184
4-жадвал
Мол етказиб берувчилардан ТМЗ ларни етказиб берган
чоғида камомад суммасини аниқлаш тартиби
№
Кўрсаткичлар
Материал
қиймати ва
таърифи
Кўшилган
қиймат
солиғи
Сумма
ҳисоби
1.
а.
Б.
Тўлаш учун тақдим
этилган.
ТМЗ лар қиймати
Ўрни тўлдирилган темир
йўл таърифи
60000
8000
12000
1600
72000
19600
Жами:
68000
13600
91600
2.
а.
б.
Юк қабулида аниқланган
Материаллар камомади
Камомадга тўғри
келадиган темир йўл
таърифи
9000
1197
1800
239
10800
1436
Жами:
10197
2039
12236
кирим қилинади (1сатр-
2сатр)
57803
1010 счѐт
Дт
11561
6410 счѐт
Дт
79364
Қайтарилган чиқиндиларни топшириш ишлаб чиқаришда
фойдаланмаган ТМЗ ларни қайтариш, омбордан омборга ТМЗ ларни
ўтказиш ТМЗ ларни бошқа ташкилотларга ѐки шахсларга сотиш юк
хатлари-накладной билан расмийлаштирилади.
Омбордан ТМЗ ларни бошқа ҳужжатлар бўйича ҳамда
турли
хатлар ѐки мансабдор шахсларнинг оғзаки фармойишлари асосида
маҳсулотни омбордан бериш тақиқланади.
Омборга келиб тушган,
лекин кирим ҳужжатлари билан расмийлаштирилмаган ТМЗларни
беришга ҳам йўл қўйилмайди.
Камомаднинг умумий суммасини аниқлаш учун: 1. Темир йўл
тартиби суммасининг (8000 сўм) қўшилган қиймат солиғисиз (ҚҚС)
сотув нархлари бўйича ТМЗлар қийматига
фоизли нисбатини
аниқлаш лозим. У 13,3%ни ташкил этади.(8000 сўм: 60000 сўм
100%). 2. ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда камомад суммасини аниқлаш
лозим. У 12236 сўмга тенг (9000сўм + 1197 сўм
1,20).
Юк счѐти тўлангандан сўнг келиб тушган бўлса, қуйидагича
ѐзилади:
1010 счѐт дебети – 57803 сўм.
185
6410 счѐт дебети – 11561 сўм.
6210 счѐт дебети – 12236 сўм.
6010 счѐт кредити – 91600 сўм.
Агар юк келиб тушган пайтда хўжалик юритувчи субъект етказиб
берувчининг счѐтини тўламаган бўлса, бу юк ҳақиқий етказиб
берилиши бўйича кирим қилинади.
1010 счѐт дебети – 57803 сўм.
6410 счѐт дебети – 11561 сўм.
6010 счѐт кредити – 79364 сўм.
Бухгалтерия ҳисоби счѐтларда фактура қилинмаган ва йўлда
келаѐтган ТМЗ лар бўйича муомалаларни
акс эттириш пайтида,
айниқса, кўп хатолар учрайди. Мол етказиб берувчидан ТМЗ лар
уларни тўлаш учун счѐти кўрсатилмасдан олдин мол етказиб берилса,
улар фактура қилинмаган ҳисобланади. Бу ҳолда ТМЗ лар ҚҚС сиз
харид нархлари бўйича кирим қилинади.
Мол етказиб берувчининг
счѐти келиб тушганда харид нархлари бўйича ТМЗ лар қийматининг
аввалги ѐзуви манфий сон (қизил ѐзув) усулида тўғриланади ва тўлов
учун кўрсатилган счѐт суммасига натижали ѐзув қилинади.
Масалан, январда 66000 сўмлик юк фактура қилинмасдан
етказилди. Февралда тўлаш учун 83400 сўм тақдим этилди, бунга
ҚҚС ҳам киради.
Қуйидаги ѐзувлар қилинади:
Январда: 1010 счѐт дебети – 66000 сўм
6010 счѐт кредити (ҚҚС ҳисобга олинмайди.)
Февралда: а) манфий сон (қизил ѐзув) усулида тўғриланади:
1010 счѐт дебети – 66000 сўм
6010 счѐт кредити- 66000 сўм
б) натижали ѐзув: 1010 счѐт дебети – 66000 сўм
6410 счѐт дебети – 17400 сўм.
6010 счѐт кредити – 83400 сўм.
Фактура қилинмаган юклар ой
охирида моддий бойликлар ва
тўлаш учун тақдим этиладиган счѐтларнинг амалдаги келиб тушиши
ҳақидаги маълумотлар асосида аниқланади.
Мол етказиб берувчи ўз вақтида огоҳлантирилди: унга ТМЗлар
қабули ҳақида далолатнома илова қилинган хат юборилади (М-7
шакл).
Агар ҳақи тўланган бўлса-ю 6010 счѐт Дт, 5110 счѐт Кт ой
охиригача
келиб тушмаса, ТМЗ ларни хўжалик юритувчи субъект
186
бухгалтерияси ҳисобот ойида шартли равишда (1010,1210 счѐт Дт,
6010 счѐт Кт) кирим қилади. Бу ТМЗ ларни хўжалик
юритувчи
субъект балансида ишлаб чиқариш захиралари тартибида акс
эттириш учун шундай қилинади. Кейинги ойда ТМЗ лар ўша
коррепонденцияда манфий сон (қизил ѐзув) усулида тўғриланади; бу
амалда келиб тушганлигига қараб яна кирим қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: