411
•
Соғлом ва шикастланган оѐқ-қўлларнинг актив ҳаракатлари.
Актив
машқларни олиб боришни иложи бўлмаганда паретик мускулатуранинг
қисқаришига ирода импулси юбориш (идеомотор машқлар) ѐки паретик
мускулатура тонусини рефлектор ошириш мақсадида соғлом оѐқ-қўллар
мушакларини таранглаштиришдан (изометрик машқлар) фойдаланилади;
•
Оѐқ-қўллар оғирлигини енгмасдан дастлабки енгиллаштирилган
ҳолатлардан элементар актив ҳаракатлар;
•
Викар ишловчи мускулатуралар ѐки нейрожарроҳлик амалиѐтидан сўнг
мушаклар маълум гурухини қайта тарбиялаш ҳисобига ўрин
босувчи
функцияларнинг ривожланишига машқлар;
•
Сув муҳитида актив машқлар;
•
Эркин айланма ҳаракатлар билан куч ишлатмасдан актив машқлар: а)
ҳамкор (соғлом оѐқ-қўллар билан бирга); б) ҳамкор бўлмаган (алоҳида
паретик мушак гурухлари учун);
•
Кучайтиришни ошириб бориш билан машқлар;
•
Ҳаракатлар координацияси ва таянч функцияларини ривожлантиришга
машқлар;
•
Ҳам соғлом ҳам паретик оѐқ-қўлларнинг ҳаракатнинг максимал
амплитудасини олиш учун оптимал дастлабки ҳолатлар.
Парез ва параличлари бўлган барча беморларга шикастланмаган оѐқ-
қўлларнинг симметрик мушаклари учун машқлар тавсия этилади.
И.М.Сеченов бир қўл мушагининг ишлаши бошқа қўлнинг ишлаш
қобилиятини оширишини исбот қилган. Орқа мияда тор анатомо-
физиологик алоқа туфайли трофик метамер реакциялар тананинг қарама-
қарши томонидаги симметрик участкаларда ҳам намоѐн бўлади.
Махсус ДГ – бузилган ҳаракат функцияларни тиклаш (ҳаракатга солиш)
ва йўқотилганларни компенсация қилиш (ўрнини босиш) бўйича
турли
жисмоний машқлардан фойдаланишни кўзда тутади.
ДГ методикасида қуйидагиларни кўзда тутмоқ зарур:
412
•
Биринчи навбатда беморлар мушакларни фаол бўшаштиришнинг махсус
кўникмаларига ўргатилиши лозим (аввал соғлом, сўнгра паретик мушакларни
бўшаштириш); антогонистик мушаклар бошқаларга қараганда бўшашишга
осон чалинади, чунки бу ерда қарама-қарши гурухдаги мушакларнинг
таранглашиши вақтида мушак фаоллигининг физиологик реципрок камайиши
ѐрдамга келади (масалан, елка
икки бошли мушагининг эркин
таранглашишида унинг антогонисти - уч бошли мушакнинг етарли даражада
бўшашишига осон эришилади); сўнгра бемор мушак гурухлари ва алоҳида
мушакларни секин-аста унинг кучини ошириш билан дозалаш ва
дифференцияли зўрайтиришга қодир бўлган машқлар гурухига ўтилади; бир
вақтнинг ўзида алоҳида мушак гурухларини дифференцияланган зўрайишга
бўлган
қобилиятни
тиклаш
ва
ҳаракатлар
маплитудасининг
дифференцировкаси ўтказилади. Бу гурухдаги машқлар уч бўлимдан иборат
(В.Л.Найдин): а) дифференцияланган бўшашиш аналогияси бўйича
реедукация ўтказилади, сўнгра мушак гурухлариниг ҳам изометрик,
ҳам изотоник тартибда бўғимларда мос ҳаракатлар
билан фаол
таранглашиши ўтказилади; бунда ҳаракатнинг текислиги қатъий танланади
ва ҳаракатнинг енгиллаштириш усулларига риоя қилинади, бунда актив
машқлар беморнинг ҳаракат имкониятларига адекват бўлиши лозим.
Таранглаштириш мушакларни бўшаштириш билан алмаштириб турилади; б)
беморлар методист тайинлаган пассив ҳолатда шуғулланадилар. Даставвал
улар фақат кўчишнинг қўпол параметрларини аниқлайдилар – юқорига,
пастга, атрофга; сўнгра амплитуданинг тўлиқлиги аниқланади; в)
парезланган оѐқ-қўл сегментининг тайинланган амплитудани эркин бажариш
билан актив ҳаракатлар киритилади; бунда шуни ѐдда тутиш керакки, эркин
ҳаракат хажми қанчалик бу бўғим учун имкон даражасига яқинлашса,
бундай ҳаракатнинг аниқлиги шунчали камаяди;
•
Мушаклар кучланишининг нозик дозировкаси, ҳаракатлар
амплитудасини
дифференциялаш, минимал зўрайтиришни вақтинчалик факторсиз ва биринчи
навбатда ҳаракатнинг оптимал тезлигини ҳисобга олмасдан амалга ошириб
413
бўлмайди, шунинг учун беморлар ўз ҳаракатларининг вақтинчалик
параметрларни баҳолашга, ҳаракат акти тезлигини уни бажаришнинг турли
босқичларида эркин ўзгартиришга ўрганадилар;
•
Оддий ҳамкор ҳаракатларни тиклаш.
Комплекс ҳаракатлар барча уч ўқлар бўйича бажарилади: букилиш ва
ростланиш, олиб келиш ва орқага қайтариш, икки асосий диагонал текислик
бўйича турли комбинацияларда ички ва ташқи томонга айлантириш. Бошга
томон йўналиш бўйича ҳаракат - букилиш (елка ва тос-сон бўғимида
ҳаракатлар характери бўйича), пастга ва бошдан орқага ҳаракат - ростланиш,
ўрта чизиққа –
олиб келиш, ўрта чизиқдан – орқага қайтариш деб
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: