76
кетонлар, акролеин, қўргошин ва энг ашаддийси бензопрен (хавфли ўсма
чақирувчи) кабилар экологик ахволни издан чиқаришга сабабчи бўлмокда.
Саноат тармоқлари ва қишлок хужалигининг ривожланиб бориши ва
табиий
майдонларнинг
кенг
микѐсда
ўзлаштирилиши
экологик
мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда. Натижада, ўсимликлар ва
ҳайвонлар дунѐсининг камайиб кетиши хавфи туғилмокда. Бу эса фауна ва
флоранинг генофондини камайишига сабаб бўлмоқда. Ҳар қандай ноѐб тур
ўсимликлар, нодир ҳайвонларнинг йуқолиб уни тиклаб бўлмайдиган
оқибатларга олиб келади. Шу жумладан, ѐввоий ўсимликлар ва
камайиб
бораѐтган нодир ҳайвонларни таъкидлаб ўтиш лозим.
Ўсимликлар
дунеси
Ердаги
ҳаѐтнинг
бирламчи
манбаи
ҳисобланади.Улар йилига миллиард тонналаб органик модда ҳосил
қилади,фотосинтез жараѐнида барча тирик организмларни нафас олиши
учун зарур бўлган кислородни етказиб беради,инсоннинг кундалик ҳаѐтида
уларнинг аҳамияти жуда катта.
Шунингдек, ўсимликлар муҳим табиий-географик омил сифатида ер
юзидаги
сув
оқимига,буғланишига,тупроқда
нам
сақланишига,
атмосферанинг пастки қисмидаги ҳаво оқимига,шамолнинг кучи
йуналишига,хайвонларнинг ҳаѐтига катта таъсир этади,ўсимликлар жамият
учун беҳисоб озиқ-овқат,хом-ашѐ,дори-дармон,қурилиш материали ва
бошқа сохаларнинг асосий манбаидир,инсонларга эстетик завк-шавк
бериши билан катта аҳамиятга эга.
Лекин шунга қарамасдан Республикамизда ўсаѐтган
айрим
ўсимликлардан тартибсиз фойдаланиш натижасида уларнинг турлари
камайиб,ноѐб
усимликларга
айланиб
боришмокда.Шу
жумладан,
тогларимизда
ўсадиган
қимматли
ўсимликларимиздан
лола,тоғ
пиѐзи,ровоч,етмакларни ўзбошимчалик натижасида илдизи билан кавлаб
олиниши туфайли уларнинг майдонлари йил сайин камайиб бормоқда.Чўл
ва адирларда, ўсувчи кўпгина ўсимликлар хам палапартиш фойдаланиш,
ѐкилги учун куплаб чопилиши окибатида сийраклашиб колди. Бундай
ўсимликлар жумласига саксовул, қандим, куѐнсуяк, черкез, шувоқ, тоғларда
эса бодомча, Зарафшон ва Туркистон арчаларини киритиш мумкин. Ноѐб
усимликларни асраб-авайлаш уларни кўпайтириб келгуси авлодларга мерос
килиб қолдириш хар биримизнинг мукаддас бурчимиздир.
Ҳайвонларнинг ҳам
табиатда,инсон ҳаѐтида алохида ўрни бор,
хайвонлар биологик ресусларнинг ажралмас бир кисми бўлиб, табиатда
моддалар ва энергия алмашинувида мухим роль ўйнайди.Жамият тараққиѐт
қилган сари инсонларнинг ҳайвонот дунѐсига салбий таъсири ҳам ортиб
бормоқда, натижада кўпгина ҳайвон турлари бутунлай йуколиб кетди,баъзи
ҳайвонлар сони сезиларли даражада камайиб кетмоқда.Бунга мисол килиб
Ўрта Осиѐ чўлларида тувалоқ, бедана, оқбовур каби қушларнинг
хонгул,жайрон каби сут эмизувчиларнинг сони кескин камайиб
кетганлигини кўрсатиш мумкин.
Табиатда қирғовул ва товушқонлар сони хам камайиб бормоқда.
Табиатга ҳар бир зарар кишиларнинг саломатлигига хам салбий таъсир
кўрсатмай қолмайди.
Бугунги кунда кишилар ўртасида юрак қон томир хасталиклари, аст-
77
ма, бронхит, аллергик,анкологик касалликларининг купайиши сабабларидан
биринчиси ҳам табиат мувозанатининг бузилиши окибатидир.Биргина
«озон туйнуги»нинг емирилиши натижасида
организмнинг имунитет
тизимига салбий таъсир кўрсатиб, турли юкумли касалликларга қаршилик
кўрсатиш қобилиятининг бузмоқда, турли хил тери касалликларини келиб
чикишига сабаб бўлмокда.
Зеро,она-табиат чексиз ва ноѐб бойликларга эга бўлиши билан бирга
инсон саломатлигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга.
Инсонларнинг соғлиги ҳақида қайғуриш, улар ҳаѐтига хавф солаѐтган
хасталикларнинг олдини олиш, атроф – муҳитнинг тоза бўлишини
таъминлаш, сув, ҳаво ва тупрокни муҳофаза қилиш учун мутасадди
ташкилотларда анча – мунча ишлар қилинмокда. Аммо табиатни, табиатни
қуршаб турган атроф – муҳитни муҳофаза қилиш, унинг мусаффолиги учун
курашиш фақат мутасадди ташкилотларнинггина эмас, балки ҳар
биримизнинг муқаддас вазифамиздир.
Она табиат инъом этадиган табиий бойликларидан тежаб – тергаб
фойдаланиш, умуман, атроф – муҳитга ҳурмат билан муносабатда бўлиш
ҳозирги экологик вазият оғир кулфатни бошидан кечираѐтган
бир пайтда
жуда муҳимдир.
Бизнинг соғ – саломат бўлиб, узоқ умр кечиришимиз ҳам атроф –
муҳитнинг тозалигига боғлиқ. Агар ҳар бир киши ўзи яшаѐтган жойнинг
озодалигини таъминлаб, дов – дарахтлар ўтказиш ва атрофни
кўкаламзорлаштириш сингари хайрли ишларни доимо бажарса у экологик
муҳитнинг яхшиланишига шубҳасиз ҳиссасини кўшган бўлади.
Бу хақда ҳадисда шундай дейилган: «Қайси бир мўмин бирор экин
экса ѐки мевали дарахт ўтқазса – ю, уларни қушлар, инсонлар ѐки
ҳайвонлар эса, бу унинг учун садақа ҳукмида бўлади». Шундай экан ушбу
савобдан ҳар бир инсон бебаҳра қолмасин.
Она ер олдидаги ўз фарзандлик бурчимизни сидқидилдан ўтайлик.
Шундагина биз палаги тоза инсонлар бўлиб, она табиатнинг мангу эъзозига
сазавор бўламиз.
Табиатга, ўсимликлар ва ҳайвонот дунѐсига нисбатан
нотуғри муносабатда бўлишга чек кўйиш, табиат бойликларини муҳофаза
қилиш ва кўпайтириш ҳаммамизнинг инсоний бурчимиз.
Do'stlaringiz bilan baham: