Махсус таълим вазирлиги


Товар-моддий захираларни баҳолаш



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Товар-моддий захираларни баҳолаш 
Ишлаб чиқариш харажатларига қўшиладиган материал ресурс-
ларининг таннархи қуйида келтирилган усулларининг биттаси орқали 
баҳоланиши мумкин: ўртача таннарх бўйича (АVЕСО), олдинги хари-
длар таннархи бўйича (ФИФО). 
Дастлабки келтирилган иккита усул бизнинг бухгалтерия ҳисоби 
амалиѐтида одатий ҳисобланади. Улардан бири материал захиралар-
нинг ўртача таннархи сотиб олиш баҳоси билан танишамиз. Усул, 
материал захиралари қиймати ой бошидаги ресурслар қолдиғининг 
ўртача қиймати плюс ҳисобот даврида сотиб олинган материаллар 
таннархи таҳлилига асосланади. Белгиланган таннарх ишлаб чиқа-
ришда ишлатиладиган ва ҳисобот даври охирида сақлашга қолган 
материал заҳираларга тегишли бўлади. 
Иккинчи усул - сотиб олинаѐтган материалларнинг бирлиги 
таннархи асосан материал ресурслар номенклатураси катта бўлмаган, 
махсус буюртмаларни (индивидуал ишларни) бажарадиган корхона-


14 
лар томонидан қўлланилади. Бу усул сотиб олинадиган бир турга 
мансуб материаллар ҳисобини юритиш ва назорат қилиш мум-
кинлигини таҳлил қилади. Айрим ҳолларда уни маълум бир 
материаллар гуруҳлари учун бошқа усуллар билан бирга-
ликда қўллашади (қимматбаҳо, дефицит, кўпроқ керакли бўлган 
материаллар). 
Материалларни ФИФО усули билан баҳолаш захираларни олиниш 
кетма-кетлигида, яъни ишлаб чиқаришга биринчи бўлиб келган 
захиралар дастлабки олиниш баҳосида ҳисобланади. Бу усулни 
қўллаш натижаси бўлиб, охирги сотиб олиш ҳақиқий таннархи бўйича 
ҳисобот даври охирига захираларни баҳолаш ҳамда реализация 
қилинган махсулот (иш, хизмат) таннархида материалларни дастлабки 
сотиб олиш баҳосида ҳисобланади. 
Назарий жиҳатдан ишлаб чиқариш захираларини баҳолашнинг 
яна бир йўли мавжуд - охирги сотиб олиш баҳосида ҳисоблаш 
(ЛИФО). ЛИФО усулининг мазмуни ишлаб чиқаришга келиб 
тушадиган захиралар охирги сотиб олиш баҳосида ҳисобланади, 
ҳисобот даврининг охирига захиралари эса олдинги сотиб олиш 
баҳосидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бу усул реализациядан олинган 
фойдани аниқроқ аниқлашга имкон беради, лекин ҳисобот даври 
охирига келиб захиралар таннархини ўзгартиради. ФИФО усулидан 
фарқли ўлароқ ЛИФО усули жорий даромад ва харажатларнинг 
боғлиқлигини таъминлайди (мослик тамойили ва ҳисоб-китоб 
тамойили) ва инфляция таъсирини йўқ қилишга имкон яратади. 
Ҳозирги пайтда, Ўзбекистонда ЛИФО усули қўлланилмайди. 
Моддий бойликларни баҳолаш бўйича танланган ҳар қандай усул, 
биринчи навбатда, моддий захиралар баҳосини, омбордаги қолдиқда, 
кейинчалик моддий бойликларнинг чиқиб кетиш қийматини аниқ-
лашга мўлжалланган. Моддий бойликларнинг чиқиб кетиш қиймати 
омбордаги қолдиқнинг жами суммасидан (моддий бойликлар қиймати 
ва жорий даврда кирим олинганини ҳисобга олган ҳолда) давр 
охиридаги моддий бойликлар қийматини айириш орқали аниқланади. 
Баҳолашнинг ФИФО ва ЛИФО усуллари халқаро бухгалтерия 
ҳисоби стандартларида белгиланган бўлиб, ҳозирги ҳисоб учун ҳам 
назарий, ҳам амалий томондан янгилик ҳисобланади. 
Материал харажатлар таннархининг асосий элементларидан бири 
ҳисобланади. Молиявий натижаларни, хусусан, таннархни бошқариш 
(назорат қилиш) кўп жиҳатдан таннархдаги материал харажатлари-


15 
нинг миқдорини бошқариш билан боғлиқ бўлади. Инфляция 
шароитида, ФИФО усули таннархнинг пасайиши ва балансда мате-
риаллар қолдиғининг кўпайишига олиб келади. ЛИФО усули худди 
шу шароитда таннархни оширади ва балансда материаллар қолдиғини 
камайтиради. 
ЛИФО усули инфляция шароитига жуда тез мослашади ва оддий 
ишлаб чиқариш шароитида таннарх қиймати реал бозор қиймати 
билан деярли бир хил бўлади. ФИФО усули ҳам инфляция шароитида 
жуда қулай, чунки уни қўллаш таннархнинг камайиши ва натижада 
фойданинг ошишига олиб келади. Шундай экан, корхоналар, қайсики 
даромад (фойда) солиғи юзасидан имтиѐзга эга бўлган қисми, кела-
жакда бу усулни қўллашни таҳлил қилиб чиқиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish