Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

ШЖТ нинг воситалари ва формалари.
Умумривожлантирувчи машқлар 
кўпгина умумий вазифалар реализациясини таъминлайди. Машқларни 
танлашда уларни бажаришда енгиллаштириш мумкинлиги (сирпанувчи 
текисликлар, роликли аравачалардан фойдаланиш ва ш.ў.), шикастланишнинг 
локализацияси (оѐқ-қўлларнинг дистал ѐки проксимал бўлими, тананинг
умуртқа поғонасининг ва ш.ў. турли бўлимлари), ҳаракатнинг содда ва 
қийинлиги(элементар, ҳамкор, қарама-қарши, ҳаракат координациясига ва б.), 
фаоллик даражаси, снарядлардан фойдаланиш, умумфизиологик таъсир, ҳаѐт 
учун муҳим кўникмаларни ривожлантиришни ҳисобга олиш лозим.


425 
ДГ машғулотларига нафас машқлари (статик ва динамик характерли), 
умумривожлантирувчи машқлар, барча мушак гурухларини қамраб оладиган 
бажарилиши ва ѐдда сақланиши енгил бўлган машқлар киритилади. 
Беморнинг жисмоний зўриқишларга адаптацияланиши борасида ДГ 
машғулотлари координация, мувозанат, дозаланган қаршилик кўрсатиш, 
гимнастик предметлари бўлган машқлар билан тўлдирилади.
Махсус вазифаларни ечиш учун қуйидаги машқлардан фойдаланилади: 

Иммобилизацияланган оѐқ-қўллар трофикаси ва мобиллигини 
яхшилашга олиб келувчи симметрик оѐқ-қўллар учун машқлар; 

Қон айланишни фаоллаштириш, шикастланган соҳада (операция) 
репаратив жараѐнларни стимуляция қилиш, бўғимлар ригидлигини 
профилактикасига йўналтирилган иммобилизацияланган оѐқ-қўлнинг эркин 
бўғимларида машқлар;

Мушак-антогонистлар 
ўзаро 
координацион 
муносабатини 
бузилишини ва бошқа рефлектор ўзгаришларнинг, қисманконтрактура 
ривожланишининг биринчи босқичи бўлган мушак гипертонусини олдини 
олувчи идеомотор ҳаракатлар;

Мушакларнинг изометрик тарангланиши мушак атрофияси, кучининг 
пасайиши профилактикаси ва мушаклар чидамлилиги, суяк бўлакларининг 
яхши компрессиясига, мушак сезгирлиги ва бошқа асаб-мушак аппаратининг 
тикланишига имкон яратади. Улар ритмик (30-50 с ритмида бажарилади) ва 
узоқ кучланиш (3с ва ундан кўп вақт давомида) кўринишида фойдаланилади.

Юқорида қайд этилган умумий ва махсус жисмоний машқлар ДГ ва 
мустақил машғулотлар шаклида комплекс қўлланилади. Беморлар кун 
давомида 2-3 марта ДГ билан шуғулланишлари лозим.

Гипсли боғлам билан иммобилизацияланган диафизар синишларда 
уқалаш курси 2-ҳафтадан бошлаб тавсия этилади. Аввал соғлом оѐқ-қўл ва 
мос рефлексоген зоналар, сўнгра фиксациядан холи сегмент уқаланади. 
Скелетли чўзишдан фойдаланганда 2-3-кундан бошлаб соғлом оѐқ-қўл ва 
рефлексоген зоналар уқаланади. Шикастланган оѐқ-қўлда ўчоқдан ташқари 


426 
уқалаш ўтказилади. 
 

Иммобилизациядан кейинги давр
Бу давр гипсли боғлам ѐки доимий чўзиш олинган сўнг бошланади. 
Клиник ва рентгенологик синган соҳанинг консолидацияси аниқланади. Шу 
билан бирга беморда қатор ҳолларда мушаклар кучи ва чидамлилиги, 
шикастланган оѐқ-қўллар бўғимларида ҳаракат хажми пасаяди.
ШЖТ нинг умумий вазифалари: 
беморни ўрнидан туришга тайѐрлаш 
(ѐтоқ режими шароитида), вестибуляр аппарат тренировкаси, қўлтиқ таѐқда 
ҳаракатланиш кўникмаларига ўргатиш, соғлом оѐқ таянч қобилияти 
тренировкаси, қоматни нормаллаштириш. 
ШЖТнинг хусусий вазифалари:
 
шикастланган оѐқ-қўл функцияларини 
тиклаш, трофик жараѐнларни нормаллаштириш, шикастланган соҳада қон ва 
лимфа айланишини яхшилаш 
(операциялар), бўғимларда ҳаракат 
амплитудасини ошириш ва елка камари, тана ва оѐқ-қўллар мушакларини 
мустаҳкамлаш. 
ШЖТ нинг воситалари ва шакллари.
Бу даврда машқлар сони ва 
миқдори ҳисобига жисмоний зўриқиш ошади. Машғулотларда нафас 
машқлари, мувозанат машқлари, статик машқлар ва мушакларни 
бўшаштириш, 
предметлар 
билан 
машқлардан 
фойдаланилади. 
Умумривожлантирувчи машқлар фонида махсус машқлар ҳам ҳтказилади: 
оѐқ-қўлларнинг барча бўғимларида актив ҳаракатлар (бир вақтнинг ўзида ва 
алмаштириб), мушакларни изометрик зўриқтириш (экспозиция 5—7с), оѐқ-
қўлларни статик ушлаб туриш, ўқ функцияси тренировкаси. 
Машқларни даставвал енгиллаштирилган дастлабки ҳолатлардан (ѐтган, 
ўтирган) оѐқ остига ишқаланиш кучини камайтирувчи сирпанувчи 
текисликларни қўйиб, роликли аравачалардан фойдаланган ҳолда машқлар, 
блокли мосламалар, сув муҳитида машқлардан бажарган маъқул. 
Бўғимлар ҳаракатини тиклантиришга йўналтирилган фаол ҳаракатларни 
мушакларни ҳам мустаҳкамлаш, ҳамда бўшашишига олиб келувчи машқлар 
билан навбатма-навбат ўтказиш лозим. Машғулот девордаги гимнастик 


427 
машқлар билан тўлдирилади. Мос кўрсатмалар бўлганда (мушакларнинг ўта 
сустлиги, мушаклар гипертонуси, трофиканинг бузилиш ва б.) уқалаш курси 
тавсия этилади. Қўллар шикастланганда бемор турган ҳолатда ва қисман 
шикастланган қўлни мушакларини бўшаштириш ва шикастланган соҳада 
оғриқни камайтириш мақсадида стол юзасига таянтирган ҳолда 
бажариладиган 
элементар 
меҳнат 
муолажаларидан 
фойдаланилади 
(конвертларни ѐпиштириш, турли буюмларни сайқаллаш ва жилолаш-
шлифовка қилиш, мураккаб бўлмаган буюмлар тайѐрлаш). Кейинчалик 
мушак чидамлилиги ва кучини ошириш мақсадида меҳнат операциялари 
таклиф этилади, бажариш жараѐнида бемор бир неча вақт давомида асбобни 
стол юзаси устида ушлаб туради. Бўғимларда функционал бузилишлар 
сақланиб қолганда беморга вертикал юзада оѐқ-қўлларнинг фаол ҳаракати 
билан боғлиқ меҳнат операциялари тавсия этилади. Бу муддатларда 
мушакларнинг зўриқишини талаб этувчи меҳнат операцияларига рухсат 
бериш мумкин (слесарлик ва дурадгорлик ишлари). 
Тиклантирувчи давр
Бу даврда бўғимларда ҳаракат амплитудаси етишмовчилиги ва 
чегараланганлиги, шикастланган оѐқ-қўл мушакларининг кучи ва 
чидамлилиги пасайган бўлиши мумкин. Бемор меҳнатга бўлган қобилиятини 
тезроқ тиклаш мақсадида ДГ машқларини давом эттириш лозим. Умумий 
жисмоний зўриқиш муолажанинг давомийлиги ва зичлиги, машқлар миқдори 
ва унинг қайтарилиши, турли дастлабки ҳолатлар ҳисобига ошади. 
Умумривожлантирувчи машқлар дозаланган юриш, даволовчи сузиш, амалий 
машғулотлар, механотерапия билан тўлдирилади.
Бу даврда меҳнат терапиясидан ҳам кенг фойдаланилади. Агар бемор 
касби қўлнинг йирик бўғимларида ҳаракатнинг тўлиқ амплитудасини талаб 
қилса (у шикастланганда), унда даволаш мақсадида зўриқиши бўйича 
дозаланган касбий йўналтирилган меҳнат операциялари тавсия этилади.
Беморнинг меҳнат қобилияти тикланганлигининг мезонларидан бири 
бўғимларда ҳаракатнинг қониқарли амплитудаси ва координацияси 


428 
ҳисобланади. Унинг функциясини баҳолашда шунингдек бажариладиган 
элементар маиший ва меҳнат операциялари сифати ҳам ҳисобга олинади.

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish