роман деганлари истаган 
ҳаваскор қўл уриб кетаверадиган шунчалик осон жанрми? Ўзи роман деганда 
биз нимани тушунишимиз керак?
Биз қайси асосга кўра, насрий асарнинг жанрини белгилашимиз керак? 
Ҳажмига кўрами ёки бошқа хусусиятларига қарабми? Нега Николай Гоголь 
ўзининг машҳур «Ўлик жонлар» ини роман эмас, поэма деб атаганди? Ёки 
романнинг юки бор бўлган, унга қўйиладиган талабларга ҳар томонлама 
жавоб бера оладиган «Саодат соҳили» қиссасини муаллиф роман, катта бир 
қиссанинг юки бор бўлган «Дашту далаларда» ҳикоясини ёзувчи «қисса» деб 
чоп этмади? Таниқли адибларимизнинг бундай камтарлиги «романчи» 
қаламкашлар учун ибрат бўлиши керак эмасмиди?! 
Адабиётшунос олимлар томонидан кўплаб изланишлар олиб 
борилганига, таърифлар берилганига қарамай, роман жанри ҳақидаги 
қарашлар ҳамон бир хил эмас. 
Адабиёт назариясини билимдонлари ҳисобланган А. Н. Веселовский, М. 
Бахтин, М. Шродер ва бошқалар бу жанр Европа учун ўгайлигини 
урғулашади. Ортега де Гассет эса романни ўз умрини яшаб бўлган бир жанр 
сифатида баҳолайди. 
Адабиётшунос олимларимиздан бири романнинг юзага келиш тарихи 
ҳақида фикр юритиб: «Агар инсоният тарихининг шу даврига қадар бадиий 


134 
асарлар неъматларга эгалик қилувчи ва тақсимловчиларнинг дидларига мос 
яратилган бўлса, ХII асрдан эътиборан ишлаб чиқарувчиларнинг дидларига 
мос асарлар ҳам яратиладиган бўлди» 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish