Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

S= n (n+1) / 2. 
 
 
 
бунда n – амортизация объекти фаолият кўрсатадиган йиллар сони. 
Жадаллаштирилган амортизациянинг қолдиқни камайиб бориш 
усули (Declining-balance mehtod)
 
сонлар йиғиндиси усули тамойил-
ларига асосланган бўлиб, унда ҳар қандай қатъий меъѐр қўлланилиши 
мумкин бўлса ҳам, лекин тўғри чизиқли усулда фойдаланган меъѐрга 
нисбатан икки маротаба кўпайтирилган меъѐр қўлланилади.
Амортизация қолдиқни камайиб бориш усули билан ҳисобланаѐт-
ганда тегишли коэффициентлардан фойдаланилади. Фикримизча, но-
моддий активларга амортизация сиѐсати икки маротаба тезлаштирил-
ган усулда ҳисобланиши лозим. Хориж давлатларида бу коэффи-
циентлар турли хил кўринишда бўлади: хусусан, Францияда актив-
нинг хизмат қилиш муддати 4 йилгача бўлса, 1,5, 5 йилдан 6 йилгача 
2,0 ва 6 йилдан ортиқ бўлса 2,5 коэффициентлар қўлланилади. 
Италияда 2,0, Канадада 2,0 ва 3,0, АҚШда 1,5 ва 2,0, Германияда 1,3 
дан 2,0 гача коэффициентлардан фойдаланилади.
1
Номоддий активларнинг юқорида таъкидлаб ўтилган амортиза-
циясини ҳисоблаш усуллари таққосланса, ҳисобот даврлари бўйича 
амортизация суммаларининг ортиши, қолдиқ қийматларининг кама-
йиб боришини кўриш мумкин. Агар маълум йилдаги рақамларга 
эътибор берилса, тўғри чизиқли ва бажарилган ишлар ҳажмига тақ-
1
1 Мещерякова О. ―Налоговые системы развитых стран‖. (Справочник)- М.: Фонд
―Правовая культура‖, 1995г. 125стр. 


164 
симлаш усулларига қараганда жадаллаштирилган усулда актив 
қийматининг деярли 70-80 фоизи амортизация харажатлари кўри-
нишида маҳсулотлар таннархига ѐки давр харажатларига олиб бори-
лишини кўриш мумкин. Бу эса аввалги икки усулларда 50-55 фоизни 
ташкил этади.
Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, ғарб давлатларида бухгалтерия 
ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизацияни алоҳида 
ҳисоблаб чиқишга йўл қўйилади. Биз солиққа тортиладиган фойдани 
ҳисоблаб чиқиш учун бухгалтер қайси усулдан фойдаланишидан 
қатъий назар, номоддий активлар бўйича жадаллаштирилган 
амортизация усулларидан фойдаланиб, харажатларни жадаллаш-
тирилган қоплаш тизимини жорий этиш лозим деб ҳисоблаймиз. 
Харажатларни жадаллаштирилган қоплаш тизимига мувофиқ 
харажатларни қоплаш даври номоддий активларнинг турли объект-
лари учун 1 йилдан 20 йилгача бўлади. Бунда харажатларни қоплаш 
даври 1 йилдан 10 йилгача бўлган номоддий активлар учун 2,0 
коэффициент билан қолдиқ қиймат усулидан фойдаланилади.
Шунингдек, қоплаш даври 10-20 йилгача бўлган номоддий 
активлар учун 1,5 коэффициент билан қолдиқ қиймат усулидан 
фойдаланиш корхона учун самарали бўлиши мумкин. 
Номоддий активлардан кутилаѐтган иқтисодий самара ўзгара-
диган бўлса, уларга нисбатан қўлланиладиган амортизация усули ҳар 
йили ҳисобот даври охирида қайтадан кўриб чиқилиши керак. 
Амортизация усули ўзгарган тақдирда жорий давр учун ҳисоблаб 
ѐзилган амортизацияга тузатиш киритилади.
«Номоддий активлар» номли 7-сон бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандартининг 41-бандига кўра, ҳисобот даври учун амортизация 
меъѐрларини қайта кўриб чиқиш ва тузатиш мумкинлиги эътироф 
этилади. Амортизация суммаси қолган даврлар учун тақсимланади, 
бу эса хўжалик юритувчи субъектларнинг солиққа тортиладиган 
базасига таъсир кўрсатади. Юқоридаги мисолда дастурий таъминот-
нинг хизмат қилиш муддати 10 йил, дастлабки қиймати 500000 сўмга 
тенг. Лекин бу объектдан яна 4 йил фойдаланиш мумкинлиги 
аниқланди. Демак, дастурнинг фойдаланиш муддати 10 йилдан 5 
йилгача камайди. Дастурий таъминотга йиллик амортизация суммаси 
бухгалтерия ѐзувларида қуйидаги тартибда акс эттирлади
Дебет:0430-«Дастурий таъминот» счѐти-45000 сўм.

Кредит:0530-«Дастурий таъминот амортизацияси» счети - 


165 
45000 сўм.
Дастурий таъминотнинг қолган қиймати эса тўрт йил учун тенг 
бўлган суммада ҳисоб-китоб қилинади: 
(500000-45000-5000=405000 сўм). 
Қолдиқ қиймати 405000 сўмга тенг бўлиб, у 4 йилга тақсим-
ланади. (405000/4); 
Дебет: 9400-«Давр харажатлари» счѐтлари – 101250 сўм. 
Кредит: 0530-«Дастурий таъминот амортизацияси» счѐти-
101250 сўм
Номоддий активларнинг амортизацияланган қийматини ҳисобдан 
чиқариш бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади: 
амортизация қиймати 5000 сўм бўлган номоддий актив ҳисобдан 
чиқарилди. 
Дебет: 
0510-0590-«Номоддий 
активлар 
амортизацияси» 
счѐтлари-5000 сўм
Кредит: 9220-«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли 
чиқими» счѐти- 5000 сўм.
Ғарб давлатларида бухгалтер ходимлар активларнинг амор-
тизация меъѐрларини қайта кўриб чиқишгани билан уларнинг баҳо-
сини ўзгартирмайдилар, чунки активларнинг баҳоси ўзгарганда муво-
фиқлилик ѐки таққослаш тамойили бузилади. Бунда ҳисобот йили-
даги даромад (фойда) билан харажатлар билан ўзаро солиштириш им-
кониятига эга бўлинмайди.
Амортизацияланадиган мулк кўпгина ҳолларда активларнинг 
асосий қисмини ташкил этади.
Номоддий активларга ҳисобланаѐтган амортизация суммасини
харажатлар таркибига тўғри акс эттиришнинг иқтисодиѐти ривож-
ланган давлатлар олимлари, жумладан америкалик олимлар Нидлз. Б, 
Андерсон. Х ва Колдуэлл. Д лар қуйидагича изоҳлайдилар: «Асосий 
воситалар бўйича эгри тартибда, номоддий активлар бўйича эса тўғри 
усул билан амортизация ҳисобланиши керак.»
1
Номоддий активларнинг амортизацияси, худди шу объектни яна 
қайта харид қилиб олишни англатмайди. Корхона хўжалик фаолия-
тида бир неча номоддий активларни харид қилиб олиши мумкин. 
Амортизация харажатларини бир маротаба қоплаш керак бўлади. Бу 
эса уларга ҳисобланаѐтган амортизациянинг тўғри чизиқли усулидан 
1
1.Б. Нидлз, Д. Колдуэлл, Х. Андесон. ―Принципы бухгалтерского учета‖. М.; ―ФиС‖. 1999 
г. 229с. 


166 
фойдаланиш кераклигини тақозо қилади.
Номоддий 
активлар 
бўйича 
амортизация 
ҳисобланганда 
белгиланган меъѐраларга асосан «Номоддий активлар бўйича 
амортизация» қайдномаси (НМА 5-шакл) жорий даврда тузилади. 
Мазкур қайдномада номоддий активларнинг дастлабки (баланс) қий-
мати, фойдаланиш (хизмат) муддати йиллик амортизация меъѐрлари, 
жами амортизация суммалари, ой давомидаги амортизация сумма-
лари ва қолдиқ қиймати кўрсатиб борилади.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish