Меҳнат ва касб таълими


МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ДАРСГА ТАЙЁРГАРЛИК



Download 4,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/156
Sana26.05.2022
Hajmi4,21 Mb.
#608905
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   156
Bog'liq
Бухоро- 17.05.2019

МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ДАРСГА ТАЙЁРГАРЛИК 
КЎРИШИДАГИ ЎЗИГА ХОСЛИКЛАР 
М.Х.Шомирзаев, Х.Ч.Дусяров, 
Термиз давлат университетининг “Умумтехника фанлари ва технология” 
кафедраси доцентлари, педагогика фанлари номзоди, 
Шомирзаева Нодира Абдисаттор қизи 
Термиз давлат университети мехнат таълими йўналиши талабаси 
Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришни олдинги дарсда ўтилган мавзуни 
таҳлил қилишдан бошлайди. Таҳлил натижасида ўтилган дарснинг мақсадига 
қандай даражада эришганлиги, ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва 
малакалардаги нуқсонлар аниқланади. Шунга асосан янги ўтиладиган мавзу 
ва унинг мақсади белгиланади. Дарснинг мақсадини белгилаётганда мазкур 
дарсда ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган янги билим ва кўникмалар – 
уларда шаклланиши керак бўлган ўқув ва қобилятлар аниқ ҳисобга олиниши 
зарур. Шундан сўнг ўқитувчи дарсда ўқувчиларга баён қилинадиган ўқув 
материалларини ўрганади, янги тушунчалар, кўникмаларни алоҳида қайд 
этиб қўяди. 
Дарсни ўтиш методикасига эътибор қаратадиган бўлсак, бу ҳам 
таълимнинг мазмуни, структуравий тузилишига боғлиқ бўлиб, ўқитувчи ҳар 


281 
бир дарсга ўзига хос тайёргарлик кўради. Ўқувчига янги ўқув 
материалларининг техник маълумотларини ўргатишда оғзаки методлар 
(тушунтириш, суҳбат, ҳикоя) кўрсатмали қўлланмаларни намоий қилиш, 
ўқув материалларини муаммоли баён қилиш методларидан фойдаланади. 
Агар ўқувчиларда янги меҳнат кўникмалари ва малакаларини шакллантириш 
лозим бўлса кириш ва жорий инструктаж, меҳнат усулларини номойиш 
қилиш, меҳнат усулларини бажаришга оид тренировка машқлари, мустақил 
ўқув ишлаб чиқариш топшириқларини бажартириш, уйга берилган 
топшириқларни бажариш, тадқиқотчилик методларидан фойдаланилади. 
Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини текшириш ёки такрорлаш 
дарсларида ўтилган материал юзасидан сўраб чиқиш, ўзлаштиришни суҳбат 
йўли билан аниқлаш, уйга берилган топшириқни текшириш, амалий 
лаборатория ишларини текшириш, амалий ишларнинг бажарилишини 
текшириш, синов ёки имтихонлар олиш йўлларидан фойдаланилади. 
Ўқувчиларга тўғри, мақсадга мувофиқ кўникмалар ва малакаларни 
шакллантиришда барча ўқув – моддий базанинг етарли яроқли ҳолатда 
бўлиши жуда муҳимдир. Шунинг учун дарсга тайёргарлик дарс учун барча 
керакли асбоб ускуналар, мослама ва жиҳозлар, материалларнинг ҳолатини 
кўздан кечиради, лозим бўлса улардаги нуқсонларни бартараф этади, 
етишмайдиган материал ёки заготовкаларни тахт қилади. 
Ўқитувчининг дарсга тайёрланишида яна муҳим ишлардан бири ўқувчи 
дарсда тайёрлайдиган иш объектининг намунасини тайёрлаб кўришдир. Бу 
орқали ўқитувчи буюм тайёрлашдаги ҳар бир операциянинг ўзига хос 
мураккб томонларини ўзи хис этади ва ўқувчиларга ўргатишда шуларни 
ҳисобга олади. Ўқувчилар учун бу намуна бўлиб ўқитувчи учун эса 
кўргазмали қурол бўлиб ҳам ҳизмат қилади. 
Ўқувчи амалий ишга ўтиш учун тайёрланадиган буюмнинг намунаси 
билан танишиб, унинг чизмасини, ўлчамларини дафтарига чизиб олар экан 
ишни нимадан бошлаш, уни қандай давом эттириш ва якунлаш кераклиги 
ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиши керак. Шунинг учун ҳар бир дарсдаги 
ўқувчилар бажарадиган амалий иш учун ўқитувчи батафсил технологик 
карталарни тузиши ва дарс вақтида уни ўқувчиларга яхши кўринадиган ерга 
осиб қўйиш лозим бўлади. Қолаверса ўқитувчи ўқувчиларга кириш ёки 
жорий инструктажларни беришда ҳам технологик картадан фойдаланишга 
тўғри келади. 
Меҳнат таълими дарсларида ўқувчиларга назарий билимлар (техник 
маълумотлар) ни бериш учун эса машина – механизмлар, асбоб – ускуналар; 
аппаратураларнинг тузилишини, ишлаш тарзини тасвирловчи плакатлар, 
кинематик 
схемалар, 
слайдлар 
ёки 
виртуал 
лабораториялар, 
ўқув 
видеофилмларини тайёрлаш, улардан дарс жараёнида фойдаланиш тартибини 
ўйлаб кўриш керак бўлади. 
Ўқитувчи дарсга тайёрланиш вақтида унинг тарбиявий вазифаларини 
аниқлаб олишга алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Чунки меҳнат таълими 


282 
дарсларида ўқитувчиларда бир қанча ижобий инсоний хислатлар, яъни 
меҳнатсеварлик, 
меҳнат 
маданияти, 
жамоа 
бўлиб 
меҳнат 
қилиш, 
материалларга 
тежамкорлик 
муносабатида 
бўлиш 
каби 
хислатлар 
шаклланади. Ўқитувчи бу хислатларни ўқувчиларда қайси пайтда ва қайси 
йўл билан шакллантириш мумкинлиги устида ўйлаб кўриши лозим. 
Ўқувчининг дарсга тайёрланишидаги сўнгги ишлардан бири унинг 
режасини тузишдир. Дарснинг режаси юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар бир 
ҳол учун, структуравий тузилишидан келиб чиқиб ўзига хос бўлиши мумкин. 
Дарснинг режасини ҳар бир дарс учун ўқитувчи, у тажрибалими ёки 
тажрибасизми, албатта тузиши керак. 
Дарс режасида дарс ўтиладиган кун, синф, дарснинг мавзуси, унинг 
мақсади керакли жиҳозлар ва материаллар, ўқувчилар бажарадиган амалий 
ишнинг номи, дарс учун ажратилган вақт, дарснинг бориши батафсил 
кўрсатилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бироқ дарсни ўтиш пайтида айрим 
кутилмаган ўзгариш туфайли яъни ўқувчиларнинг дарсга тайёрланмасдан 
келиши, жиҳоз ёки мосламанинг тўсатдан ишдан чиқиши, электр токининг 
келмай қолиши, вақтни нотўғри сарфлаш ва бошқа сабаблар туфайли 
ўқитувчи дарс режасини ўзгартиришига тўғри келиши мумкин. Шунинг учун 
ўқитувчи бундай ҳолга ҳам тайёр бўлиши, яъни эҳтиёт чораларини кўриб 
қўйиши керак бўлади. 
Дарсга тайёргарлик кўриш, уни самарали ташкил қилиб ўтиш биринчи 
навбатда унинг мақсадини тўғри белгилашга боғлиқ бўлади. Ўқув дастурида 
ҳар бир мавзу бўйича ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган техник 
маълумотлар ва уларда шаклланиши лозим бўлган меҳнат кўникмалари ва 
малакалари аниқ қилиб кўрсатиб қўйилган. Демак, ўқитувчи ҳар бир дарс 
учун аниқ мақсадларни белгилаши ва унга интилиши лозим бўлади [2,13]. 
Меҳнат таълими ўқитувчиси дарснинг режасини тузиш билан бирга 
унинг конспектини ҳам тузиш керак бўлади. Конспект тузиш орқали 
ўқитувчи дарсга янада пухтароқ тайёрланиш, ўқув материалини тартибга 
келтириш имкониятига эга бўлади. Дарс конспектида мазкур мавзу бўйича 
барча маълумотларнинг тўлиқ ва аниқ бўлиши ўқитувчининг янглишиши ёки 
хатога йўл қўйишига қўймайди. Бироқ ўқитувчи дарс конспектидан меъёрида 
ва ўринли фойдаланиши мақсадга мувофиқ бўлади. 

Download 4,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish