84
ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎЛЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЎҚУВ-ТАРБИЯ
ЖАРАЁНИГА ТАТБИҚ ЭТИШ
П.Холматов, Ш.Hизамов**, С.Бадалова**, М Қодиров**
- Жиззах ДПИ
Мактабда ташкил қилинадиган дарсдан ташқари машғулотларга
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари билан боғлаш долзарб
масалалардан биридир. Дарсдан ташқари машғулотлар асосан тўгараклар
ҳисобланади бунинг учун ишлаб чиқилган дастурларни амалга ошириш
мураккаб педагогик-психологик ҳамда ташкилий жараёнларни ўз ичига
олганлиги сабабли, ўқувчилар қабул қилиши лозим бўлган барча ахборотлар
оқимини гуруҳлар бўйича тизимлаштириш мақсадида қуйидаги вазифаларни
амалга ошириш зарур.
-
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўллаш ишларини ахборот билан таъминлаш
тузилмаси таҳлил қилиш;
-
ўқувчиларнинг умумий ўрта таълим ўқув дастури асосида дарс
жараёнида танишиши мумкин янги замонавий саноатлашган каблар бўлган
касб-ҳунарлар классификацияси белгилаб олиш;
-
мактабларда дарс жараёнида бевосита қараб чиқилмаган, маҳаллий-
ҳудудий шароитларга кўра талаб қилинадиган касблар таснифи ва уларнинг
ҳар бири тўғрисидаги ахборотларни жамлаш ва тизимлаштириш;
-
дарсдан ташқари машғулотларда касб-ҳунарга йўллаш ишларини
ташкил қилишда ишлаб чиқилган классификациялар асос вазифасини ўтайди,
ўқувчиларни маҳаллий талаблар асосида касб-ҳунарга йўллаш ишларининг
самарадорлигини таъминлаш мақсадага мувофиқдир.
Қайд этилган вазифаларнинг изчил амалга ошириб борилиши барча
шаклдаги дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг бевосита
технологик ва касб тарбиясини, касбга йўналтириш ишларини амалга
оширишда кенг имкониятлар яратилишига олиб келади.
Бу жараёнда, шунингдек, ўқувчи шахсини касб танлашга йўллашда
йўналишни ихтиёрий танлаш учун шароит яратишда уни эркин фикрловчи
шахс сифатида шакллантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлади. Унинг
ечимини касб танлашга йўллаш ишлари билан боғлиқ ҳолатда ҳал этиш учун
ижтимоий, демографик, иқтисодий, миллий, минтақанинг демографик ҳолати
каби омилларни ҳисобга олиб бориш зарур.
Касб танлаш учун ўқувчи ўз имкониятларини баҳолай олиш
кўникмасига, яъни қизиқишларига монанд, ҳар хил касблар бўйича билимга
касбларнинг имкониятлари, келажаги ҳақида ахборотга эга бўлиши мақсадга
мувофиқ. Шахсда касбга йўналтириш махсус амалий фаолият орқали амалга
оширилади, ўқувчининг инсон сифатида шаклланиш босқичларида шахс ва
жамият ягона бир тизим сифатида қаралади, ўтиш даврида бозор
иқтисодиёти муносабатлари талаблари инобатга олинади. Шахс ҳар
85
томонлама камол топиши учун ақлий, жисмоний, маънавий, руҳий жиҳатдан
тарбияланган бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан шахснинг шаклланишига
бир неча омиллар таъсир кўрсатади.
Дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчи шахсини шакллантиришга
таъсир этувчи қуйидаги манбалар аниқланди;
1. Маънавий фазилатлар;
2. Касбий фазилатлар;
3. Педагогик билимлар;
4. Психологик билимлар.
Бугунги касб танлашга йўллаш ишларида шахс сифатларини чуқурроқ
ўрганиш асосида машғулотларда ўқувчиларнинг индивидуал имкониятлари
асосида таълим бериш ўзига хос ўринга эга бўлиб бормоқда. Индивидуал
ёндашув асосидаги таълим ўқувчининг қизиқиши, эҳтиёжи, хоҳишига кўра
муайян касб-ҳунар юзасидан чуқур маълумотлар олиши ва келажакда
танлаган касби бўйича касб-ҳунар коллежларига ўқишга бориши учун кенг
имкониятлар яратади.Ҳозирги кунда таълим сифатини ошириш учун барча
фанларни махсус жойларда, табиат қўйнида ,сайрлар асосида,реал воситалар
асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Шунинг учун касб танлашга йўллаш ишлари амалий-тажриба
машғулотлари махсус жиҳозланган хоналарда ва алоҳида ажаратилган
тажриба майдонида олиб борилди (1. шакл).
Амалий тажриба машғулотлари турлари
Мактаб ўқув ус-
тахонасида олиб
бориладиган
Машғулотлар
Мактаб тажриба ер
майдонида олиб
бориладиган
машғулотлар
Махсус жиҳозланган
хоналарда олиб
бориладиган
машғулотлар
Мазмуни ёғоч ва
материалларни
қўлда ишлаш, иш-
лашда қўлланила-
диган асбоб-уску-
налар билан муо-
мала қила билиш-
ни ўргатиш, ама-
лий фаолият таш-
кил этиши кўник-
ма ва малакала-
рини ҳосил қилиш
Мазмуни ўсимлик ва
ҳайвонлар ҳаёти, улар-
нинг яшаш тарзи ва ри-
вожланишларини чу-
қурроқ ўрганиш, турли
мазмунда тажрибалар
ўтказиш орқали амалий
меҳнат қилиш кўникма
ва малакаларини ҳосил
қилиш
Мазмуни турли ас-
боб-ускуна ҳамда
кимёвий моддалар
ёрдамида табиатда
рўй бераётган ҳоди-
салар моҳиятини ўр-
ганиш ўзлаштирил-
ган назарий билим-
ларни қўллай олиш
борасида кўникма ва
малакалар ҳосил
қилиш
Машғулотнинг таркибий тузилиши
86
1. Машғулот мазмуни ва мақсадини тушунтириш. 2. Иш намунасини
кўрсатиш. 3.Иш асбоблари билан таништириш. 4. Машғулотнинг
бошланиши. 5.Машғулотни якунлаш ва якуний хулоса. 6. Иш қуролларини
йиғиштириш, иш жойини тартибга келтириш
Do'stlaringiz bilan baham: |