51
балиқларга биологик тур деб қараш керак. Муҳофаза қилиш чора
тадбирлари етарли даражада олиб борилмаса балиқ турларининг (эндемик)
сони камайиб, йўқолиш ҳавфи туғилиши мумкин, натижада ҳозир ва
келажакда амалий ҳамда назарий жиҳатдан бошқа табиий ресурс биологик
тур ўрнини боса олмайди ѐки алмаштириб бўлмайди.
Қуйида биз ҳайвонот дуниѐси ресурсидан (балиқлар) оқилона
фойдаланиб, иқлимлаштириш орқали республикамиз биохилма-хиллигини
бойитишга қаратилган ишлар тўғрисида фикр юритмоқчимиз.
Ҳайвонот дунѐси биохилма-хиллигини муҳофаза қилишда ва
бойитишда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда балиқларни
иқлимлаштириш усули муҳим ўрин тутади.
1951-1952
йиллардан
бошлаб
Ўзбекистонда
кенг
кўламда
иқлимлаштириш ишлари олиб борилган. Россия, АҚШ, Хитой ва бошқа
давлатлардан овланиш аҳамиятига эга қимматли балиқ
турлари
(дўнгпешона, оқ амур, пеляд, севан гулбалиғи ва бошқалар) ҳамда безгак
чивини личинкаларига қарши курашиш мақсадида кичик ўлчамли хашаки
балиқлар (гамбузия, медака) келтирилган [1]. Иқлимлаштириш
ишларини
олиб бориш вақтида қимматли балиқ ва уларнинг чавоқлари
билан
биргаликда каспии атеринаси, илонбош, тригуб, хитой қиррақорин балиғи,
буқа балиқларнинг бир неча турлари, амур чебакчаси ва қўшни
республикаларимиз сув ҳавзаларидан бир неча тур балиқлар
тасодифан
келиб қолган.
Республикамизга келтирилган муҳим овланиш аҳамиятига эга бўлган
балиқлар сув ҳавзаларимиз экологик шароитига яхши мослашиб, асосий
овланиладиган балиқ турларининг бирига айланди. Шу
билан бирга
балиқчилик
хўжаликларининг
самарадорлигини
ошишига,
ихтиофаунадаги турлар сонининг кўпайишига, республикамиз биологик
хилма-хиллигининг ва ҳайвонот дуниѐси ресурсларининг ортишига ижобий
таъсир кўрсатди.
Лекин, карплар оиласига мансуб xитoй қиррорин балиғи (
Hemiculter
leucisculus
)1961 йилда ўтхўр Узоқ Шарқ балиқларини иқлимлаштириш
вақтида тасодифан келиб қолган[1]. Бу балиқ бизнинг сув ҳавзаларимиз
шароитига яхши мослашиб, йилдан-йилга кўпайиб борди, айниқса
балиқчилик ҳовузларида ва ирригация каналларида кўплаб учрайди.
Қисқичбақасимонлар, ҳашоратлар, сув ўтлари ва балиқ чавоқлари билан
озиқланади. Гала бўлиб яшайдиган бу балиқ, сув ҳавзалари озуқа
ресурслари камайишига сабабчи бўлиб, катта даражада зарар келтирмоқда.
Амур сохта қумбалиғи
(Pseudogogobio rivularis)
ва амур чебакчаси
(Pseudorasbora parva)
Ўзбекистоннинг ҳамма текислик сув ҳавзаларида
учрайди[1]. Сув умуртқасизлари ва сув ўсимликлари билан озиқланади. Бу
балиқ кўпгина сув ҳавзаларидан туркистон қумбалиғини сиқиб чиқармоқда.
Шу билан бирга бубирь буқабалиғи
(Kniopwitschia caucasica)
, оқ
буқабалиқ
(Neogobius fluviatilis),
букир буқабалиқ
(Neogobius iljini)
, юмалоқ
буқабалиқ (Neogobius melanostomus), ширмон буқабалиқ
(Neogobius syrman)
ва амур буқабалиғи (Rhinogobius similis) ҳам келгинди балиқ турларига
киради [2].
52
Хулоса сифатида
шуни таъкидлаш лозимки, мақсадли равишда олиб
борилган иқлимлаштириш ишлари республикамизда ҳайвонот дунѐси
ресурслари ва биохилма-хиллигини бойитишда катта аҳамиятга эга бўлди.
Лекин, тасодифан келиб қолган келгинди турлар сони идора қилинмаса,
тегишли муҳофаза чоралари кўрилмаса маҳаллий балиқ турлари камайиб,
республикамиз ҳайвонот дунѐси биохилма-хиллиги жиддий зарар кўриши
мумкин.
Адабиѐтлар рўйхати
1.
Мирабдуллаев И.М ва бошқалар. Ўзбекстон ва қўшни
худудлар
балиқлари аниқлагичи.–Тошкент: ―Сано-стандарт‖ 2011. 108 бет.
2.
Шерназаров Э.Ш ва бошқалар. Ўзбекистоннинг умуртқали ҳайвонлари
(Умуртқали ҳайвонлар номларининг маълумотномаси).–Tошкент:―Фан‖
2006. 78 бет.
Do'stlaringiz bilan baham: