Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти


Зилзилабардош уйлар – якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/95
Sana23.05.2022
Hajmi5,47 Mb.
#608124
TuriСеминар
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   95
Bog'liq
EUDJvJlDKe6IiCQWv470U6hJ92nYbxgnUc5Z9EiD

Зилзилабардош уйлар – якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши 
жараёнидаги хавфсизлик гарови 
 
Азимов Х.Г. (Фуқаро мухофазаси институти) 
Мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланиши шу мамлакат ҳудудида 
содир бўладиган табиий офатларнинг хусусияти ва кўламига боғлиқдир. 
Замонавий фан-техника қанчалик юксак тараққий этмасин, мукаммал ишлаб 
чиқариш технологиялари жадал ривожланмасин, табиий офатлар оқибатида 
юзага келадиган иқтисодий ва жисмоний зарарлар йилдан йилга ортиб 
бормоқда. Хатто, айрим давлатларда табиий офатдан келадиган зарар шу 
давлатнинг ялпи миллий маҳсулоти миқдоридан бар неча бор ошиб кетган 
ҳолатларини учратиш мумкин. 
Энг фалокатли табиий офатлардан бири кучли зилзиладир. Вақт 
танламайдиган бу офат бир неча сония ичида минглаб инсонларни қурбон 
бўлиши ва катта иқтисодий зарарга олиб келишини ҳаётда содир бўлган кучли 
зилзилалар мисолида кўришимиз мумкин. 
2001 йил январда Қашқадарё вилоятида магнитудаси 5,3 бўлган зилзила 
кўплаб биноларга зарар етказган, кўрилган моддий зарар миқдори
14 миллиард сўмдан ошиб кетган. 
Ўзбекистон Республикасининг катта қисми сейсмик фаол ҳудудда 
жойлашганлигини инобатга олиб, зилзилалар келтирадиган зарарини 
камайтириш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 
томонидан аҳолини зилзилалар вақтида тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш, 
ўргатиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш усуллари ва йўллари боғча 
тарбияланувчиларидан 
тортиб, 
ўқувчилар, 
ишчи-ходимлар, 
бошқарув 
органлари, маҳалла аҳлига ўргатилиши бўйича кенг кўламли ишлар тизимли 
равишда, махсус дастурлар, режалар асосида амалга оширилиб келинмоқда. 
Лекин табиий офатлардан саналмиш зилзилаларни келтирадиган зарарини 
камайтиришда буни ўзи камлик қилади. Кучли зилзилаларнинг бирламчи 
омили бу иморатларнинг бузилиши ва уюмлар хосил бўлиши бўлиб, 
инсонларни ҳалок бўлишига олиб келади. Шу сабабли зилзилалар келтирадиган 
зарарини камайтиришда иморатларнинг зилзилабардош қилиб қуриш ҳамда 
уларнинг зилзилабардошлигини сақлаб қолиш, ошириш муҳим масалалардан 
ҳисобланади.
Иморатларнинг зилзилабардошлигини таъминлашда қурилиш соҳасида 
амалга оширишлиши лозим бўлган ишларига эътиборимизни кучайтиришимиз 
зарур. Хусусан, иморатларни ҳудуднинг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда 


60 
зилзилабардош қилиб лойиҳалаштириш ҳамда қурилиш меъёрий қоидаларига 
амал қилган ҳолда қурилишини таъминлаш лозим. 
Бундан ташқари, кўп йил хизмат қилган эски иморатларни 
зилзилабардошлигини ошириш тадбирларини вақтида амалга ошириш лозим.
Қурилиш ташкилотлари томонидан аҳоли учун қуриб топширилаётган 
хусусий намунавий уйлар мутахасисилар томонидан лойиҳаланиб, сифатли 
қилиб қурилаётганига шубҳамиз йўқ албатта, лекин аҳоли томонидан 
қурилаётган иморатлар бўйича бундай фикр билдира олмаймиз. Қишлоқ аҳоли 
яшаш пунктларида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётганда иморатларни 
қурилиш меъёрий қоидаларига амал қилган ҳолда қурилса, хонадонда 
истиқомат қиладиган барча оила аъзоларининг хавфсизлиги таъминланишига 
эришиш мумкин бўлади.
Мутахассислар якка тартибдаги уй-жойларни қурилиш жараёнида 
текширувлар ўтказганларида, қуйидаги камчиликларни аниқлаганлар: 
-баъзи иморатлар қурилаётганда фундамент қисми ер юзасининг устига, 
чуқурлаштирилмасдан қурилган; 
-деворлар орасига синчлар ўрнатилмасдан, фақат гувалани ўзидан 
қурилган; 
-дераза оралиғига ўрнатиладиган балкалар деворга керакли даражадаги 
узунликда ўрнатилмаган; 
-баъзи иморатларда антисейсмик камарлар қурилмаган; 
-хом-ашё сифатида катта хажмли хом ғиштдан фойдаланиб, бино учун 
фундамент умуман қурилмаган; 
-хом ғиштдан боғловчи балкалар ўрнатмасдан, териш сифати жуда 
паст қилиб қурилган; 
-қияликларга фундамент ҳисобидан текистланмасдан қурилган; 
-деворларнинг бирикиш жойи ортогонал йўналишда бириктирилмай, 
нотўғри ғишт терилган.
Қурилиш вақтида бундай камчиликларга йўл йўйилса, иморатлар 
зилзилабардошлиги жуда паст бўлиб, кучсиз зилзилалар юз берган тақдирда 
ҳам биноларнинг тез бузилиши, уюмга айланиш даражаси юқори бўлиши 
кузатилади. 
Кўпчилик фуқароларимиз ҳозирги кунда иморатларни пишиқ ғиштдан, 
бир неча қаватли қилиб қурмоқдалар. Пишиқ ғиштдан кўп қаватли иморатлар 
қурилаётганда, зилзилабардош бўлиши учун қуйидаги камчиликларга йўл 
қўймаслик таълаб қилинади: 
-лойиҳалаш жараёнида йўл қўйилган хатоликлар; 
-ғиштнинг пишиқлилиги, сифатининг пастлиги; 
-бириктирувчи қотишма сифатининг пастлиги; 
-териш сифатининг ёмонлиги; 
-қурилиш жараёнида текшириш даражасининг пастлиги.
Шундай қилиб, қурилиш вақтида юқоридаги камчиликларга йўл 
қўймасдан, сифатли қилиб қурилиш ишлари амалга оширилса, ўйлаймизки 
хонадон соҳиблари кўп йиллар давомида ўз уйларида ҳотиржам яшайдилар. 


61 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish