Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ЭКОЛОГИК-ИҚТИСОДИЙ РАЙОНЛАШТИРИШ ВА



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   192
Bog'liq
IV qism

ЭКОЛОГИК-ИҚТИСОДИЙ РАЙОНЛАШТИРИШ ВА 
ТАБИАТДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ 
Зикиров И.Я., ўқитувчи, Хидиралиев К.Э., доцент. Гулистон давлат 
университети,
 
Бизга маълумки, табиат ўзига хос мураккаб тизим сифатида доимо 
ривожланишда ва ўзгаришда. Бунинг асосида ишлаб чиқариш кучларининг 
ривожланиш даражаси ва табиат неъматларидан фойдаланишнинг оптимал 
даражаси эътиборга олиниши лозим. Ушбу тизимни асосини табиат 
мажмуалари ташкил этади. Табиат мажмуаси(географик мажмуа)-
табиатнинг ўзаро таъсир этиб турадиган ва бир-бирини тақозо қилиб, ягона 
тизим ҳосил қилиб турувчи компонентлари: рельеф, иқлим, ер усти ва ер 


74 
ости сувлари, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунѐсининг қонуний 
уйғунлигидир. Мазкур мажмуа ўзининг ҳудудийлик хусусиятига эгадир. 
Ҳудудийлик асосида шаклланган компонентлар бир-бирларига доимо 
узлуксиз таъсир этиб туради. 
Мазкур компонентлар орасида ўзаро абсолют ва нисбий 
муносабатларнинг бузилиши қайсидир маънода экологик муаммоларни 
келиб чиқишига сабаб бўлади. Экологик муаммолар ўз навбатида 
ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг барқарорлигига салбий таъсир этади. 
Ҳар бир мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси эса, 
ички ҳудудий бирликларнинг барқарорлигига чамбарчас боғлиқдир. Бу 
барқарорлик ―жамият-ишлаб чиқариш-табиат‖ тизими доирасидаги 
муносабатларнинг меъѐр даражасида йўлга қўйилганлигига боғлиқдир. 
Ушбу асосда қарайдиган бўлсак, кейинги вақтларда табиатдан 
фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни ҳудудий ташкил этиш экологик-
иқтисодий районлаштириш назарияси ва амалиѐтига асосланади. Экологик-
иқтисодий 
районлаштириш 
доирасида 
минтақалар 
ва 
ҳудудлар 
хўжалигининг ихтисослашиши ва мажмуа ривожланиши масалалари билан 
бир қаторда хўжалик ва табиатнинг конкрет ҳудудларда ўзаро таъсирининг 
мақсадга мувофиқ шакллари ҳам белгиланади. Шу сабабдан минтақалар 
табиатидан фойдаланишнинг ҳудудий хусусиятларини фақат экологик-
иқтисодий районлаштириш орқалигина аниқлаш мумкин.
Экологик-иқтисодий районлаштириш мамлакатда табиий-экологик 
имкониятни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиѐтини 
ҳудудий ривожланишини такомиллаштиришга ва минтақаларнинг табиий 
ресурс имкониятидан унимли фойдаланишни ҳудудий бошқаришни ташкил 
этишга хизмат қилади. Минтақаларнинг маълум маҳсулотларни ишлаб 
чиқаришга ихтисослашиши билан узвий боғлиқ бўлиб, ижтимоий меҳнат 
унумдорлигини 
ошириш, 
ишлаб 
чиқариш 
кучларини 
самарали 
жойлаштиришнинг муҳим омилидир. 
Албатда экологик-иқтисодий районлаштириш илмий таҳлилий 
хулосалар асосида амалга оширилиши лозим. Акс ҳолда ҳар бир давлатнинг 
миллий иқтисодиѐтини ҳудудий ташкил этишда ва у ердаги ресурслардан 
оқилона фойдаланишда катта хатоликка йўл қўйиш мумкин. Экологик-
иқтисодий 
районлаштириш 
иқтисодий 
районлаш-тиришнинг
ихтисослашган йўналиши ва тури бўлиб, у иккита асосий тамойилга 
асосланиб амалга оширилади: 
-ҳудудий меҳнат тақсимоти; 
-ушбу ҳудудлар ишлаб чиқариш кучларининг табиий муҳитга таъсир 
кўрсатиш даражаси. 
Ҳудудий меҳнат тақсимоти иқтисодий районларнинг чегараси ва 
мазмун, моҳиятини белгилаб берса, ишлаб чиқариш кучларининг табиатга 
таъсири эса районлаштиришнинг экологик йўналишини, экологик-
иқтисодий районлар ҳудудларининг дифференциясини ѐки уларнинг 
экологик белгилар бўйича мажмуасини ҳудудий фарқларини кўрсатади. 
Республикамизда экологик-иқтисодий районлаштиришнинг асосини 3 та 
йирик макрозона ва 8 та экологик-иқтисодий район ташкил этади. 
Макрозоналар халқ хўжалиги мажмуасининг ҳудудий-зонал, экологик-


75 
иқтисодий хусусиятларини умумий таҳлил қилиш ва муаммоларини 
аниқлаш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш истиқболларини 
белгилаш учун ажратилади. Макрозоналар бир-бирларидан табиий-
экологик хусусиятлари, ишлаб чиқариш кучлари жойлашишининг ўзига 
хослиги, табиий ресурс имкониятидан фойдаланиш ва ҳудудларни хўжалик 
ўзлаштирилиши даражаси бўйича тубдан фарқ қилади. Ушбу асосда 
қарайдиган бўсак, республикамиз 3 та йирик макроҳудудга бўлинади:
-чўл (саҳро) макроҳудуди;
-суғориладиган текислик (антропоген) макроҳудуди;
-тоғолди-тоғ макроҳудуди. 
Мазкур ҳудудларда табиатдан оқилона фойдаланишда қуйидаги чора-
тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади: 
-минтақавий экологик сиѐсатни шакллантириш; 
-ҳар бир ҳудуднинг экологик-иқтисодий ривожланиш истиқболларини 
белгилаш; 
-мамлакат районларида ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари, саноат 
тугунларини барпо этиш асосида минерал хомашѐ ресурсларидан мажмуа 
фойдаланиш ва экологик стандартларга амал қилиш; 
-республиканинг махсус минтақавий экологик дастурини ишлаб чиқиш; 
-антропоген таъсир босими кучли районларда, биринчи навбатда 
суғориладиган текислик зонада иқтисодиѐтни экологик талабларга 
мослаштириш асосида экологик вазиятни соғломлаштириш. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish