423
бузилганда қўлланилади. Механотерапияни тавсия этишга асосий кўрсатма
(асосан машқлар шаклида маятникли аппаратларда): чандиқли жараѐн ва
паралитик генезли турғун контрактуралар, ўтказилган артрит, жароҳатдан
сўнг охирги муддатларда бўғимларда ҳаракатнинг турғун
чекланганлиги,
ҳамда узоқ вақт иммобилизациядан сўнг бўғимларда ҳаракатнинг
чекланганлиги.
Тиклантирувчи даво амалиѐтида икки турдаги аппарат қўлланилади:
бирининг таъсири маятник иши принципига (инерциядан фойдаланиш),
бошқасиники — блокни ўрнатиш принципига асосланган (юкни тортишдан
фойдаланиш).
Бемор механотерапия аппаратида дастлабки ѐтган, ўтирган ва турган
ҳолатда шуғулланиши мумкин. Дастлабки ҳолатни ўзгартириб алоҳида
мушак гурухларини дифференцацияли мустаҳкамлашга эришиш мумкин.
Даволаш мақсадида
спорт элементлари ва спорт-амалий машқлари
дан
фойдаланиш мумкин, улар организмга - мушак ва кардиореспиратор тизимга
интенсив ва тарқоқ таъсир кўрсатади.
Спортнинг маълум бир турини тавсия
этишда касалликнинг клиник
картинасига (шикастланиш) ва ушбу спорт машқини бажариш техникасига
қараб мўлжални олиш лозим. Спорт машқлари патологик жараѐннинг
кечишига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Масалан, сколиотик
касалликларда умуртқа поғонасини статик зўриқишига ва
унинг
мобилизациясига олиб келувчи спорт турларидан – акробатика, спорт
гимнастикаси ва б. фойдаланмаслик керак.
Шикастланишнинг характери ва беморларни даволаш босқичларига
мувофиқ реабилитациянинг бутун курси шартли равишда уч даврга бўлинади
— иммобилизация, иммобилизациядан кейинги ва тиклантирувчи.
Иммобилизация даври
Бу давр жароҳатдан сўнг ўртача 60-90 кундан
кейин юзага келадиган
суякнинг битиши даврига тўғри келади. Консолидация даврининг тугаши
424
клиник (қайишқоқ деформация симптомининг йўқлиги) ва ренгенологик
аниқланади, бу иммобилизацияни тўхтатишга кўрсатма бўлиб хизмат қилади.
Беморга
ШЖТ
стационарга келган биринчи кунидан бошлаб жароҳатга
организмнинг умумий реакциясини бартараф қилиш, гиподинамияни олдини
олиш мақсадида тавсия этилади.
ШЖТ нинг асосий вазифалари:
ҳаѐт тонусини ошириш, юрак-қон томир
ва
нафас тизими, овқат хазм қилиш тракти, моддалар алмашинуви жараѐни
функцияларини яхшилаш, регенератив жараѐнни ститмуляция қилиш
мақсадида шикастланган соҳада қон ва лимфа айланишини кучайтириш,
организмнинг барча тизимини ўсиб борувчи жисмоний зўриқишга адаптация
қилиш.
ШЖТнинг хусусий вазифалари
: иммобилизацияланган оѐқ-қўлнинг
трофикасини яхшилаш, мускулатура гипотрофияси ва бўғимларнинг қотиб
қолишини профилактикаси.
ШЖТ ни тавсия этишга қарши кўрсатмалар:
-
қон йўқотиш, шок,
инфекция, йўлдош касалликлар билан боғлиқ
беморнинг умумий оғир аҳволи;
- турғун оғриқ синдроми, қон кетиш хавфи ѐки ҳаракат билан боғлиқ қон
кетишнинг қайталаниши;
- йирик томирлар, нервлар ва бошқа ҳаѐт учун муҳим аъзолар ѐнида ѐт
жисм мавжудлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: