Microsoft Word Фукаролик хукуки Юсупов М. 3-курс+


-боб «Оталикнн суд тартибида белгилаш асосларн»



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#58104
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
otalikni belgilash tugrisidagi ishlarni sudda kurishning protsessual xususiyatlari

2-боб «Оталикнн суд тартибида белгилаш асосларн» 
Биз оталикни белгилаш тўгрисидаги ишларнинг кайси органга ва суд 
ишларини юритишнинг кайси турига тааллуклилигини тахлил килар эканмиз, 
ишни даъво кўзгатиш тартибида судда кўриб хал қилиш учун куйидаги махсус 
шартларнинг бўлишини зарур деб хисоблаймиз: 
- боланинг онаси билан оталиги тахмин қилинаетган шахс ўртасида 
ФХДЕ органларида кайд эшлган никохлинг мавжуд эмаслиги; 
- боланинг онаси билан слалиги тахмин қилинаетган шахс ўртасида 
оталикни белгилаш туғрисида биргаликдаги аризанинг мавжуд эмаслиги; 
- оталиги тахмин қилинаетган шахснинг хает эканлиги; 
- она вафот этганда, она муомалага лаекатсиз леб топилганда,
онанин каердалигини аниклаш имконияти бўлмаганда, она оналик
хукукидан махрум килинганда ўзини боланинг отаси деб тан олаетган 
шахснинг васийлик ва ҳомийлик органи билан келишилган аризасининг 
булмаслиги; 


- боланинг отаси суд томонидан муомалага лаекатсиз деб топилганида 
ота ҳомийсининг васийлик ва ҳомийлик органн билан келишилган
аризасининг бўлмаслиги. 
Ўзаро никохда бўлмаган шахслардан тугилган болага нисбатан даъво 
кўзгатиш тартибида оталикни белгилашда низонинг мавжудлиги асос 
бўлишини, ''жавобгар" сўзини "боланинг онаси билан никохда бўлмаган шахс" 
еки "оталиги тахмин қилинаетган шахс" жумлалари билан изохлаш 
максадга мувофиклигини айтиш керак. 
Оталикни белгилаш туғрисидаги даъволар даъвонинг кайси турига 
мансублигини аниклашда турли мунозарали фикрларни тахлил қилар эканмиз, 
ушбу даъволар даъвони тан олиш туркумига киришини асослантирамиз ва 
бу 
борада 
олимлар 
(Л.М.Ахмеджанова, 
М.В.Матерова, 
Я.Е.Песин, 
М.К.Треушников)нинг фикрларини кўллаб-кувватлаймиз. 
Юридик адабиетларда оталикни белгилаш туғрисидаги ишлар бўйича ким 
даъвогар бўла олади деган мунозарали фикрдар билдирилган. Бу фикрлар 
тўрт гурухга ажратилиб, "бола" ( А.М.Ахмеджанова, В.Я.Агашин, 
Ю.Беспалов, В.Т.Веберс, С.А.Иванова, М.В.Матерова, Т.Б.Мальцман, 
Л.Ф.Лесницкая, 
О.А.Кабышев, Т.Д.Кочиев, Я.Е.Песин, К.К.Червяков, 
И.К.Ячконене. Г.В.Яковлева), "она" (В.Е.Панюгин, Е.М.Яковлева), "она ва 
бола" (И.А.Агабабовян, В.М.Кошкин), "конунда курсатилган шахслар" 
(М.В.Антокольская, 
Е.М.Есентаев, 
О.В.Иванов, 
С.А.Муратова
т
Л.М.Пчелинцева, В.А.Рясенцев, В.С.Тадевосян, Д.М.Чечот)ни даъвогар 
сифатида кўрсатганларга нисбатан биз ўз муносабатимизни билдириб
оталикни суд йўли билан белгилаш туғрисида даъво кўзгатган она 
процессуал маънода даъвогар деб эътироф этилишини барча ҳолларда 
даъвогар бола бўлиб колавериши, чунки оталикни белгилаш биринчи 
навбатда боланинг конуний хукук ва манфаатларини химоя килишга 
каратилган. Даъво кўзгатиш тартибида ота томонидан судга ариза бериш 
асослари , биринчидан, ўзини боланинг отаси деб тан олган шахснннг 
оталикни белгилаш туғрисида ихтиерий тартибда биргаликда ариза 
беришига она рози бўлмаса, иккинчидан, қонунда кўрсатилган ҳолларда 
отанинг ФХДЕ органига оталшаш белгилаш тўгрисида ихтиерий ариза 
беришига васийлик ва ҳомийлик органи розилик бермаган бўлса. 
Оталикка эътироз билдириш холатларини ўрганар эканмиз, суд 
амалиетида оталикии бслгилаш тўгрисидаги ишлар билан бир каторда 
оталикка эътироз билдириш тўгрисидаги ишлар хам даъво кўзгатиш 
тартибида кўриб чиқилиши лозимлиги, боланинг тугилганлик ҳақидаги 
гувохномасида боланинг отаси тарикасида аник бир шахс кўрсатилган бўлса, 
суднинг оталикни белгилаш ҳақидаги аризани кабул килишга асоси 
йўклигини таъкидлашимиз керак. Ишда оталикка эътироз билдириш 
туғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишда судловлиликнинг 
умумий коидасига кўра, факат жавобгарнииг турар жойидаги судга эмас, 
балки даъвогарнинг танлаши бўйича хам судловлиликка йўл кўйилиши, Оила 
кодексинннг 63-моддаси сарлавхасини, яъни "Оталик (оналик) туғрисида 
эътироз билдириш" урнига ^Оталик (оналик) туғрисида низолашиш" еки 


"Оталик (оналик)ни рад этиш" деб ўзгартирилиши ўз фикримизди
билдирамиз. 
Тадкикотчи томонидан 100 та хал килув карори бўйича ўтказилган илмий 
социологик тахлил натижаларига кўра, суд амалиетида даъво тартибида 
оталикни белгилашда судга асосан 30 ешгача бўлган аеллар, алохида иш 
юритиш тартибида оталикни белгилашда 40 ешгача бўлган аелларнинг 
мурожаат қилишлари кузатилганлиги, шунингдек, судларда даъво 
тартибида кўриб ҳал қилинган ишларнинг 93 фоизида, алохида тартибда 
кўриб хал қилинган ишларнинг 90 фоизида асосан бир болага нисбатан 
оталикни белгилаш масаласи кўтарилгани ва ўзаро конуний никохда 
бўлмаган шахсларнинг биргаликда яшаганлик муддатлари бир йилдан 
ошмагани хамда бундай холатлар иш бўйича чикарилган 75 фоиз ҳал қилув 
карорларида учраши, даъво ва алохида иш юритиш тартибида кўриб ҳал 
килинган ишларниш фоизида болага нисбатан оталик белгиланган ва 
уларнинг норасмий муносабатларининг давомийлиги қ йилгача давом 
этганн, бундай холатлар 15 фоиз ҳал қилув қарорларида учраши, даъво ва 
алоҳида иш юритиш тартибида кўриб хал килинган ишларнинг эса 2 фоизида 
3 ва ундан ортик болага нисбатан оталикни белгиланиши, улар ўртасидаги 
муносабатларнинг давомийлиги 3 йилдан ортиқ еки баъзиларида умрбод 
бўлганлиги тахлил қилинган. 
Алохида иш юритиш тартибида оталикни белгилаши 2 тоифага 
бўлинишни таъкидлаб, оталикни тан олиш ва оталик фактларининг 
тушунчаси, ўзаро ўхшаш ва фарқли жихатлари олимлар (И.А.Агабабовян, 
А.М.Ахмедханова, Ю.Беспалов, О.Ю.Косова, М.В.Матерова, С.А.Муратова, 
Е.В.Михайленко, 
К.К.Червяков, 
И.К.Ячконене 
ва 
х.к.)нинг 
фикр-
мулохазалари асосида ўрганиш мумкин. 
Судда алохида тартибда кўрилган ишларни ўрганиш натижаларига кўра, 
2003 йилда Республика бўйича кўрилган ишлар сони 157 тани ташкил этиб, 
шундан 131 тасига нисбатан ҳал килув қарорлари чикарилган, шулардан 126 
таси 
каноатлантирилган 
бўлиб, 
бундай 
туркумдаги 
ишлар 
бўйича 
конунларнинг татбик килиниши ва бундай тоифадаги ишлар даъволи 
ишларга нисбатан 2-3 баравар кам куришини айтиб кетсак булади
31

Алохида иш юритиш тартибида оталикни белгилаш хусусиятларига 
эътибор берсак, бунга кўра, боланинг онаси билан никохда булмаган, лекин 
ўзини боланинг отаси деб тан олган шахснинг вафот этганлик факти асос 
бўлади, оталикни суд тартибида белгилашнинг моддий-хукукий окибатлари 
бирдек бўлса хам, бу уч туркумдаги ишларнинг хар кайсилари ўзига хос 
процессуал ва моддий хукукий таърифга эга , шунингдек, судга мурожаат 
31
Ўзбекистон Республикаси Олий суди умумлаштириш ва суд статистикаси булимининг 2003 й. Архив 
материалларидан 


килиш учун бўлган хукук асослари, исботлаш предмети, суд карори хам 
турлича бўлади
32

Алохида иш юритиш тартибида оталикни белгилаш юзасидан судга 
мурожаат қилиш максадлари икки турга, яъни умумий ва махсус максадларга 
бўлинади, чунончи, умумий максадларга она ва бола манфаатларини бутун 
чоралар билан химоя қилиш, хар бир боланинг бахтли болалигини таъминлаб 
бериш, хар бир инсоннинг оилага бўлган масъулиятини ошириш, оилада 
болалар тарбиясини ижтимоий тарбия билан бирга кўшиб олиб бориш, 
шупингдек, махсус максадларга ФХДЕ органида тугилишни кайд қилиш 
дафтарига ота хакидаги маълумотларни киритиш, отасининг кимлигини хис 
килиш, отасининг қариндошлари билан муносабатга киришиш, бола учун 
алимент ундириш, меросдан хисса олиш ва бошка ҳолатлар киради.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish