Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

3. Товар ва унинг хусусиятлари
Товар-пул муносабатларини тушунишда товарнинг мазмунини, унинг хусусиятларини
билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Товарга таъриф беришда ҳам иқтисодчилар томонидан
турлича ёндашувлар мавжуд. Жумладан, Е.Ф.Борисов таърифига кўра «Товар - бу бозорда
бошқа товарга эквивалент асосида айирбошлашга мўлжалланган, меҳнат орқали яратилган
ижтимоий нафликдир».Бундан кўринадики, у товарга инсон меҳнати маҳсули сифатида
қарайди.
В.И.Видяпин ва бошқалар таҳрири асосида тайёрланган дарсликда «неъмат» ва
«товар» тушунчаларига кенг изоҳ берилган. Унда товар иқтисодий неъматнинг маҳсус шакли
бўлиб ҳисобланиши кўрсатиб берилган: «Товар — бу айирбошлаш учун ишлаб чиқарилган
маҳсус иқтисодий неъмат». Бу ва бошқа қатор олимларнинг фикрлари асосида таъкидлаш
мумкинки,
товар - бу бирон-бир нафлиликка ва қийматга эга бўлган айирбошлаш учун
яратилган меҳнат маҳсули.
Товар икки хусусиятга эга:
биринчидан,
у кишиларнинг қандайдир эҳтиёжини
қондиради;
иккинчидан, у
бошқа буюмга айирбошлана оладиган буюмдир. Бошқача айтганда,
товар истеъмол ва алмашув қийматларига эга.
Буюмнинг истеъмол қиймати шундан иборатки, у кишилар учун фойдали, нафлидир.
У шахсий истеъмол буюми ёки ишлаб чиқариш воситалари сифатида кишиларнинг бирон-
бир эҳтиёжини қондиради.
. Товар айирбошлаш Жамият аъзолари ўртасида, гавжум бозор қатнашчилари
ўртасида содир бўлади.
Шунинг учун иқтисод иёт назариясида ижтимоий зарурий нафлилик деган тушунча
ишлатилади ва бозор мана шу ижтимоий зарурий нафлиликни тан олади.
Ижтимоий зарурий нафлилик
деб талаб миқдорига мос келадиган миқдордаги
нафлиликка айтилади.
Неъматлар товар бўлиши учун, улар айирбошлашга мўлжалланган, маълум меҳнат
сарфланган, бозорга сотишга чиқарилган бўлиши зарур. Шунга кўра, товар маҳсулотдан
фарқланади. Товар, энг аввало, ўз истеъмоли учун эмас, балки бошқаларнинг истеъмоли
учун бозорга сотиш мақсадида тайёрланадиган маҳсулотдир. Товарнинг натурал-буюм ва
ижтимоий-иқтисодий томонлари, хусусиятлари ана шундан келиб чиқади.
Товарнинг алмашув қиймати - бу бирор турдаги нафлиликнинг бошқа турдаги
нафлиликка айирбош қилинадиган миқдорий нисбатидир. Масалан, битта болта 20 кг донга
айирбош қилинади. Айирбош қилинадиган товарларнинг бу миқдорий нисбатида уларнинг
алмашув қиймати ифодаланади.
Қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари фикрига кўра, товарлар қийматининг
умумий асоси бўлиб меҳнат ҳисобланади, шу сабабли улар маълум миқдорларда бир-бирига
тенглаштирилади. Товарларнинг оғирлиги, ҳажми, шакли ва шу каби табиий
хусусиятдаридан бирортаси қийматнинг умумий асоси бўла олмайди. Айирбошлашнинг
зарур шарти бўлиб товарларнинг турлича нафлилиги хдсобланади. Бироқ, турли
товарларнинг нафлилиги сифат жиҳатидан фарқ қилиш билан бирга миқдорий ўлчамга эга
эмас. Миқдор жиҳатдан таққослаш учун товарларда мавжуд бўлган умумий нарса уларни
яратиш учун сарфланган меҳнатдир.
Товарлар ўлчовдош бўлишининг боиси шуки, буларнинг ҳаммаси умуман инсон меҳнати
маҳсулидир, яъни инсон кучи, мияси, мушаги, асаблари ва ҳоказолари сарфнинг маҳсулидир.


35
Товарда мужассамлашган ижтимоий меҳнат унинг қийматини ташкил қилади. Бу қиймат
товар айирбошлананда кўринади, шунинг учун алмашув қиймати (яъни истеъмол
қийматларини айирбошлаш нисбати) қиймат шакли бўлиб, унинг ички мазмунини ташкил
этади. Бу ҳолат Л.М.Куликов томонидан қиймат ва алмашув қийматини товарнинг алоҳида
асосий хусусиятлари сифатида ажратилиб кўрсатилишида намоён бўлади. «Қиймат - бу
товар ишлаб чиқариш ва уни сотиш (кўпинча қисқача қшшб «ишлаб чиқариш ҳаражатлари»
деб атайдилар) қанчага тушганлиги таннарх ифодасидир. Товарни айирбошлаганда
(сотилганда) ишлаб чиқарувчи (сотувчи), табиийки, ўз ҳаражатларини қоплашни истайди,
бироқ бозорда бошқача нисбатлар таркиб топиши мумкин. Энди уларни бошқа кўрсаткич -
алмашув қиймати ифодалайди. Бу бир товар бошқасига айирбошланадиган миқдорий
нисбатдир». Товарнинг ўзи эса икки томон - нафлилик ва қийматнинг узвий бирлигидан
иборатдир.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Л.Куликов томонидан қийматга берилган юқоридаги
таъриф баъзи ҳолларда иқтисодчилар томонидан йўл қўйиладиган янглиш фикрлардан ҳам
ҳоли эмас. -Яъни, қийматнинг ишлаб чиқариш ҳаражатлари билан айнийлаштиршшшини у
томонидан йўл қўйилган хатолик, деб ҳисоблаймиз (ишлаб чиқариш ҳаражатлари
қийматнинг бир қисми бўлиб, миқдор жиҳатидан ундан камдир).
Товар қийматининг миқдори

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish