10
Ҳисоб юритишнинг
ташкилий томонида
бухгалтерияда ҳисоб
ишларининг тақсимланиши, ҳисоб ишларини ташкил қилиш ва
бошқарув жараѐнидаги ўрни аниқ кўрсатилади.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ташкил этишнинг аниқ бир
йўналиши бўйича корхонанинг ҳисоб сиѐсатини шакллантиришда,
бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш тизимига кирадиган меъѐрий
хужжатлар ва қонунларда кўзда тутилган усулнинг бир нечта
вариантларидан биттасини танлаш орқали амалга оширилади.
Корхонада танланган ҳисоб сиѐсати бухгалтерия ҳисоби
тизимини
тўлалигини таъминлаши лозим. Шунинг учун у ҳисоб жараѐнининг
барча жиҳатларини қамраб олиши керақ яъни: услубий (мето-
дологик), техник ва ташкилий жиҳатлари.
Ҳисобнинг услубий жиҳати мол-мулк ва мажбуриятларни
баҳолаш, мол-мулк турлари бўйича амортизацияларни ҳисоблаш,
фойда (даромад)нинг тан олиниши ва шу каби услубларни
назарда тутади.
Асосий воситалар ҳисобига доир услубий жиҳатлар
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти
5-сонига (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003
йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган) муво-
фиқ, асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга жавоб бера-
диган моддий активлар киритилади:
а) бир йилдан ортиқ хизмат қилиш муддати;
б) бир бирлик учун қиймати Ўзбекистон Республикаси (харид
пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш хақи миқдорининг
эллик
бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.
Асосий воситалар ва унинг эскириши ҳисоби амалдаги счѐтлар
режасининг тегишли счетларида олиб борилади.
Асосий воситаларни қабул қилишда уни БҲМС 5-сонида
кўрсатилган тартибдагидек дастлабки қийматида баҳоланади.
Асосий воситаларнинг дастлабки қиймати қуйидаги ҳолларда
ўзгариши мумкин:
а) қайта баҳолашда;
б) объектга қўшимча капитал қўйилса ѐки қисман тугатилганда
(демонтаж), натижада асосий воситаларнинг қиймати кўпаяди
(камаяди) ѐки фойдали хизмат муддати ўзгаради. Асосий воситалар
дастлабки қийматини оширадиган капитал қўйилмаларга модер-
11
низация,
реконструкция, техник қайта қуроллантириш ва капитал
ремонт харажатлари мисол бўла олади. Жорий ремонт ва асосий
воситаларни ишчи ҳолатида сақлаш
учун кетадиган харажатлар
асосий воситалар қийматига киритилмайди. Ҳозирги вақтда, асосий
воситаларга амортизация ҳисоблаш ва солиққа тортиш бўйича
бухгалтерия ҳисоби фарқланади. 5-сон БҲМС «Асосий воситалар
ҳисоби»га мувофиқ қуйидаги усуллардан бирини танлаш мумкин:
- тўғри чизиқли усули;
- қолдиқнинг камайиб бориш усули;
- йиллар йиғиндиси усули;
- бажарилган иш ҳажмига нисбатан
пропорционал равишда
ҳисоблаш усули. Охирги икки усул Амортизация ҳисоблашнинг тез-
лаштирилган усули деб ҳам юритилади. Амортизациянинг тезлаш-
тирилган усуллари асосий воситалар қийматини қисқа муддатларда
ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилиши имкониятини туғдиради,
асосий воситалардан тезкор фойдаланишни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: