Қонунчиликдаги янгиликлар (2022 йил 1 апрелдан нималар ўзгарди)



Download 17,41 Kb.
Sana18.04.2022
Hajmi17,41 Kb.
#560101
Bog'liq
мақола 07.04.2022 йил


Қонунчиликдаги янгиликлар
(2022 йил 1 апрелдан нималар ўзгарди)


Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари билан “Савол беринг жавоб берамиз” рукни остида ўтказилган суҳбат жараёни 07.04.2022 йил.
Савол: Кексаларга қандай имтиёзлар бор ва улар бепул дори билан таъминланадими?
Жавоб: Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиги У.Аблакулов жавоб беради:
-ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;
-шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;
-оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;
-кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;
давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.
Савол: Тадбиркорлик учун аёлларга бериладиган субсидиянинг миқдори қанча?
Жавоб: Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Ш.Абсаломов жавоб
беради:
-тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
- “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
- 2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
- Ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.
Савол: Боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари боғча пулидан озод қилинадими?
Жавоб: Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Н.Қиличев жавоб
беради:
Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
- фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
- 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.
- тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;
- кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.
Савол: Автомототранспорт сотиб олиш бўйича шартномаларни бошқа шахсларга сотиш
мумкинми?
Жавоб: Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти А.Тажиев жавоб
беради:

-“UzAuto Motors” АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумотни Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш амалиёти жорий қилинади


Савол: Ногиронлик нафақаси ва пенсиянинг энг кам миқдори қанча?
Жавоб: Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Х.Азимов жавоб
беради:
- меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;
- ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.
Савол: Молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларга қандай
рағбатлантириш белгиланган?
Жавоб: Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти М.Турдиева жавоб
беради:
-Давлат молиявий назорати соҳасида қоидабузарликлар ҳолатлари тўғрисида Давлат молиявий назорати инспекциясига “Давлат аудити” дастурий комплекси орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ушбу маълумот асосида молиявий текширувлар жараёнида аниқланиб, давлат фойдасига ундирилган маблағлар ҳисобидан мукофот тўланади.
Савол: Кимларнинг акциялардан олган дивидентлари даромад солиғидан озод қилинадилар?
Жавоб: Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти С.Муқумов жавоб
беради:
Қонунчиликка кўра, 2024 йил 31 декабргача:
- Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
- норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
- резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.
Савол: Кекса ўзгалар парваришига муҳтож шахсга хорижга чиқиш биометрик паспорт қандай
расмийлаштирилади?
Жавоб: Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Ш.Абсаломов жавоб
беради:
-Кекса, ўзгалар парваришига муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тегишли мурожаат асосида белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали амалга оширилади.
Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш
Маркази бошлиғи У.Б.Аблакулов.


Қарши шаҳар юридик хизмат кўрсатиш
Маркази бош юрисконсульти Ш.Э.Абсаломов


07.04.2022 йил.
Download 17,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish