Махсус таълим вазирлиги


Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Номоддий активларни ҳисобдан чиқариш
Иқтисодиѐтни юксалиш даврида бозор рақобатига жавоб 
берадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ларни ишлаб чиқаришда эски 
мулк ўрнига янгисини сотиб олиш, эскисини сотиш ҳисобига даро-
мадлар олиш ҳар бир тадбиркорнинг муҳим вазифасидир.
Номоддий активлар қуйидаги сабабларга кўра ҳисобдан чиқа-
рилади: - тўлиқ амортизацияланганда: 
-
қисман амортизацияланганда: 
-
 сотилганда: 
-
текинга берилганда: 
-
устав сармоясига қўшилганда.
Бу «Номоддий активлар» бухгалтерия ҳисоби миллий стан-
дартининг 47-48 бандларида ва «Номоддий активларни баҳолаш, 
Интеллектуал мулкни баҳолаш» стандартларида ҳам ўз ифодасини 
топган. Номоддий активларни ҳисобдан чиқаришнинг молиявий на-
тижалари балансдаги ва солиққа тортиладиган фойданинг миқдорига 
бевосита таъсир кўрсатади.
Номоддий активлар ҳисобдан чиқарилганда ҳисобдан чиқариш 
далолатномаси (НМА-3 шакл) тузилади. Ҳужжатда номоддий актив-
ларни хўжаликдан чиқариш сабаби, баланс қиймати, амортизация 
меьѐри, амортизациянинг жами қиймати кўрсатилади. Номоддий 
активлар белгиланган хизмат муддатлари давомида амортизация-
ланиб боради ва хизмат муддати тугагандан сўнг, тўлиқ амортизация-
ланиб, ҳисобдан чиқарилади.
Бу активлар бошқа активлардан фарқли ўлароқ тўлиқ аморти-
зациялангандан сўнг улардан қайта фойдаланилмайди ва қолдиқ 
қиймати нолга тенг бўлади.
Номоддий активлар тўлиқ амортизацияланганда ҳисобдан чиқа-
риш қуйидаги бухгалтерия ѐзувлари орқали амалга оширилади; 
 


167 
 
Дебет: 9220-«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими» 
счѐти
Кредит: 0410-0490-«Номоддий активлар» счѐти. 
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, номоддий активлар 
бўйича «Счѐтлар режаси»га маълум янги счѐтлар киритиш зарурияти 
келиб чиқмоқда. Счѐтлар режасига алоҳида «Патентларни сотилиши 
ва ҳисобдан чиқарилиши» (9230) деб номланган счѐтни киритиш 
мақсадга мувофиқ. Натижада бир вақтнинг ўзида патентнинг аморти-
зацияланиш қиймати бухгалтерия ѐзувларида алоҳида акс этган бў-
лур эди. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин: 
Дебет: 0510 -«Патентнинг амортизацияси» счѐти 
Кредит: 9230-«Патентларни сотиш ва ҳисобдан чиқарилиши» 
счѐти 
Патентларни ҳисобдан чиқаришга «Номоддий активларни ҳисоб-
дан чиқариш далолатномаси» (НМА-3 шакл) билан бирга томонлар 
ўртасида тузилган шартномалар ҳам асос бўлади. Номоддий актив-
ларни сотиш, яъни реализация қиймати бу-битим (шартнома) 
тузилаѐтган пайтда манфатдор тарафлар ўртасида айирбошлаш 
мумкин бўлган сумма ҳисобланади. Номоддий активлар хизмат муд-
дати давомида ҳисобдан чиқарилиб, учинчи бир юридик ѐки жис-
моний шахсларга сотилганда олинган даромад ѐки зарар номоддий 
активнинг баланс (қолдиқ) қиймати ўсишидаги тафовут сифатида 
белгиланади. У «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да (2-
шакл) даромад ѐки харажат сифатида тан олинади. Янги счетлар 
режасига мувофиқ номоддий актив объектларни сотишдан олинган 
даромад (фойда) «Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқимдан 
олинган фойда» (9320) счѐтининг «Номоддий активларнинг соти-
лиши ва турли чиқимдан олинган фойда» (9321) счѐтида қуйидагича 
акс эттирилади: 
Дебет: 9220–«Бошқа активларни сотилиши ва турли чиқимлари» 
счѐти 
Кредит: 9320–«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли 
чиқимдан олинган фойда» счѐти 
Номоддий активларнинг сотилиши жараѐнида олинган фойдани 
тўғри ҳисобга олиш мақсадида 9321 счетнинг «Номоддий активлар-
нинг сотилиши ва турли чиқимидан олинган фойда» счѐтини таклиф 
этилади. 


168 
Номоддий активларни сотилишидан кўрилган зарарларни
(9432) «Бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими бўйича 
зарарлар» счетида акс эттирилади: 
Дебет: 9220-«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими» 
счѐти
 
 
 
Кредит: 9432–«Бошқа активларнинг реализацияси ва
турли чиқими бўйича зарарлар» счѐти. 
Ушбу масалаларни қуйидаги мисолларда кўриб ўтамиз. 
Корхона тузилган шартномага мувофиқ компьютер учун дасту-
рий таъминот сотиб олган. Олинган дастурий таъминот баланс қий-
мати –200000 сўм, фойдали хизмат муддати –5 йил. Бу объект 4 
йилдан сўнг бошқа юридик шахсга сотилади. Йиллик амортизация 
меъѐри 20 фоиз ѐки дастур 4 йилда 80 фоиз (4й*20фоиз)га 
амортизацияланган; 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish