Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
Такрорлаш учун саволлар 
1.
Ҳисоб сиѐсати деганда нимани тушунасиз? 
2.
Ҳисоб сиѐсати ким томонидан шакллантирилади ва уни ким 
тасдиқлайди? 
3.
Ҳисоб сиѐсатининг таркиби нималардан иборат? 
4.
Ҳисоб сиѐсатининг услубий таъминоти деганда нимани тушуна-
сиз? 
5.
Ҳисоб сиѐсатининг ташкилий таъминоти деганда нимани тушу-
насиз? 
6.
Ҳисоб сиѐсатининг техник томонлари деганда нимани тушу-
насиз? 
7.
Ҳисоб сиѐсати қайси муддат ичида шакллантирилиши керак? 
8.
Ҳисоб сиѐсати ҳар йил учун янги тузиладими? 
9.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қо-
нунининг аҳамияти нимада? 
10.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари ва уларни қўл-
лашдаги муаммолар нималардан иборат? 
11.
Бухгалтерия ҳисобининг объектларига нималар киритилади? 
12.
Бухгалтерия ҳисобининг субъектлари таркибини аниқланг. 
13.
Бухгалтерия ҳисоби тизимидаги ислоҳотлар неча босқичдан 
иборат? 
14.
Ҳисоб сиѐсатини тўғри шаклланишига ким жавобгар бўлади? 
15.
Ҳисоб юритиш сиѐсати қайси миллий стандарт талаблари 
асосида шакллантирилади? 


27 
II
боб. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ
ҚИЛИШНИНГ ШАКЛЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ 
 
2.1. Бухгалтерия ҳисобини юритиш шакллари 
Бухгалтерия ҳисобини шундай ташкил 
этиш керакки,
у тежамли бўлиб, кам 
маблағ сарфланган ҳолда ички ва ташқи 
фойдаланувчиларни кўпроқ молиявий фао-
лиятга доир ахборотлар билан таъмин-
ласин. 
Халқаро бизнес тили сифатида бухгалтерия ҳисоби давлат 
қонунларини бажарилишини кафолатлаши, тадбиркорликни ривож-
лантирилишига мулкни сақлаш ва кўпайишига хизмат қилиши, 
манфаатдорлар томонидан муҳим иқтсодий қарорларни қабул 
қилишда зарур бўладиган тўлиқ ва ишонарли ахборотларни ўз 
вақтида етказиб бериши керак. 
Бухгалтерия ҳисобини ҳозирги замон талаби даражасида ташкил 
этиш қуйидаги комплекс тадбирлар билан таъминланади: 
- бухгалтерия ҳисобини қонуний тартибга солиш ва унинг 
меъѐрий базасини шакллантириш; 
- услубий таъминот (йўриқномалар услубий кўрсатмалар, 
шарҳлар) билан; 
- кадрларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш билан; 
- халқаро профессионал ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш 
йўли билан; 
- ҳисобни бошқариш тизимини қайтадан ташкил этиш йўли 
билан. 
Жаҳон амалиѐтига мос келадиган замонавий «Бухгалтерия 
ҳисоби тўғрисида»ги қонунсиз бухгалтерия ҳисобини етарли 
даражада қайта қуриш мумкин эмас. Жаҳон талабларига жавоб 
берадиган, халқаро тамойиллар ва қоидаларга мос келадиган, 
Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини ривожланишининг ҳуқуқий 
асосларини таъминловчи қонун зарур эди. 
Қонун бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, бухгалтерия 
ҳужжатлари ва регистрлари, актив ва мажбуриятларни инвентариза-
ция қилиш ва баҳолашнинг асосий тамойиллари ва қоидалари, ўз ва 
қарзга олинган капиталнинг ҳисоби, молиявий ҳисоботлар олдига 


28 
қўйилган негиз вазифалар, мақсад ва талабларни белгилаб бериши 
керак эди. Ушбу муҳим ҳужжат 1996 йилнинг 30 августида қабул 
қилинди. У «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Ўзбекистон Респуб-
ликасининг қонуни» деб номланади. Халқаро экспертларининг баҳо 
беришича бу қонун: бухгалтерия ҳисобини юритишнинг халқаро 
стандартлари талабларига жавоб беради; Ўзбекистон Республикасида 
бухгалтерия ҳисоби тизимини тузилиш концептуал асосларини 
назарда тутади; турли мулк шаклларига асосланган барча корхона, 
муассаса ва ташкилотларда ҳисоб юритишнинг давлат томонидан 
ягона тартибга солинишини таъминлайди; бухгалтерия ҳисобини 
юритиш андозалари олдига қўйиладиган талабларни белгилайди. 
Бундан ташқари, у бухгалтерия ҳисобини юритишда хўжалик 
юритувчи субъектнинг ҳуқуқи, бурчи ва масъулиятларини, шунинг-
дек, молиявий ҳисоботни топшириш ва чоп этиш бўйича қўйилган 
талабларни белгилаб беради. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish