Махсус таълим вазирлиги


Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиѐсатида



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиѐсатида
амортизация ажратмаларини белгилаб олиш 
(Солиқ кодекси асосида) 
№ 
Асосий воситалар
турлари номи 
Хизмат 
муддати 
(йил) 
Амортизация 
меъѐри (%) 
1 Енгил автомобиллар 

20 
2 Компьютерлар, нусха 
кўчириш техникаси 

20 
3 Мебел, ўлчов асбоблари 
10 
10 
4 Бино ва иншоотлар 
20 

5 Станоклар, ускуналар 
3,5 
30 
Амортизация ҳисоблаш усулларидан бирини танлаш, асосий воси-
таларни баҳолаш усуллари корхона молиявий - иқтисодий кўрсат-
кичларига таъсирини таҳлил қилиш даромад (фойда) солиғи, мол-
мулк солиқларини мақбуллаштириш нуқтаи назаридан ўтказилади. 
Буни ҳар бир корхона алоҳида ҳал этади. Агарда корхона маълум 
кичик фойдага ѐки зарарга эга бўлса, бизнинг фикримизча, мол-мулк 
солиғи миқдорини мақбуллаштириш вазифаларини ҳал этиш билан 
боғлиқ бўлади. 


12 
Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш усуллари 
Номоддий активларга амортизация ҳисоблаш тартиби БҲМС 7-
сон «Номоддий активлар» ҳамда амалдаги бухгалтерия ҳисобига доир 
қонунчилик ва меъѐрий ҳужжатлар томонидан тартибга солинади. 
Бухгалтерия ҳисобида номоддий активлар ҳам узоқ муддатли 
активларга киритилади (хизмат муддати 1 йилдан ортиқ). Номоддий 
активларга қуйидагилар мисол бўла оладилар: лицензиялар, компью-
тер дастурлари, патентлар, ташкилий харажатлар, гудвилл (фир-
ма баҳоси) ва ҳоказо. 
Шундай қилиб, номоддий активларнинг асосий хусусияти бўлиб, 
уларнинг кўринмаслиги (материал кўринишга эга бўлмаслиги) ва 
хизмат муддати 1 йилдан ортиқ бўлиши ҳисобланади. Номоддий ак-
тивлар келиб тушган вақтда уларни сотиб олиш қийматида ва БҲМС 
7-сонда белгиланган харажатларни қўшиб акс эттирилади. Номоддий 
активларга доир амортизация ажратмалари, уларнинг дастлабки 
қийматидан ва хизмат муддатидан келиб чиқиб, ҳисобланади. Бунда 
амортизация ажратмалари корхонанинг умумий харажатларига мута-
носиб равишда тақсимлаб борилади. Агар номоддий активларнинг 
хизмат муддатини аниқлаб бўлмаса, у ҳолда амортизация ҳисоблаш 
учун 5 йил муддат белгиланади. Ҳар қандай вазиятда хам номоддий 
активларнинг хизмат қилиш муддати хўжалик субъекти фаолияти 
муддатидан ошмаслиги керак 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1998 йил 12 
октябридаги 49-сонли қарори билан тасдиқланган бухгалтерия ҳисоби 
миллий стандарти 7-сон «Номоддий активлар ҳисоби»га мувофиқ, 
номоддий активлар - моддий-ашѐвий кўринишга эга бўлмаган мулкий
объектлар бўлиб, улар хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун ѐки 
бошқариш учун хўжалик юритувчи субъект томонидан назорат қи-
линади, шунингдек, узоқ муддат (бир йилдан ортиқ) мобайнида 
фойдаланиш учун мўлжалланган бўлади. 
Ушбу стандартнинг 41-44 бандларига асосан номоддий активлар 
қиймати қуйидаги усуллар орқали қопланиши мумкин: 
• тўғри чизиқли усул; 
• камайиб борувчи қолдиқ усули; 
• бажарилган ишлар ҳажмига мувофиқ ҳолда эскиришни 
ҳисоблаш усули. 
Ҳозирги кунгача дастурий таъминотларга фойдали хизмат қилиш
муддатларини аниқлаш жуда мураккаблигича қолмоқда. Дастурий


13 
таъминотларни (масалан, бухгалтерия ҳисобига доир дастурлар,
меъѐрий - маълумотнома ахборот тизимлари) сотиб олишда уларга 
фойдали хизмат муддатини, уларни яратувчи корхоналар белгилаши 
ва шартномаларда келишув асосида акс эттиришлари мумкин. Олувчи 
корхоналар уларни сотиб олишда дастурий таъминот дастурларининг 
фойдали хизмат муддатларини назорат қилишлари лозим. 
Амалиѐт шуни кўрсатадики, солиқ ташкилотлари корхона фао-
лиятини текшираѐтганда юқоридаги дастурларнинг фойдали хизмат 
муддати бўйича маълумотлар (ҳужжатлар) йўқ бўлса, уларга амор-
тизация ҳисоблаш меъѐри қилиб 5 йилни белгилайдилар. Шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан № 506-1 
29.06.2001 йил рўйхатдан ўтган қарорга мувофиқ номоддий актив - 
«гудвилл» учун фойдали хизмат муддати 20 йилдан ошмаслиги 
(хўжалик субъекти фаолияти муддатидан ортиқ бўлмаган) керак. 
Номоддий активларни ҳам назарий, ҳам амалий ўрганишда айрим 
саволлар вужудга келади: барча номоддий активлар амортизация-
ланадими? Маълумки, иқтисодий нуқтаи назардан номоддий активлар 
барчаси ҳам фойдаланиш жараѐнида ўз қийматини йўқотавермайди. 
Бунга мисол: товар белгилари, муддати белгиланмаган фойдаланиш 
ҳуқуқлари. 
 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish