1.
Соф қиймат усули бўйича:
а) Сотиб олишни акс эттириш (мамлакат валютасида):
Дебет: 0420-«Товар белгиси» счѐти -300000 сўм.
Кредит: 5110-«Ҳисоб-китоб» счѐти-300000 сўм.
б) Грант олишни акс эттириш:
Дебет: 5110-«Ҳисоб-китоб» счѐти-120000 сўм.
Кредит: 8810-«Грантлар» счѐти –120000 .
153
в) Хизмат қилиш муддатлари мобайнида ҳар йилнинг охирида
амортизация харажатларини акс эттириш:
Дебет: 2000, 2300, 2500, 9400-«Харажатларни ҳисобга олувчи»
счѐтлар -18000 сўм.
Кредит: 0520-«Товар белгиларининг амортизацияси» счѐти-
18000 сўм.
2. Муддатини узайтириш усули.
а) Сотиб олишни акс эттириш:
Дебет: 0420 –«Товар белгиси» счѐти -300000 сўм.
Кредит: 5110-«Ҳисоб-китоб» счѐти-300000 сўм.
б) Грант олишни акс эттириш:
Дебет: 5110-«Ҳисоб-китоб» счѐти-120000 сўм.
Кредит: 8810-«Грантлар» счѐти –120000
в) Хизмат қилиш муддатларида амортизация харажатларини акс
эттириш:
Дебет: 2000, 2300, 2500, 9400-«Харажатларни ҳисобга олувчи
счѐтлар» -30000 сўм. (1/10*300000).
Кредит: 0520-«Товар белгисининг амортизацияси» счѐти-30000
сўм.
Дебет: 8810 “Грантлар” счѐти –12000 сўм. (1/10*120000).
Кредит: 2000, 2300, 2500, 9400-«Харажатларни ҳисобга олувчи»
счѐтлар-12000 сўм.
Иккала усулнинг қўлланилиши корхоналар даромадларга бир
хилда таъсир қилади. Фарқ бухгалтерия балансида бўлиб, муддатини
узайтириш усулини қўллаганда номоддий активларнинг умумий
қиймати амортизацияланмаган конпенсация суммасига камайтирил-
ган ҳолда акс эттирилади. Соф қиймат усулида эса, номоддий актив-
ларнинг соф қиймати акс эттирилади.
Харид қилиб олинаѐтган номоддий активларнинг дастлабки
қиймати ҳам солиқ солинадиган базага таъсир этиш мумкин. Бунда
олинаѐтган номоддий активнинг бозор қиймати билан балансдаги
қолдиқ қийматлари олинади.
«Давлат субсидияларининг ҳисоби ва давлат ѐрдами бўйича кўр-
сатиладиган маълумотлар» 10-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандартида номоддий активлар билан боғлиқ субсидияларни даро-
мад сифатида тан олиниши таъкидланган.
1
1
―Давлат субсидияларининг ҳисоби ва давлат ѐрдами бўйича кўрсатиладиган маълумот‖.
(БХМС-10) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, 1998 йил, 19-октябр, 52-сон
154
Активларга киритиладиган давлат субсидиялари, шу жумладан,
ноликвид субсидиялар мақсадли тушумлар деб акс эттирилади ва шу
активнинг фойдали хизмат муддати давомида даромад сифатида
мунтазам асосда эътироф этилади. Давлат субсидияси номоддий
активларнинг баланс қийматини камайтиради ва ҳисобланадиган
амортизацияни қисқартириш йўли билан унинг фойдали ҳизмат
қилиш муддати даврларида молиявий натижалар тўғрисидаги
ҳисоботларда акс эттирилиб борилиши лозим.
Корхона фаолиятида номоддий активларнинг бир неча турини
умумий тарзда харид қилиб олиш мумкин. Чунки кўп ҳолатларда бу
активлар тўпламининг баҳоси уларнинг алоҳида сотиб олиш
баҳосидан камроқ бўлади. Бу усул харидорлар эътиборини жалб этиш
мақсадида амалга оширилади. Бошқа ҳолатларда номоддий активлар
илова кўринишида харид қилинади, яъни фирма баҳоси (гудвилл)
қийматига кадрлар малакаси ва ташкилий харажатлар қўшиб, сотиб
олинади. Гуруҳли ѐки умумий суммага сотиб олиш усули деб
аталадиган сотиб олишнинг ушбу тури умумий қийматини сотиб
олинган бир неча хил номоддий активлар бўйича тақсимлаш
муаммосини келтириб чиқаради. Бундай активларни алоҳида
идентификацияланиши мумкин эмас, аксинча, уларнинг қиймати
корхонанинг бошқа активлари билан ўзаро алоқадорлик туфайли
ошади. Умумий қилинган харажатларни тақсимлашда ҳар бир
номоддий активларни алоҳида объект сифатида бўлиб олиш зарур.
Чунки, ҳар бир объект учун харажатларни аниқлаб олиш, келгусида
амортизация учун асос бўлади.
Янги счѐтлар режасига мувофиқ номоддий активларни бухгал-
терияда ҳисобга олиш тартиби қуйидаги мазмунга эга;
1. Шартномага асосан компьютер дастурига эга бўлиш. Кели-
шилган нархи-1000000 сўм (ҚҚС билан бирга):
а) Дебет: 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» счѐти -
1000000 сўм.
Кредит: 6010-«Мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб-
лар» счѐти-1000000 сўм.
б) Дебет: 0430-«Дастурий таъминот»- счѐти-1000000 сўм.
Кредит:
0830-«Номоддий
активларни
сотиб
олиш»
счѐти -1000000 сўм.
2. Таъсисчилардан улуш асосида номоддий активларнинг
олиниши (ер майдонларидан фойдаланиш учун гувоҳнома);
155
Do'stlaringiz bilan baham: |