Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

натурал ишлаб чиқариш
ҳисобланади. Ижтимоий хўжаликнинг бу шаклида
яратилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжларини қондириш учун, хўжалик
ички эҳтиёжлари учун мўлжалланган. Истеъмол ҳажми ва таркиби кўпинча ишлаб чиқариш
ҳажми ва таркибига мос келган, уларнинг бир-бири билан боғланиши бир хўжалик
доирасида амалга ошганлиги сабабли жуда осон кечган. Бундай муносабатлар энг аввало
ибтидоий жаъмоада ҳукм сурган. Натурал ишлаб чиқариш шакли барча иқтисодий
жараёнларни бир хўжалик доирасида қатъий чеклаб қўяди, ташқи алоқалар учун йўл
очилмайди. Ишчи кучи муайян хўжаликка жуда қаттиқ бириктириб қўйилади ва кўчиб юриш
имконидан муҳрум бўлади. Натурал хўжалик шаклларининг худди шу кўрсаткичлари
қишлоқ хўжалик жаъмоалари минг йиллар давомида барқарор яшовчи бўлиб қолганлигининг
«сири»ни очиб беради. Натурал хўжалик ишлаб чиқариш максадларини ниҳоятда чеклаб,
ишлаб чиқариш ҳажм жиҳатидан жуда оз ва тури жиҳатидан кам хил бўлган эҳтиёжларини
қондиришга бўйсунган. Шунинг учун ҳам Жамият аста-секинлик билан товар ишлаб
чиқаришга ўтади.


33
2. Товар ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиш сабаблари.
Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликнинг ривожланиши, маҳсулотлар тури ва
миқдорининг ўсиши натижасида пайдо бўлди.
Товар ишлаб чиқариш,
яъни товар хўжалигида кишилар ўртасидаги иқтисодий
муносабатлар буюм орқали, улар меҳнати маҳсулини олди-сотди қилиш орқали намоён
бўлади. Товар ишлаб чиқаришнинг натурал ишлаб чиқаришдан фарқи шундаки, бунда товар
ёки хизмат ўзининг истеъмоли учун эмас, балки бозорга сотиш учун яратилади. Натурал ва
товар хўжаликларининг бир-биридан фарқини 1-жадвал орқали кўриш мумкин.
1-жадвал. Натурал ва товар хўжалигининг бир-биридан фарқланиши.
Товар ишлаб чиқариш ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги
муносабатларнинг, меҳнатни ўлчаш ва уни Жамиятнинг жаъми меҳнати таркибига
киритишнинг ўзига хос усулидир. Натурал хўжаликни сиқиб чиқариш ва товар
айирбошлашнинг ривожланиш жараёни меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб
чиқаришнинг ихтисослашуви, хусусий мулкнинг вужудга келиши ва ривожланиши асосида
индивидуал хўжаликларнинг товар айирбошлашга, олди-сотдига ўтиш йўли билан боради.
Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашув, уларни турли хил ишлаб
чиқарувчилар ўртасида айирбошлашни зарур қилиб қўяди. Ихтисослашув эса меҳнат
унумдорлигининг ошишига олиб келади, демак товар айирбошлаш фақат зарургина эмас,
балки фойдали бўлиб боради. Вақтни ва моддий ресурсларни тежаш товар
хўжалигини ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб чиқади. Айирбошлаш
жараёнига тортиладиган ишлаб чиқарувчилар бир-бирига тобора кўпроқ боғлиқ бўлиб қола
бошлайди.
Дастлабки даврларда товар хўжаликлари жаъмоалар, қулдор латифундиялари, феодал
ва деҳқон хўжаликлари ўртасида алоқалар ўрнатилишига ёрдам бериб, ишлаб чиқаришнинг
ва умуман Жамиятнинг ривожланиши учун қўшимча имкониятлар очган.
Маълум тарихий даврларга келиб товар муносабатлари Жамият иқтисодиётининг
барча томонларини кенг ва чукур қамраб олади
.
Товар хўжалигининг вужудга келиши ва амал қилинишининг ижтимоий-Иқтисодий
асослари ҳамда шарт-шароитлари қуйидагилардан иборат:
1) ижтимоий меҳнат тақсимотининг рўй бериши. Бунда ишлаб чиқарувчилар у
ёки бу аниқ маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ихтисослашув, ўз навбатида,
қиёсий устунлик тамойили бўйича, яъни маҳсулотни нисбатан кам муқобил қийматда
ишлаб чиқариш лаёкати билан аниқланади;
2) ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашуви. Бунда улар ўз меҳнат
натижаларини ўзлари тасарруф қиладилар. Иқтисодий алоҳидалик хўжалик фаолиятига
оид барча қарорларни ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳал қилишини билдиради. Худди шу икки


34
ҳолат товар ишлаб чиқаришни зарур қилиб қўяди ва бозор вужудга келишининг шарт-
шароити ҳисобланади. Меҳнат маҳсули товарга, яъни бозорда айирбошлаш учун,
сотиш учун тайёрланадиган нарсага, ишлаб чиқарувчилар эса товар ишлаб чиқарувчиларга
айланади.
Товар ишлаб чиқаришнинг моҳиятини янада кенгроқ тушуниш учун унинг асосий унсури
бўлган товар хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish