Ш. А. Агзамова, Э. А. Шамансурова, Д. К. Ганиева, С. А. Убайдуллаева



Download 2,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/330
Sana28.04.2022
Hajmi2,96 Mb.
#589330
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   330
Bog'liq
Реабилитология дарслик, 2013

 
 
 
 
 


420 
XIII–БЎЛИМ 
 ТАЯНЧ-ҲАРАКАТ АППАРАТИНИНГ ШИКАСТЛАНИШИДА 
ШИФОБАХШ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ 
ШЖТ нинг тамойиллари ва вазифалари:
- синишни даволаш усулини танлаш беморнинг умумий аҳволи, ѐши, 
шикастланишнинг характери ва локализацияси билан аниқланади;
- синган бўлакларни репозиция қилиш оѐқ-қўллар узунлиги ва формасини 
тиклашни таъминлайди, ҳамда тезроқ битишига ва функциянинг тўлиқ 
тикланишига замин яратади;
- ўрнига туширилган синган суяк битиб кетгунгача фиксацияланган 
ҳолатда бўлиши лозим. 
Шикастланган жойдаги ҳаракатсизлик учта асосий усуллар ҳисобига 
эришилиши мумкин: фиксацион (фиксацияловчи боғлам), экстензион (оѐқ-
қўл шикастланган сегментини доимий тортиш тизими ѐрдамида чўзиш) ва 
оператив (
синган бўлакларни очиқ ѐки ѐпиқ солиштиришдан
ва уларни у ѐки 
бу усулда маҳкамлашдан иборат (винтлар, интрамедулляр ѐки кортикал 
металлик фиксаторлар ва б.) 
ШЖТ воситалари
- ДГ,
- сув муҳитида жисмоний машқлар,
- юриш билан шуғулланиш,
- маиший кўникмаларга ўргатиш, махсус аппаратларда (механотерапия) 
ва тренажерларда машқлар,
- ўйин машқлари ва спорт элементлари. 
 ДГ машғулотларида 
қатъий дозаланган, беморнинг ҳаракат аппарати 
функционал ҳолатига адекват бўлган жисмоний машқлар қўлланилади: 
- енгиллаштирилган характерли машқлар – роликли аравача, махсус 
столда осиб қўйилувчи анжомлардан фойдаланган ҳолда юмшоқ лямка билан 
тутиб туриб оѐқни сирпанувчи юзада таянтириш билан.


421 
- мушакларни мустаҳкамлаш учун дозаланган қаршилик билан машқлар 
қўлланилади ( методист қўли, амортизатор, гантеллар ва б.). 

изометрик характерга эга машқлар (гипсли боғлам билан 
иммобилизация қилиш даврида ѐки сингандан сўнг скелетли тортиш). 
- актив машқлар. 
Кун давомида ДГ машқларини бир неча марта (3-4 марта) қайтариш 
рационал ҳисобланади. Ҳар бир муолажанинг давомийлиги 15—20 мин.дан 
ошмайди.
Сув муҳитидаги машқлар 
кўпинча
 
сувости уқалаши билан бирга 
қўлланилади. Бунга кўрсатмалар - мушаклар кучи ва бардошлигининг бирдан 
пасайиши, оғриқлар билан кечувчи бўғимларда ҳаракатнинг чекланганлиги, 
неврологик асоратлар билан умуртқа поғонаси касалликлари, оѐқ-қўл 
бўғимларида турли этиологияли контрактуралар ва б. сув муҳитидаги 
жисмоний машқларни шартли равишда қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин: 
а) оѐқ-қўллар ва тана билан эркин ҳаракатлар; б) сузиш; в) юришга ўргатиш. 
Таянч-ҳаракат аппаратининг баъзи касалликларида жисмоний машқлар 
умуртқа поғонаси ва оѐқларни сувостида чўзиш билан бирга қўлланилади. 
Бунда оѐқ ѐки унинг сегментини сувда тутиб турувчи махсус гимнастик 
снарядлар (қалқиб турувчи пенопластдан пўкак, ласталар ва б.) ни қўллаш 
ҳаракатни енгиллаштиради.
Сувда ѐки сувдан ташқари муҳитда машқларни бажаришда юзага 
келадиган зўриқишдаги контраст ва сувнинг тўлқинланиши тез темпда 
ҳаракатларни бажаришда мушакларнинг мустаҳкамланишига ѐрдам беради. 
Оѐқ бўғимлари учун машқлар сувда турли – турган, ўтирган, ѐтган каби 
дастлабки ҳолатларда бажарилади.
Сувда юришга ўргатиш беморга шикастланган оѐғига тўлиқ зўриқиш 
қарши кўрсатма бўлганда (жароҳатланиш, жарроҳлик амалиѐтидан сўнг) ва 
баъзи касалликларда (парез, парличларда) даволашнинг маълум босқичида 
ўтказилади.


422 
Юриш кўникмасига ўргатиш ва юриш машғулотлари.
Юришга 
ўргатишдан олдин тўғри туриш ва тана вазнини бир оѐқдан иккинчи оѐққа 
ўтказиш ўргатилади. Бунда туриш учун махсус мосламадан фойдаланиш 
мумкин.
Юришга ўргатишдаги кетма-кет босқичлар: а) ҳарактланмайдиган 
мосламага (тутқич) қўллар билан таянган ҳолда юриш; б) бемор ўзи ўрнидан 
қўзғатувчи мосламага қўл билан таянган ҳолда юриш (манеж ва б.); в) чап ва 
ўнг оѐқ қадамлари билан бир вақтнинг беморнинг ўзи ҳаракатга келтирувчи 
мосламада қўл таянчини алмаштириш билан юриш (―ҳавозалар‖, турли 
конструкциядаги тростлар ва б.). Ўқитиш жараѐнида беморда чидамлилик, 
мувозанатни сақлаш, танани тўғри тутиш кўникмалари шаклланади. Бунга 
юриш машғулотида ҳаракатни кўрув назоратини кучайтириш (ойна олдида, 
йўлакчалар бўйлаб, турли хажм ва баландликдаги қаршиликлари билан 
йўлакчалар бўйлаб), вақти-вақти билан кўзни боғлаб ва мушакларни ҳис 
қилишга мўлжал қилиш билан эришилади. Табиий шароитда ўтказиладиган 
юриш машғулотлари сўнгги босқич ҳисобланади: юмшоқ тупроқ, гравияда 
юриш, ариқчалар ва тепаликлардан ўтиш ва б.

Download 2,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   330




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish