Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Es=Bq*Ef/100

(200000*80/100=100000 сўм). 


Бу ерда: Es-амортизация суммаси, Bq-баланс (дастлабки) 
қиймати, Tf-фоиз. 
Томонлар ўртасида тузилган келишувга кўра, дастурни сотиб 
олувчи томон 100000 сўм ўтказиб беришга розилик беради. Демак, 
субъект ўз тасарруфидаги компьютерни сотишдан 60000 сўм даромад 
(фойда) олади. Бу қуйидаги бухгалтерия ѐзувларида акс эттирилади: 
1.
 
Сотилган компьютер дастурининг дастлабки қиймати 
ҳисобдан чиқарилди: 
Дебет: 9220–«Бошқа активларнинг сотилиши ва
турли чиқими»счѐти 200000 сўм. 
Кредит: 0430–«Дастурий таъминот» счѐти 200000 сўм. 
Дастурий таъминотни ҳисобдан чиқариш ва сотиш бўйича 9223- 
счѐтни «Дастурий таъминотни сотиш ва турли чиқими» деб номлаш 
мақсадга мувофиқ. Бу эса, номоддий актив объектлари ҳаракати 
тўғрисида янада аниқроқ бўлган маълумотларни олиш ва баланс 
тузиш жараѐнини соддалаштиради. 
2.
 
Дастурий таъминотнинг эскириш суммаси улардан фойда-
ланилган бутун давр учун қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади: 
Дебет: 0530–«Дастурий таъминотнинг амортизацияси» счѐти -
160000 сўм. 
Кредит: 9223–«Дастурий таъминотнинг сотилиши ва турли 
чиқими» счѐти-160000 сўм. 


169 
Объектдан 48 ой, яьни 4 йил фойдаланилган, шунинг учун 
эскириш 160000 сўмга тенг.(200000/60 ой*48 ой=160000 сўм). 
3.
 
Дастурий таъминотни сотишдан тушум олинди: 
Дебет: 5110–«Ҳисоб-китоб» счѐти-100000 сўм 
Кредит: 9223–«Дастурий таъминотнинг сотилиши ва турли
чиқими счѐти»-100000 сўм 
4.
 
Дастурий таъминотни сотишдан олинган даромад 
(фойда) суммасига: 
Дебет: 9223–«Дастурий таъминотнинг сотилиши ва турли 
чиқими» счѐти 60000 сўм 
Кредит: 9323–«Дастурий таъминотнинг сотилиши ва турли 
чиқимидан олинган фойда» счѐти 60000 сўм
Биз шу ўринда 9220 «Бошқа активларнинг сотилиши ва турли 
чиқими» счѐтининг мазмунини қуйидагича номланишни тавсия қила-
миз: 9221–«Номоддий активларнинг сотилиши ва бошқа сабаблар 
бўйича чиқиб кетиши». Бу эса ҳисоб ишларини яхшилашга олиб 
келади. Автомобилсозлик корхоналарида номоддий активларни бош-
қа мулкларга алмаштириши мумкин, Масалан, маънавий жиҳатдан 
эскириб қолган «Windows-2002» дастурини Windows-2005 га алмаш-
тирилади: бундай ҳолларда сотиб олиш баҳоси қарама-қарши савдода 
сотилган эски объектнинг қиймати ҳажмидаги янги нархдан бери-
ладиган чегирма суммасига камайтирилади. Номоддий активларни 
айирбошлашдан олинадиган фойда ѐки зарарни аниқлашнинг махсус 
қоидалари мавжуд бўлиб, айирбошланаѐтган объектлар таснифига 
боғлиқдир.
Бир хил гуруҳда бўлмаган номоддий активларни айирбошлашдан 
олинган фойда ѐки зарар алоҳида кўрсатилиши керак. Бухгалтерия 
ҳисобида янги номоддий активлар объектини (дастурий таъминот) 
ҳисобга олиш ѐки дастурни баланс қийматига тўланган пул 
маблағларидаги суммани қўллаш билан ифодаланади. Компьютерлар 
учун дастурий таъминотни айирбошлашда кўрилган зарар счѐтларда 
қуйидагича акс эттирилади: юқорида келтирилган компьютер дастур-
нинг қиймати 100000 сўм бўлган. У ҳолда: 
- янги дастур (Windows-2005) қиймати – 500000 сўм; 
- эски дастурга чегирма- 20000 сўм; 
- зарур бўлган пул маблағлар – 430000 сўм


170 
Демак, чегирма эски дастурнинг баланс қийматидан кам (100000-
20000) 80000 сўм. Йўқотишлар, яъни зарар 80000 сўмни ташкил эта-
ди: 
Дебет: 043-"Дастурий таъминот" (янгиси) счѐти– 500000 сўм; 
0530-"Дастурий таъминотнинг амортизацияси" счѐти –
50000 сўм; 
9432-"Номоддий активни сотишдан зарар" счѐти – 80000 сўм; 
Кредит: 0430-"Дастур таъминоти" счѐти – 200000 сўм; 
5110-"Ҳисоб-китоб" счѐти – 430000 сўм. 
Хизмат муддати тугашга қадар субъектнинг фаолиятидан чиқиб 
кетган номоддий активлар ҳам мос келувчи бухгалтерия счѐтларидан 
ҳисобдан чиқарилади. Амортизация активларни қайта туркумлаш 
ҳолатида ҳисобга олинади, сўнгра амортизация ортиб бориш якуни 
билан ва активлар «Бошқа активлар» счѐтига ҳисобдан чиқарилади. 
Бундан ташқари агарда активларнинг бозор қиймати уларнинг баланс 
қийматидан кам бўлса, у ҳолда зарар ҳисобланади ва «Бошқа 
активлар» бозор қиймати бўйича дебетланади, аксинча, бозор 
қиймати баланс қийматидан ортиқ бўлса «Бошқа активлар» счети 
кредитланади, аммо фойда ҳисобга олинмайди. Шундай номоддий 
активлар борки уларни бухгалтерияда ҳисобга олиш, даромад 
(зарар)ларни қайд этиш ўзига хос хусусиятларга эга. Кабель 
телевидениеси орқали узатилган теледастурларни узатишда теле-
студияларда дастурларнинг қийматини «Бажарилган иш ва кўрса-
тилган хизматларнинг таннархи» (9130) счети дебети ва «Харидор ва 
буюртмачилардан олинадиган счѐтлар» (4010 счет) счѐтининг креди-
тида акс эттирилади. Сотиш бўйича бюджетга тўловларнинг суммаси 
эса счѐтларда қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет: 4010–«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган 
счетлар» счѐти 
 Кредит: 6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик”счѐти 
Бухгалтерия маълумотларининг номоддий активларга нисбатан 
ҳақиқийлиги, бошқа мулк каби вақти-вақти билан ўтказилиб турила-
диган йўқлама(инвентаризация)лар билан тасдиқланиши лозим. Ак-
тивларнинг инвентаризацияси «Инвентаризацияни ташкил этиш ва 
ўтказиш» бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти билан тартибга 
солинади.
1
1
―Инветаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш‖. 19-сонли бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандарти. (ЎРМВ. 1999й.15-октябр. 17-19-2075.) 


171 
Мазкур стандартнинг 30-бандида номоддий активлар инвента-
ризация қилинганда қуйидагилар ҳисобга олиниши кўзда тутилган: 
-
субъектларнинг улардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи 
ҳужжатлари мавжудлигини; 
-
номоддий активларни балансда тўғри ва ўз вақтида акс этти-
рилганлигини текшириш. 
Текширишда патент, лицензия, гувоҳномалар ва шартномалар 
ҳақиқатда мавжудлиги, улардан фойдаланиш муддатлари, олинган 
маҳсулот (ишлар, хизматлар)лар миқдори, келтирилаѐтган даромад 
(зарар)лар ҳам кўриб чиқилади. Бунда инвентаризация ўтказишнинг 
асосий манбаси «Номоддий активларни қабул қилиш-топшириш» 
далолатномаси ( НМА-1 шакл) ҳисобланади.
Жорий этилган «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»
(19-сон БҲМС) стандартнинг умумий қоидалар бўлимида субъ-
ектнинг барча мол-мулк таркиби бўйича инвентаризация ўтказиш 
муддатлари белгилаб берилган, аммо, молия-хўжалик фаолиятда но-
моддий активларнинг инвентаризациясини ўтказиш муддати ҳақида 
ҳеч нарса дейилмаган. Номоддий активлар узоқ муддатли актив-
ларнинг асосий қисмини ташкил этар экан, уни доимо назорат қилиб 
туриш зарурияти келиб чиқади. Назорат эса, белгиланган вақтлардаги 
инвентаризация ўтказиш орқали амалга оширилади. Номоддий 
активларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 
уларнинг инвентаризацияси муддати камида бир йилда бир марта 
ўтказилиши керак. Шу билан биргаликда, «Бухгалтерия ҳисоби 
тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасида инвентаризация объектлари, 
уни ўтказиш тартиби ва муддатлари, инвентаризация бўйича бух-
галтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ белгиланади деб таъкид-
ланади. Ушбу масалага қонун нуқтаи назаридан ѐндашилса, номод-
дий активлар инвентаризациясини гўѐ «четлаб» ўтилгандек кўринади.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish