281
бир дарсга ўзига хос тайёргарлик кўради. Ўқувчига янги ўқув
материалларининг техник маълумотларини ўргатишда оғзаки
методлар
(тушунтириш, суҳбат, ҳикоя) кўрсатмали қўлланмаларни намоий қилиш,
ўқув материалларини муаммоли баён қилиш методларидан фойдаланади.
Агар ўқувчиларда янги меҳнат кўникмалари ва малакаларини шакллантириш
лозим бўлса кириш ва жорий инструктаж, меҳнат усулларини номойиш
қилиш, меҳнат усулларини бажаришга оид тренировка машқлари, мустақил
ўқув ишлаб чиқариш топшириқларини бажартириш, уйга берилган
топшириқларни бажариш, тадқиқотчилик методларидан фойдаланилади.
Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текшириш ёки
такрорлаш
дарсларида ўтилган материал юзасидан сўраб чиқиш, ўзлаштиришни суҳбат
йўли билан аниқлаш, уйга берилган топшириқни текшириш, амалий
лаборатория ишларини текшириш, амалий ишларнинг бажарилишини
текшириш, синов ёки имтихонлар олиш йўлларидан фойдаланилади.
Ўқувчиларга тўғри, мақсадга мувофиқ кўникмалар ва
малакаларни
шакллантиришда барча ўқув – моддий базанинг етарли яроқли ҳолатда
бўлиши жуда муҳимдир. Шунинг учун дарсга тайёргарлик дарс учун барча
керакли асбоб ускуналар, мослама ва жиҳозлар, материалларнинг ҳолатини
кўздан кечиради, лозим бўлса улардаги нуқсонларни бартараф этади,
етишмайдиган материал ёки заготовкаларни тахт қилади.
Ўқитувчининг дарсга тайёрланишида яна муҳим ишлардан бири ўқувчи
дарсда тайёрлайдиган иш объектининг намунасини тайёрлаб кўришдир. Бу
орқали ўқитувчи буюм тайёрлашдаги ҳар бир операциянинг ўзига хос
мураккб томонларини ўзи хис этади ва ўқувчиларга ўргатишда
шуларни
ҳисобга олади. Ўқувчилар учун бу намуна бўлиб ўқитувчи учун эса
кўргазмали қурол бўлиб ҳам ҳизмат қилади.
Ўқувчи амалий ишга ўтиш учун тайёрланадиган буюмнинг намунаси
билан танишиб, унинг чизмасини, ўлчамларини дафтарига чизиб олар экан
ишни
нимадан бошлаш, уни қандай давом эттириш ва якунлаш кераклиги
ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши керак. Шунинг учун ҳар бир дарсдаги
ўқувчилар бажарадиган амалий иш учун ўқитувчи батафсил технологик
карталарни тузиши ва дарс вақтида уни ўқувчиларга яхши кўринадиган ерга
осиб қўйиш лозим бўлади. Қолаверса ўқитувчи ўқувчиларга кириш ёки
жорий инструктажларни беришда ҳам технологик картадан фойдаланишга
тўғри келади.
Меҳнат таълими дарсларида ўқувчиларга назарий билимлар (техник
маълумотлар) ни бериш учун эса машина – механизмлар, асбоб – ускуналар;
аппаратураларнинг
тузилишини, ишлаш тарзини тасвирловчи плакатлар,
кинематик
схемалар,
слайдлар
ёки
виртуал
лабораториялар,
ўқув
видеофилмларини тайёрлаш, улардан дарс жараёнида фойдаланиш тартибини
ўйлаб кўриш керак бўлади.
Ўқитувчи дарсга тайёрланиш вақтида унинг тарбиявий вазифаларини
аниқлаб олишга алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Чунки меҳнат таълими
282
дарсларида ўқитувчиларда бир қанча ижобий инсоний хислатлар, яъни
меҳнатсеварлик,
меҳнат
маданияти,
жамоа
бўлиб
меҳнат
қилиш,
материалларга
тежамкорлик
муносабатида
бўлиш
каби
хислатлар
шаклланади. Ўқитувчи бу хислатларни ўқувчиларда қайси пайтда ва қайси
йўл билан шакллантириш мумкинлиги устида ўйлаб кўриши лозим.
Ўқувчининг дарсга тайёрланишидаги сўнгги ишлардан бири унинг
режасини тузишдир. Дарснинг режаси юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар бир
ҳол учун, структуравий тузилишидан келиб чиқиб ўзига хос бўлиши мумкин.
Дарснинг режасини ҳар бир дарс учун ўқитувчи, у тажрибалими ёки
тажрибасизми, албатта тузиши керак.
Дарс режасида дарс ўтиладиган кун, синф,
дарснинг мавзуси, унинг
мақсади керакли жиҳозлар ва материаллар, ўқувчилар бажарадиган амалий
ишнинг номи, дарс учун ажратилган вақт, дарснинг бориши батафсил
кўрсатилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бироқ дарсни ўтиш
пайтида айрим
кутилмаган ўзгариш туфайли яъни ўқувчиларнинг дарсга тайёрланмасдан
келиши, жиҳоз ёки мосламанинг тўсатдан ишдан чиқиши, электр токининг
келмай қолиши, вақтни нотўғри сарфлаш ва бошқа сабаблар туфайли
ўқитувчи дарс режасини ўзгартиришига тўғри келиши мумкин. Шунинг учун
ўқитувчи бундай ҳолга ҳам тайёр бўлиши, яъни эҳтиёт чораларини кўриб
қўйиши керак бўлади.
Дарсга тайёргарлик кўриш, уни самарали ташкил қилиб ўтиш биринчи
навбатда унинг мақсадини тўғри белгилашга боғлиқ бўлади. Ўқув дастурида
ҳар бир мавзу бўйича ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган техник
маълумотлар ва уларда шаклланиши лозим бўлган меҳнат кўникмалари ва
малакалари аниқ қилиб кўрсатиб қўйилган. Демак, ўқитувчи ҳар
бир дарс
учун аниқ мақсадларни белгилаши ва унга интилиши лозим бўлади [2,13].
Меҳнат таълими ўқитувчиси дарснинг режасини тузиш билан бирга
унинг конспектини ҳам тузиш керак бўлади. Конспект тузиш орқали
ўқитувчи дарсга янада пухтароқ тайёрланиш, ўқув материалини тартибга
келтириш имкониятига эга бўлади. Дарс конспектида мазкур мавзу бўйича
барча маълумотларнинг тўлиқ ва аниқ бўлиши ўқитувчининг янглишиши ёки
хатога йўл қўйишига қўймайди. Бироқ ўқитувчи дарс конспектидан меъёрида
ва ўринли фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: