Microsoft Word Фукаролик хукуки Юсупов М. 3-курс+


 боп. «Оталикни белгилаш туғрисидаги ишлар бўйича ҳал қилув



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#58104
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
otalikni belgilash tugrisidagi ishlarni sudda kurishning protsessual xususiyatlari

5 боп. «Оталикни белгилаш туғрисидаги ишлар бўйича ҳал қилув 
карори чиқариш ва уни ижро этиш тартиби
» 
 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик-процессуал кодексининг суд 
қарорлари тўғрисидаги талабларида оталикни белгилаш тўғрисидаги ишлар 
бўйича чиқариладиган қарорлари ҳам жавоб бериши керак. 
Олий суд Пленумининг 1982 йил 25 мартдаги қарорининг 13-бандида 
оталикни белгилаш тўғрисидаги ва оталикка иқрор бўлиш факти тўғрисидаги 
ишлар бўйича чиқариладиган суд қарорлари ҳар тамонлама текширилган 
маълумотларга, қўйилган фактларни тасдиқлайдиган далилларга асосланган 
бўлиши кераклиги ҳақида судьяларга кўрсатма берилган. 
Оталикни белгилаш ҳақидаги суд қарорларининг қонуний ва 
асосланган бўлишига моддий процессуал нормаларни тўғри қўллаш ва судда 
белгиланган фактларни далил асосида тасдиқлаш йўли билан эришилади. 
Суд қарорларини суд мажлисида текширилган далиллар билан тасдиқланган 
фактлар кўрсатилиши керак. Маълумки, суд қарори кириш, баёнлов, асослаш 
ва хулоса қисмларидан иборат бўлади, бу қоида оталикни белгилаш 
тўғрисидаги ишлар бўйича чиқариладиган қарорларга ҳам тегишлидир. Бу 
тўғридаги 
қарорларнинг 
мазмуни 
ҳам 
ФПКнинг 
206-моддасининг 
талабларига 
жавоб 
бериши 
керак. 
Суд 
қарорларининг 
мазмунида 
моддий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб 
чиқадиган баъзи бир хусусиятлар кўрсатилиши мумкин. 
Оталикни белгилаш тўғрисидаги қарорнинг кириш қисмида бошқа 
ишлар бўйича чиқариладиган қарорларда кўрсатилганидек, қарор чиқариш 
вақти ва жойи, қарор чиқарган суднинг номи, таркиби, суд мажлисининг 
котиби, агар процессда қатнашса, прокурорнинг кимлиги , тарафлар, ишда 


қатнашувчи бошқа шахслар, уларнинг вакиллари, даъволи предмет нимадан 
иборат эканлиги кўрсатилади.
Қарорнинг баёнлов қисмида даъвогарнинг талаблари нимадан иборат 
эканлиги, жавобгарнинг қаршилиги, ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг 
тушунчалари, шунингдек, судда қатнашувчи шахсларнинг талаблари ва 
қаршиликларини асослайдиган ҳолатлар қисқача кўрсатилади. Бундан 
ташқари оталикни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича чиқариладиган 
қарорнинг бу қисмида жавобгарнинг даъвони тан олиш ёки олмаслиги ва 
даъвога берилган қаршиликлар кўрсатилади. Қарорнинг асослаш қисмида 
суд томонидан белгиланган иш ҳолатлари, суднинг хулосаси нимага 
асосланган бўлса, буни тасдиқлайдиган далиллар, уларни қандай сабаблар ва 
асослар бўйича бекор қилиниши, шунингдек, суд қўллаган қонун 
кўрсатилади. Қарорнинг асослаш қисмида суд мажлисида текширилган 
далилларнинг баҳоланиши кўрсатилиши керак. 
Ҳал қилув қарорнинг хулоса қисмида оталикни тан олиш тўғрисидаги 
ишлар, суднинг даъвогарнинг талабларини қаноатлантирганлиги ёки 
бутунлай ёки белгили даражада бекор қилингани тўғрисидаги маълумот, суд 
ҳаражатларининг қандай бўлинганлиги, қарорни ижро этиш муддати 
кўрсатилиши керак. 
Суд қарорларининг қонунга мувофиқ тасдиқланиб тўғри чиқарилиши 
фуқароларнинг субъектив ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун муҳим аҳамиятга 
эга. Агар оталикни белгилаш ишлари бўйича чиқариладиган суд 
қарорларининг хулоса бўлими тўлиқ ёзилмаса ёки низом талабларига 
мувофиқ бўлмаса, оталикни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш 
органларида қайд этишда баъзи бир қийинчиликлар туғилиши мумкин. 
Суднинг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу талаблар ҳисобга 
олинган ҳолда ёзилиши керак. Қарорнинг бу қисмида боланинг отаси 
тўғрисидаги маълумот кўрсатилади. Бу маълумотларнинг ҳаммаси талаб 
қўйган шахснинг яшайдиган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш 
органларида оталикни белгилаш тўғрисидаги дафтарга ёзилади. Оталикка 
иқрор бўлиш ҳам оталик фактини белгилаш тўғрисидаги аризалар бўйича 
чиқариладиган суд қарорларининг мазмуни ва турига тегишли талабларнинг 
қўйилишига боғлиқ. Шунинг билан бирга ишлар бўйича суд қарорларининг 
мазмуни айрим ўзига хосликларга эга бўлади. Бу ўзига хосликлар қарор 
тузаётганда эътиборга олиниши керак. 
Демак, суд ишни кўришда ва ушбу асосларда тегишли хулосага 
келганда даъвогар иш қўзғаш тартибидан ташқари оталикни тан олиш ва 
оталик фактини белгилашга эътибор қаратиши керак, сабаби, оталикни тан 
олиш боланинг бўлажак отаси вафот этганда, бола унинг қарамоғида 
бўлганда, оталикка унинг иқрорлиги бўлганда вафот этган шахснинг 
тириклик чоғида суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида белгиланиши 
мумкин.
Оталик факти бўлса, боланинг онаси бўлажак отаси билан биргаликда 
умумий хўжаликда бўлса, боланинг бўлажак отаси вафот этган ҳолларда 
юқорида кўрсатилган тартибда белгиланиши мумкин.


Суд амалиётини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, суд барча ҳоларда ҳам 
бундай ишлар орасида фарқ бўлишини кўз олдига келтира билмайди, баъзи 
бир ҳолларда оталикка иқрорлик факти ўрнига оталик фактини белгилайди.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish