32
Шорахметов Ш.Ш. Ўзбекистон Республикасининг Фукаролик процессуал хукуки. Дарслик. -Т.: Адолат.
2001. -Б. 285.
3 Боб.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги ишларни судда кўриб
чиқишнинг процессуал хусусиятлари
Болаларнинг
ота-оналари
қонун
билан
белгиланган
тартибда
расмийлаштирилган никоҳда бўлган чоғда оталикни белгилаш тўғрисидаги
масалани қўзғатилишига йўл қўйилмайди. Агар никоҳлари қонуний
расмийлаштирилмаган ота-онанинг фарзандлари бўлса, бундай болаларнинг
оталиги
ота-оналарни
рўйхатдан
ўтказиш
ташкилотларига
берган
аризаларига мувофиқ ҳал белгиланади. Агар бундай ариза берилмаса (ота
болани тан олишдан бош тортса) болага тегишли оталик суд тартибида
даъвогарлик ишини қўзғаш йўли билан белгиланиши мумкин.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги талабни судда кўриш масаласини ҳал
қилиш учун судья процессуал аҳамиятга эга бўлган ҳамда Оила кодексида
назарда тутилган бир қатор ҳолатларни текширади. Оталикни суд тартибида
белгилаш – даъвогарлик иши ва алоҳида тартибда кўриладиган ишларга
тегишли қоидалар бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг оила қонунчилигида оталикни белгилаш
тўғрисидаги ишлар уч хил гуруҳга ажратиб кўрсатилган. Булардан
биринчиси – даъвогарлик ишини юргизиш тартибида кўриб чиқиладиган
оталикни белгилаш тўғрисидаги ишлар; иккинчиси ва учинчиси – алоҳида
иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган оталикка иқрор бўлиш фактини ва
оталик фактини белгилаш ҳақидаги ишлар.
Оталикни суд тартибида белгилашнинг моддий-ҳуқуқий оқибатлари
бир хил бўлса-да, бу уч гуруҳдаги ишлар ўзига хос процессуал ва
моддий-ҳуқуқий тартибга эга. Уларнинг судда кўриб чиқилишида турли
далилий ҳолатлар белгиланади, шу билан бирга судга мурожаат этишга
бўлган ҳуқуқий асослар, далиллаш предмети, суд қарори ҳам турлича бўлади.
Оталикни даъвогарлик иш юритиш тартибида белгиланиши ва алоҳида
тартибда иш юритишда оталик фактини белгилаш тўғрисидаги талабларнинг
қаноатлантирилиши ишнинг судда кўрилиши давомида Оила кодексининг
61-63-моддаларида санаб ўтилган ҳолатлардан бирининг тасдиқланиши
билан боғлиқ бўлади.
Болани ўз тарбиясига олган ва оталикни тан олган шахс вафот этса
оталикни тан олиш факти Оила кодексининг 60-моддаси асосида
белгиланади.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги даъвони қўзғатишдан олдин судья
ушбу талабнинг судда кўриб чиқишга тегишли бўлиш-бўлмаслигини
белгилашигина эмас, балки бу ишнинг қайси гуруҳдаги ишларга тегишли
эканлигини ҳам белгилаши лозим. Бунинг учун маълум процессуал
аҳамиятга эга ҳолатларнинг бўлиш-бўлмаслиги текширилади. Булардан
айримларининг оталикни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича судга
мурожаат этиш ҳуқуқини берадиган асос сифатида қараб чиқилса,
қолганлари бошқача аҳамиятга, масалан, ишлар қайси гуруҳга тегишли
бўлишини белгилаш учун муҳим аҳамиятга эга. Сабаби, боланинг отаси
сифатида берилган одамнинг вафот этиш факти – алоҳида тартибда иш
юритишда кўриб чиқилиши лозимлигини билдиради.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги ишларни қўзғаш учун умумий асос –
боланинг
ота-оналари
ўртасида
никоҳни
қайд
этиш
органларида
расмийлаштирилган никоҳнинг бўлмаслиги. Бошқа ҳолатлар даъвогарлик
ишини ёки алоҳида тартибда кўриладиган ишларни қўзғаш учун турли хил
таъсир кўрсатади. Агар алоҳида иш юритиш тартибида оталик фактини
белгилаш тўғрисидаги ишни кўриш фуқаролик ҳуқуқига тегишли даъволар,
масалан, мерос тўғрисида, боқувчисини йўқолгани сабабли кўрилган зарарни
тўлаш тўғрисида даъво қўзғатилса, иш даъвогарлик ишини юритиш
тартибида кўриб чиқилади. Боланинг отаси сифатида қайд этилган одамнинг
вафот этиши алоҳида иш юритиш тартибида оталикни белгилаш тўғрисидаги
аризани қабул қилишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Алоҳида тартибда
кўриладиган ариза билан мурожаат этилганда судья ишни қўзғатишда қандай
фактнинг белгиланиши кераклигини аниқлайди.
Боланинг туғилиш вақтида никоҳни қайд этиш органидаги боланинг
отаси ҳақида ёзилган ёзув алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Боланинг туғилиши
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ҳисобга олиниши,
қоидага мувофиқ, боланинг маълум бир ота-онадан туғилганлигини
тасдиқлайдиган далил ҳисобланади. Ота-оналар билан болалар ўртасидаги
ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг пайдо бўлиши никоҳни қайд этиш билангина
эмас, балки оталикнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш
органларида қайд этилиши билан ҳам боғлиқ бўлади.
Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза қабул қилинганда оталик ҳақида
ёзилган ёзув текширилади. Бундай ёзувнинг бўлиши алоҳида ҳолатлардагина
ишнинг судда кўрилишига тўсқинлик қилмайди. Агар бола фуқаролик ҳолати
далолатномаларини ёзиш органларида боланинг онаси билан никоҳда
бўлмаган отанинг ҳисобига ўтган бўлса, бундай ёзувлар ҳуқуқий оқибатлар
туғдиради. Агар боланинг отаси вафот этган бўлса, оталикни тан олиниши
тўғрисидаги иш судда кўриб чиқишга тегишли бўлади. Бошқа ҳолларда,
боланинг субъектив ҳуқуқларини, шунингдек, давлат пенсиясини, мерос
олишга бўлган ҳуқуқларини ишда кўриш мумкин эмас.
Боланинг
отаси
тўғрисидаги
ёзувнинг
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини ёзиш органларида ёзилиши алоҳида аҳамиятга эга. Агар
боланинг отаси ҳақидаги ёзув Оила кодексининг 207-моддаси 3-қисмига
асосланиб ёзилган бўлса, оталикни белгилаш учун судга мурожаат этишга
тўсқинлик қилмайди ва ишнинг юргизилишини тўхтатиб туриш учун ҳам
асос бўлмайди. Бундай ёзувларнинг бўлиши ўз-ўзидан моддий-ҳуқуқий
оқибатларни пайдо этмайди. Бу ҳақдаги тушунчалар Олий суд Пленумининг
1982 йил 25 мартда чиқарилган қарорининг 2-а бандида берилган.
Никоҳда бўлмаган одамлардан туғилган болага нисбатан оталик, агар
ота-оналар оталикни белгилаш тўғрисидаги масала бўйича фуқаролик ҳолати
далолатномаларини ёзиш органларига ариза бермаса, суд тартибида
белгиланиши мумкин. Бундай ҳолат боланинг ота-онаси ўртасида даъво
бўлганда, яъни ота-оналардан бирининг қарши бўлиши ёки оталикни тан
олиш тўғрисида юқори турувчи органга биргаликда ариза беришдан бош
тортганда рўй бериши мумкин. Кўпчилик ҳолатларда оталикни белгилаш
тўғрисидаги даъво аризалар алимент ундириш тўғрисидаги талаблар билан
бирга берилади. Оила қонунчилигида оталикни белгилаш ва алимент
ундириш тўғрисидаги даъвогарлик ишини кўриб чиқиш назарда тутилмаган.
Никоҳдан ажратиш ва алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бундан
мустасно. Бироқ Олий суд Пленумининг 1982 йил 25 мартда чиқарилган
қарорининг 2-а бандида оталикни белгилаш тўғрисидаги даъво билан бир
вақтда боланинг таъминланиши учун алимент ундириш тўғрисидаги
даъвогарлик иши ҳам бирга қўзғатилиши мумкинлиги тушунтирилади.
Даъво аризаси ФПК нинг 148 – 149- моддаларига мувофиқ судга ёзма
турда берилади. Аризада даъвогарларнинг бир ёки бирга қўшилган бир неча
даъво берилиши мумкин. Бундай аризани қабул қилиш ёки қабул қилмаслик
ҳуқуқи судга берилган. Бу гуруҳдаги ишларнинг судьянинг қарорига
мувофиқ қўзғатилиши эркин ҳуқуқ принципига мувофиқ, сабаби, бундай
даъвогарлик ишини қўзғаш ёки қўзғамаслик ҳуқуқи тарафларнинг ўзларига
берилган. Судья бундай ҳолатларда манфаатдор одамларга алимент ундириш
учун оталикни белгилашнинг аҳамиятини тушунтириши ва оталикни
белгилаш тўғрисидаги талабни ёзма турда расмийлаштиришга бўлган
фикрини билдириши лозим.
Оталикни белгилаш ҳақидаги даъволар ФПК нинг 241-моддасига
мувофиқ жавобгарнинг ва даъвогарнинг яшаш жойи бўйича, яъни алтернатив
судлов қоидалари бўйича қўзғатилиши мумкин.
Оталикни алоҳида иш юритиш тартибида белгилаш тўғрисидаги ариза
ФПКнинг 284-моддасига мувофиқ юридик аҳамиятга эга фактларни
белгилаш тўғрисидаги аризалар ариза берувчининг яшаш жойидаги судга
берилади. Фуқаролик ишини қўзғатилишида судья ҳуқуқини ҳимоя қилишни
сўраб мурожаат қилган одамнинг процессуал ҳолатини аниқлаши, ишда
қатнашувчи шахсларнинг гуруҳини белгилаши лозим.
Оила кодексининг 62-моддасига мувофиқ оталикни белгилаш
тўғрисидаги ариза билан судга боланинг ота-оналаридан бири ёки болани
тарбиялаётган одам, шу билан бирга болани ўзи ёши етгандан кейин судга
мурожаат қилиши мумкин.
Алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишларда манфаатдор
одамларнинг қатнашиши ишнинг ҳолатларини тўлиқроқ аниқлашга ёрдам
беради. Бироқ бундай ҳолатлар ариза берган ва манфаатдор одамлар орасида
судга тегишлилик ҳуқуқи ҳақида даъво чиққанда, агар отаси деб қайд этилган
одам вафот этса, алоҳида иш юритиш тартибида эмас, алимент даъвогарлик
ишини юритиш тартибида кўриб чиқилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси
никоҳда бўлмаган ота-оналардан туғилган болаларга тегишли оталикни суд
тартибида белгиланиши мумкинлиги тўғрисида қоидалар киритилган. Бу
қоидалар ота-бола ўртасида ҳуқуқий муносабатларни юзага келтириши ва
болаларнинг мафаатларини қўриқлаш учун муҳим аҳамиятга эга.
Қонуний никоҳда бўлмаган одамлардан туғилган боланинг отасини суд
тартибида белгилаш учун аниқ юридик далилларнинг бўлишини аниқлаш
талаб қилинади.
Суд оталикни белгилаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда:
биринчидан, боланинг онаси билан жавобгарнинг бола туғилишигача
бирга яшагани ва умумий рўзғор юритишганлиги;
иккинчидан,
болани
биргаликда
тарбиялаганликлари
ёки
уни
таъминлаб турганликлари;
учинчидан, жавобгарнинг оталикни тан олганини аниқ тасдиқлайдиган
далиллар бўлишини эътиборга олиши лозим.
Юқорида кўрсатилган ҳолатлар болани жавобгар одамдан туғилганини
тасдиқлайдиган далиллар бўлиши билан бирга моддий-ҳуқуқий аҳамиятга
эга, яъни оталик ҳуқуқлари ва мажбуриятларини пайдо қиладиган ҳолатлар
ҳам кўриб чиқилади ва ушбу гуруҳдаги ишлар бўйича даъвонинг асосларини
ҳосил қилади.
Кўрсатиб
ўтилган
ушбу
ҳолатларнинг
ҳар
қайсиси
ҳуқуқий
оқибатларнинг туғилиши учун беғараз аҳамиятга эга.
Демак,
даъвони
қаноатлантиришда
болани
жавобгардан
туғилганлигини
тасдиқлаш
учун
Оила
кодексининг
62-моддасида
кўрсатилган ҳолатларнинг ҳаммаси эмас, фақат биттасигина бўлса ҳам
етарли асос бўлади. Ушбу моддада кўрсатилган ҳолатларнинг фуқаролик
процессида аҳамиятга эга бўлишини назарда тутиш керак. Биринчидан, бу
ҳолатлар боланинг отаси билан бола ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни
юзага келтирадиган моддий-ҳуқуқий аҳамиятга эга юридик далилллар
ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, булар даъвонинг асосий тизимига
киради ва далиллаш предметини тузади. Иккинчидан, яъни процессуал
томондан, даъвонинг асосига нисбатан энг аҳамиятли фактни – болани
жавобгардан туғилиши фактини тасдиқлайдиган далиллар ҳисобланади.
Қонунда бундай ҳолатлар сифатида ва бола ўртасида туғишганликни
тўғридан-тўғри ёки билвосита тасдиқлайдиган далиллар кўрсатилади ва шу
сабабли улар тасдиқлайдиган далил сифатида муҳим аҳамиятга эга. Масалан,
боланинг жавобгар томонидан асралуви, унинг таъминланиши, оталикни
белгиланиши билан бирга болани жавобгардан туғилганини тасдиқлайдиган
далил сифатида қаралади.
Оталикни белгилашда суд томонидан эътиборга олиниши керак бўлган
ҳолатлар орасида Оила кодексининг 62-моддасида боланинг отаси билан
онаси биргаликда яшаган бўлиши ва биргаликда умумий рўзғор
юритганликлари кўрсатилади. Бу қоида мазмунида: боланинг онаси
жавобгар билан биргаликда яшаши ва биргаликда умумий рўзғор, хўжалик
юргизиши, оилавий муносабатларга хос бўлиши билан бирга, бир уйда
яшаши, биргаликда овқатланиши, бир-бирига нисбатан ўзаро ғамхўр бўлиши,
биргаликда фойдаланиш учун уй-рўзғор буюмлари олиши ва бошқа ҳолатлар
билан тасдиқланиши тушунилади. Суд амалиётида Ўзбекистон Республикаси
Оила кодексининг 61-моддасининг талаблари бўйича боланинг наслини
белгилаш билан боғлиқ ҳолатлар етарли текширилмаган ҳолларда суд
оталикни белгилаш тўғрисидаги даъвони қаноатлантириш ҳоллари учраб
туриши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
қарорида кўрсатиб ўтилган.
Оталикни суд тартибида белгилаш учун бўлган асослардан иккинчиси
– бола онаси ва жавобгар тарафидан биргаликда тарбияланиши ёки отанинг
болани таъминлаши. Бундай ҳолатда уларнинг биргаликда яшаши шарт
ҳисобланмайди. Боланинг жавобгар томонидан тарбияланиши деганда, унинг
доимий равишда бола билан кўришиб туриши, ота-оналарча ғамхўрлик
қилиши назарда тутилади. Бундай ҳолларда жавобгар боладан бўлак яшаса
ҳам, у билан доимий кўришиб туриши, унга руҳий ва маънавий тарбия
бериши ва ғамхўрлик кўрсатиши ҳам далил бўлиши мумкин. Хуллас, болани
тарбиялашда, унга моддий ёрдам беришда жавобгарнинг муносабати –
оталикни белгилаш учун асос бўладиган далил ҳисобланади.
Ушбу иккинчи асос бўйича оталикни белгилаш учун бола
жавобгарнинг тўлиқ қарамоғида бўлиши ёки жавобгар томонидан
бериладиган моддий ёрдам болага доимий яшаши учун сарфланиши лозим.
Бундай ҳолларда жавобгарнинг узоқ муддат давомида болани асраш учун
моддий ёрдам кўрсатиб турганлигининг белгиланиши ҳам етарли
ҳисобланади. Бу асосни эътиборга олиш учун ёрдам қанча вақт давомида
бериб турилганлиги муҳим аҳамиятга эга эмас. Бироқ жавобгар томонидан
совға ёки ҳар вақтдан моддий ёрдам берилиши боланинг жавобгар томонидан
асралиши далили деб қаралмайди.
Боланинг онаси ва жавобгар бир оила бўлиб яшаганда болага
сарфланган ҳаражатларнинг миқдорига қарамасдан, болани асраган бўлиб
кўринадиган оилавий муносабатлар бўлганида, ушбу асос қоида бўйича,
болани биргаликда тарбиялаш билан боғлиқ асос деб қаралиши мумкин.
Қисқача айтганда, болани жавобгар томонидан асралиши ҳақида гумон
туғилганда, масалан, жавобгар ҳеч қаерда ишламай, боланинг қарамоғида
бўлганда ҳам оталикни белгилаш учун боланинг улар томонидан биргаликда
тарбияланишини асоси сифатида диққатга олиниши мумкин.
Боланинг ота-оналари бирга яшаганда боланинг жавобгар қарамоғида
бўлиши, кўпчилик ҳолларда, очиқдан-очиқ кўринади. Буни белгилаш суд
учун унча қийинчилик туғдирмайди. Агар тарафлар бўлак яшаганда ҳам
жавобгар болага моддий ёрдам кўрсатганда, бу ҳолни аниқлаш қийинроқ
бўлади. Бундай ҳолда суднинг ўзи зарур далилларни тўплаши керак.
Жавобгарнинг
оталикни
тан
олганлигининг,
оталикка
иқрор
бўлганлигининг суд томонидан белгиланиши муҳим аҳамиятга эга юридик
факт ҳисобланади. Оила кодексининг 62-моддасида кўрсатилган оталикни
суд тартибида белгилашни учинчи асосига алоҳида эътибор қилиш талаб
қилинади.
Жавобгарнинг оталикка иқрор бўлиши ҳақидаги суднинг хулосаси бу
фактни аниқ тасдиқлайдиган далилларга асосланган бўлиши керак. Оталикка
иқрор бўлиш аниқ шаклда бўлиб, бу ҳақдаги қарама-қарши фикрларга йўл
қўйилмайди. Жавобгарнинг аниқ бўлмаган иқрори, боланинг ўзиники
эканлигига ишонмаслиги, шунинг билан бирга бундай эҳтимолдан воз
кечмаслиги, бошқача айтганда ярим иқрор бўлиши оталикни белгилаш учун
асос бўлмайди.
Оталикни тан олишни тасдиқлайдиган далиллар: жавобгарнинг
хатлари, анкеталари, аризалари ва бошқа ҳақиқий маълумотлар ҳисобланади.
Шу билан бирга оталикка иқрор бўлиш фактини аниқ тасдиқлайдиган,
процессуал қонунларда назарда тутилган бошқа тасдиқлаш далилллари ҳам,
масалан, жавобгарнинг оталикка иқрор бўлганлигини тасдиқлайдиган
ҳужжатлар
ёки
уларнинг
муаллифи
эканлигини
белгилаш
ҳақида
экспертларнинг фикрларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Жавобгарнинг суд
мажлисида оталикка иқрор бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Жавобгар судда
даъвони тан олса, оталикка иқрор бўлса, қонунда назарда тутилган шартлар
бўлмаса ҳам суд оталикни белгилаш ҳақида қарор чиқаришга ҳақли.
Жавобгарнинг даъвони тан олиши, яъни оталикка иқрор бўлиши
моддий-ҳуқуқий ва процессуал аҳамиятга эга. Бундан ташқари, жавобгарнинг
суд мажлисида оталикка иқрор бўлиши ҳам аҳамиятли далил сифатида
қаралиши
мумкин.
Бироқ
судда
иқрор
бўлиш
даъво
талабини
қаноатлантириш ҳақида қарор чиқаришга сўзсиз асос бўла олмайди.
Баъзи бир ҳолларда жавобгар ўз фарзанди бўлмаган болага ҳам иқрор
бўлиши мумкин. Бу тарафларнинг қонунда белгиланган тартибдан чиқиб,
болани суд орқали фарзанд қилиб олиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Оталикка сохта иқрор бўлиш бекор қилиниши керак. Сабаби суднинг
қарори барча ҳолатларда иш ҳолатларига мувофиқ бўлиши ҳақиқатга қарши
келмаслиги керак. Жавобгарнинг суд мажлисида оталикка иқрор бўлиши
судни болани ҳақиқатда кимдан туғилганлигини аниқлаш шартидан озод
этмайди. Оталик ҳақидаги даъволарни ҳал қилишда беҳуда процессуал
ҳаракатлар қилинмаслиги ва тарафларнинг ўзаро ҳақиқий муносабатларини
ҳар тамонлама аниқлаш мақсадида суд, Оила кодексининг 62-моддасида
кўрсатилган ҳолатларнинг бўлиш-бўлмаслигини белгилаши керак. Агар
улардан ҳеч бўлмаганда биттаси тасдиқланмаса, болани кимдан туғилганлиги
тўғрисидаги масалани текширишнинг аҳамияти бўлмайди, сабаби текшириш
натижаларига қарамасдан талаб қаноатлантирилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |