Махсус таълим вазирлиги


  I–боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲИСОБ



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 



I–боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲИСОБ
СИЁСАТИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ
 
1.1.
 
Ҳисоб сиѐсати ва бухгалтерия ҳисоби асослари 
 
Ҳисоб юритиш сиѐсати
- бу хўжалик 
субъектларининг фаолиятини тартибга 
солувчи амалдаги қонунлар ва бошқа 
норматив ҳужжатларда рухсат этил-
ган бухгалтерия ҳисобининг муқобил 
усуллари ва шаклларидан корхона тан-
лаб олган ва эълон қилган бухгалтерия 
ҳисобининг усуллари ва шаклларининг 
йиғиндисидир.
 
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш корхоналарда бухгалтерия ҳисо-
бини ташкил қилиш ва уни юритишга ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқ-
да. Аста-секин корхоналарда ҳисоб жараѐнини ташкил қилиш амалда-
ги молиявий қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларга асосланган 
ҳолда мустақил амалга оширилмоқда. 
Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишдаги янгича ѐндашишнинг 
мазмуни шундан иборатки, бухгалтерия ҳисоби давлат томонидан 
белгиланган умумий қоидалардан келиб чиққан ҳолда корхонада 
бухгалтерия ҳисобини юритишдан кўзланган асосий вазифаларни 
бажариш учун мустақил равишда ҳисоб юритиш сиѐсатини ишлаб 
чиқилади. 
«Ҳисоб сиѐсати ва молиявий ҳисобот» номли Ўзбекистон 
Республикаси 1-сонли бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига 
мувофиқ 
ҳисоб сиѐсати
хўжалик юритувчи субъект раҳбари 
томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни 
тайѐрлаш ҳамда тузиш учун фойдаланиладиган махсус тамойиллар, 
қоидалар ва амалий ѐндашувлар тўпламини ифодалайди.
Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиѐсати 
корхона раҳбари томонидан 1-сонли БҲМС асосида тузилиб, хўжалик 
юритувчи субъектнинг турли йиллар учун тақдим қилинган молиявий 
ҳисоботларидаги кўрсаткичлар таққосланадиган ҳамда бошқа алоқа-
дор БҲМС лар асосида шакллантирилган бўлиши лозим.
Хўжалик юритувчи субъект ҳар бир календарь йили учун ўз 
ҳисоб сиѐсатини ишлаб чиқиши керак. 



Ҳисоб сиѐсатида моддий қийматликларни тайѐрлаш, сотиб олиш 
ва баҳолаш қоидалари ва тартиби, буюмларни асосий воситалар ва 
арзон ва тез эскирувчи буюмларга киритиш мезони, уларнинг эски-
риши, тайѐр маҳсулотларни баҳолаш ва сотиш тартиби, бухгалтерия 
ҳисобини ишчи счѐтлар режасини ишлаб чиқиш ва бошқалар 
белгиланади. Навбатдаги ҳисобот йили учун ишлаб чиқилган ҳисоб 
сиѐсати корхона раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг юридик 
ҳужжат статусига эга бўлади. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиѐсати хўжалик раҳ-
барининг буйруғи билан тасдиқланади. 
Ҳисоб сиѐсатини шакллантиришда субъект томонидан қабул 
қилинган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари буйруқ чиққан 
йилдан кейинги йилнинг 1-январидан қўлланилади. Бунда хўжалик 
субъекти бўлинмаларининг жойлашган жойларидан қатъий назар, 
барча структуравий бўлинмалари томонидан қўлланилади. 
Янги ташкил этилган хўжалик субъектлари қабул қилган ҳисоб 
сиѐсатини, молиявий ҳисоботини матбуотда биринчи нашр этилиши-
гача, лекин давлат рўйхатидан ўтган санадан 90 кундан кечикмасдан 
расмийлаштирилиши керак. 
Календар йили ичида ҳисоб сиѐсати ўзгармайди. Фақат қуйидаги 
ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиѐсати ўзгариши 
мумкин: 
1. Субъект қайтадан ташкил этилса; 
2.
Мулкдорларнинг алмашиши натижасида; 
3.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўзгарса ѐки Ўзбекис-
тон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи норма-
тив тизимида ўзгариш бўлса; 
4.
Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилса. 
Ҳисоб сиѐсати олдига қуйидаги асосий талаблар қўйилади: 
- тўлиқлик (барча фактларни ҳисобда тўлиқ акс эттирилишини 
таъминлаш); 
- эҳтиѐткорлик - нобудгарчиликларни акс эттиришга тайѐр бў-
лиш; 
- мазмуннинг шаклдан устунлиги; 
- қарама - қаршиликсиз; 
-
оқилоналик. 
Ривожланган мамлакатлар ҳисоб сиѐсати қуйидаги икки хил 
усулда ташкил этилади: 




Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish