150
ҳисобдан чиқарилиши
Дт 9220 Кт 9320 - Сотишдан кўрилган фойда
Бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини
тугатиш ҳолларида:
Дт 9220 Кт 0400 - Номоддий активнинг
бошланғич қиймати бўйича
ҳисобдан чиқарилиши
Дт 0500 Кт 9220 -ҳисобланган эскириш
Дт 9220 Кт 6710,6520 - Тугатишга оид харажатлар
Дт 9430 Кт 9220 - Тугатишдан кўрилган зарар
Дт 1040 Кт 9320 - Темир-терсакларнинг кирим қилиниши
Номоддий активларнинг сотилиши ва текинга берилишига оид
оборотлар ҚҚСга тортилади.
Текинга бериш вақтида уни берувчи томон ҚҚС тўловчиси
бўлиб ҳисобланади (қабул қилувчи томон фойда солиғини тўлайди).
Хўжалик юритувчи субъектлар, одатда, ҳуқуқий ҳимоя қили-
надиган ва лицензион шартномалар
билан расмийлаштириладиган
номоддий активлар объектларини эмас, балки улардан фойдаланишга
оид ҳуқуқни сотадилар. Бундай ҳолларда номоддий активлар қий-
мати ва уларнинг эскириш суммаси ўзгармайди ва сотиш ҳисоб-
варағи бўйича фақат тегишли номоддий активлар объектларига бўл-
ган ҳуқуқни сотишдан тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва
уни юритиш муҳим масалалардан бўлиб, «Бухгалтерия ҳисоби тўғ-
рисида»ги Қонун ҳамда «Номоддий активлар» номли 7-сон миллий
стандарт талаблари асосида амалга оширилади. Номоддий активлар
тўғри ҳисобга олиниши ва доимий назорат қилиниб турилиши керак.
Хўжалик юритувчи субъектлардаги номоддий активлар қуйидаги
манбалардан қабул қилинади:
-
пул маблағлари эвазига;
-
кредитлар ҳисобига;
-
сотиб олувчи корхона капитали акцияларига алмашиш орқали;
-
бошқа корхоналардан ҳадя (текинга) сифатида;
-
ўзида яратиш;
-
давлат гранти;
-
устав капиталига улуш сифатида ва ҳ.к.
151
Бошланғич ҳужжатлар асосида номоддий активлар қайси
манба-
лардан келиб тушишидан қатъий назар, қабул қилиш ҳужжатлари
бўйича киримга олиниши лозим. Номоддий активларни кирим қи-
лишда уларнинг ҳуқуқий эгалигини тасдиқловчи (муҳофаза этувчи
ҳужжатларга) алоҳида эътибор берилиши керак. Ушбу ҳужжатлар
номоддий активларни ҳисобга олишга асос бўлади. Ушбу моног-
рафияда номоддий активларни бухгалтерия балансида акс эттириш
масалалари илмий ва назарий жиҳатдан чуқурроқ тадқиқ этилади.
Пул маблағлари эвазига харид қилинган
номоддий активларнинг
қиймати уларни сотиб олиш, йиғимлар, солиқ ва бошқа харажат-
лардан ташкил топади.
Кредитга олинган номоддий активларнинг қиймати қуйидагилар-
дан ташкил топади:
1.
Сотиб олишнинг пул ўлчовидаги баҳоси (бозор қиймати);
2.
Қарздорлик суммалари бўйича келажакда тўланиши лозим
бўлган пул тўловларининг тегишли бўлган
бозордаги фоиз ставкаси
бўйича дисконтлашган қиймат.
Дисконтлашган қиймат шундай тушунчаки, у келгуси активлар-
нинг кирими ѐки чиқимининг бугунги қиймати деб баҳоланади.
Агарда, қарздорлик ҳужжати фоизсиз ва активнинг жорий пул
қийматини аниқлаш имкони бўлса, унда пулдаги қийматидан кўп
тўланадиган сумма фоиз бўйича харажатлар кўринишида тан олинади
ва бутун қарздорлик даврлари бўйича тақсимланади. Агар, номоддий
активларнинг пулдаги қийматини аниқлаш имкони бўлмаса, фоиз
бўйича умумий харажатларни аниқлашда ва
бу активнинг жорий
қийматини ҳисоблаш учун устунликка эга бўлган фоиз ставкасидан
фойдаланилади. Шундай қилиб, номоддий активлар пулдаги қийма-
тига эквивалент бўлган баҳода ифодаланиши мумкин.
Корхона акциялари эвазига алмаштириш орқали киримга
олинадиган номоддий активлар қуйидагича тартибда ҳисобланиши
керак: корхона капиталининг акциялари номоддий активларни сотиб
олиш мақсадида чиқарилган тақдирда, номоддий активлар ѐки
уларнинг ҳақиқий бозор қиймати бўйича ѐки чиқарилган акциялар-
нинг бозор қиймати бўйича уларнинг қайси бири ҳаққоний ва объек-
тивлигига қараб, акс эттирилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар
бирон бир субъектга ишлаб
чиқариш фаолиятини рағбатлантириш мақсадида номоддий актив-
ларни ҳадя сифатида бериши ҳам мумкин. Ҳадя қилинган номоддий
152
активлар ҳисоби фақат ҳақиқий қиймати бўйича баҳолаш тамойилига
қатъий риоя қилинган ҳолда ифодаланади. Ҳадя қилинган номоддий
активларнинг қиймати мавжуд бўлмаса, унда, номоддий активлар
қиймати етказиб бериш хужжатларидаги қиймат асосида баҳоланади.
Номоддий активлар ва хусусий капитал счѐтлари, ҳадя қилин-
ганда, активнинг жорий бозор қийматини ҳақиқий баҳолаш
натижа-
сида кўпайиб боради.
Хусусий капитал счѐтининг кўпайиши ҳадя қилинган номоддий
актив ва корхона капиталининг кўпайишини ифодалайди. Шунинг-
дек, ҳадя тариқасида олинган амортизацияланадиган номоддий актив-
лар ҳисоб регистрларида акс эттирилган баҳолар асосида оддий усул-
да амортизация қилиниши керак.
Давлат гранти асосида олинган номоддий активларни бухгалте-
рия ҳисобида акс эттиришда қуйидаги мезонлар асос қилиб
олиниши
лозим:
-
жорий харажатлар ѐки даромадларга тааллуқли бўлган ѐрдам
суммаси даврининг соф фойдасини аниқлашда ҳисобга олиниши
лозим;
-
келгуси даврларга тааллуқли бўлган ѐрдам суммаси муддатини
узайтириш керак ва даромадларга олиш у билан боғлиқ бўлган
харажатлар пайдо бўлганда, амалга оширилиши лозим;
-
номоддий активларни олиш билан боғлиқ ѐрдам ѐки номоддий
активнинг амортизацияси олиб ташланган ҳолдаги бошланғич баҳо-
сидан чегириб ташланиши керак. Масалан, товар белгиси учун гувоҳ-
номага эгалик қилинганда (Сотиб олиш қиймати-300000 сўм) унинг
қийматини 40 фоизи давлат томонидан ажратилган гранти ҳисобига
қопланади. Гувоҳномадан фойдаланиш муддати 10 йил (ўз кучини
йўқотиш муддати).
Биз соф қиймат ва муддатни узайтириш усулларини ҳисоб-китоб
қилиш тартибини бухгалтерия журнали ѐзувларида қуйидагича акс
эттирамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: