Сўнгги пайтларда роман ҳақида яна баҳс-мунозарлар авжига чиқа



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana29.05.2022
Hajmi0,66 Mb.
#615655
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5449505748419615550

каби мавзу ва ғояси эпик 
кўлам касб этган, айни пайтдаги эпик тафаккур тарзига амал қилинган, 
халқнинг маънавий, жисмоний, ижтимоий эпик шароитини бор бўйи 
басти билан қамраб олган, бироқ эпик ижоддан фарқли ўлароқ 
индивидуал ижодкор томонидан
яратилган, турли мураккаб вазиятларда 
гавдалантирилган қаҳрамонлар ҳарактерининг шаклланиш жараёнини 
тасвирлаб берган, ранг-баранг образлар галереяси ҳамда наср ёки назмда 
ўзига хос услуб ҳамда бадиий тасвир воситалари билан ажралиб турувчи 
ёзма ижод намунаси роман деб аталади. Албатта, бу таъриф ҳам сўнгги ёки 
охирги таъриф бўлолмайди. Энг муҳими, романга таъриф берилар экан, уни 
эпосга қарама-қарши қўймасдан, бадиийлик мезонларидан келиб чиққан 
ҳолда ёндашмоқ лозим.
Романни қисса ёки ҳикоядан фарқлантириб турадиган энг асосий жиҳат 
бу халқ достонларига хос бўлган эпик кўламдир. Мотив ва сюжетлар 
қурилиши, воқеа баёни, образлар талқинида ҳам ана шу эпик кўлам сезилиб 
туриши шарт. Бирон-бир асарда ана шу яхлитликдаги эпик кўлам йўқ экан, 
ҳажми қанча катта бўлишидан қатъи назар уни роман деб атай олмаймиз. 
Қиссада эса эпик кўлам маълум даражада чегараланган. Бу чегараланиш 
албатта воқеа талқини, қаҳрамонлар тавсифида ҳам ўз аксини топган бўлади. 
Ҳикояда эса қаҳрамоннинг маълум бир вақт ёхуд вазиятда юз берган ҳолати, 
кечинмалари ўз аксини топади. Эпик кўлам бўлиш ҳикоядан талаб 
этилмайди. Бироқ бу дегани эпик кўлам ҳикояга бегона дегани ҳам эмас. 
Айрим ҳикояларда худди роман ёки қиссадаги каби эпик кўлами залвори 
сезилиб туриши мумкин, албатта.
Германиялик тадқиқотчи М. Шродерга кўра роман тажрибасизликдан 
тажрибага, жаҳолат саробидан ҳаётнинг ҳақиқатлари томон бориш 
машаққатларини қаламга олади. Лионел Триллинг фикрича эса роман 
воқелик ва хаёлот, тасаввур орасидаги фарқдан иборатдир.


139 
Роман ҳам худди эпос каби турли хил воқеа-ҳодисилар, тақдирлар, 
кўплаб характерларни ўз ичига қамраб оладики, бадиий ижоднинг бошқа ҳеч 
бир турида бундай кенг кўламлилик, эркинликни кўрмаймиз. Тасвир 
имкониятининг кенглиги инсон руҳиятини чуқурроқ ёритиб беришга ёрдам 
беради.
Роман – воқеликни идрок этиш ва ифода этишнинг ўзига хос бир 
шаклидир. Роман – воқеликка тамомила янгича бир муносабатдир. Эпосда 
воқеликка муносабатда оғзаки ижро анъаналарига риоя этиш, воқеликни эпик 
формулалар асосига қуриш, вариантлилик муҳим ҳисобланса, романда 
халқнинг тақдири, тафаккур тарихи ва ҳаёт ҳақидаги умумлашма хулосалари 
индивидуал ижодкорнинг фантазияси, салоҳияти, бадиий имконияти, том 
маънодаги санъаткорлиги орқали эпик планда акс этганлигини кўрамиз.
Романга хос тафаккур, тил, услуб, қаҳрамон ва характерлар талқини 
ҳамда энг муҳими, воқеликни поэтик идрок этишда бошқа жанрлардан 
тамомила фарқлилик, яъни эпик кўлам бўлмас экан, ҳар қандай «салмоқли» 
қоралама ҳам роман талабига жавоб бермайди.
Роман қандай бўлиш керак, деган саволга «Ўтган кунлар» ҳар 
томонлама, матн, структура, қаҳрамон ва воқелик, турфа хил образлар 
талқини мисолида тўла жавоб беради. Эпик кўлам, эпик шароит, образ, 
тақдир, характерларнинг эпик талқини бўлиши шартлиги романга 
қўйиладиган асосий талаблардир. Роман жанри худди эпос каби халқнинг 
тарихи, тақдири, тафаккур тарихи билан бевосита алоқадордир. Халқнинг 
тақдири билан боғлиқ масала бир ёки кўплаб қаҳрамонлар ҳаёти орқали очиб 
берилиши мумкин. Фақат бунда ҳар жабҳада: воқелик, образ, характерларда, 
тил ва услубда кўпқатламлиликка асосланган, етакчи жанрга хос хусусиятлар 
бўртиб туриши шарт.
Албатта, биргина мақолада роман жанри билан боғлиқ масалаларга 
тўлақонли ойдинлик киритиш анчайин мушкул. Шунинг учун биз кейинги 
мақолаларимизда роман ва эпос муносабати, эпик кўлам ва воқелик, 
характерлар талқини, мазкур жанрдаги услуб, замон ва макон муаммоси, тил 
ва бадиият масалаларини имкон қадар атрофлича ёритишга ҳаракат қиламиз.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish