Боҳодир эшов


бий, жузбасы (юзбоши), маҳрам



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

бий, жузбасы (юзбоши), маҳрам 
(закот йиғувчи), мироб, қози, раис
кабилар эди. Улардан асосийси бий 
бўлиб, бийлар ўз қабила ѐки уруғларидан хон хазинасига солиқлар 
йиғиш, уруғ ѐки қабила ичидаги можароларни ҳал қилиш, жумладан, ер - 
сув муносабатлари ва жиноий ишларни ҳал этиш вазифаларини 
бажарганлар.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бийларнинг ҳуқуқлари 
чегараланади. Хива хони Сайид Муҳаммадхон қорақалпоқларнинг 
бошқарув тизими учун қўшимча иккита ноиб, олтита оталиқ, иккита 
беглар беги ва битта оғабий мансабларини жорий этди. Булар орасида 
оғабий
энг юқори мансаб бўлиб, қолганлари унга бўйсунганлар. 
Қорақалпоқлардаги бошланғич маъмурий бирлик –
овуллар
бўлиб, 
уларни жамиятнинг ҳукмрон табақалари вакиллари бўлган 
оқсоқоллар 
кенгаши
бошқарган. Қорақалпоқларнинг асосий маъмурий маркази 
Амударѐнинг ўнг қирғоғида Чимбой, чап қирғоғида эса, Қўнғирот 
бўлган.
Қорақалпоқлар бўйсундирилганидан сўнг уларга ҳам хонликдаги 
солиқ, тўлов ва мажбуриятлар жорий этилди. XIX аср бошларидан 


361 
бошлаб, қорақалпоқлар ҳали янги ерларга жойлашиб, ўзлаштириб 
олмаганликларига қарамай Хива хонлари маҳсулот тўловларини талаб 
қила бошладилар. Ундан ташқари доимий йиллик солиқ (20 минг тилла 
ҳажмида) 
салғут-кесма
солиғи жорий этилди. Энг оғир 
мажбуриятлардан бири қорақалпоқлар хон қўшинларидаги 2 минг 
аскарни боқишлари ва қўшин учун навкар бериш эди. Шу билан 
биргаликда аҳоли ариқ ва каналлар қазиш ҳамда тозалаш ишларига 
(ҳашар) жалб этилган. 
Хива хонлари қорақалпоқларни бўйсундирганидан сўнг (XIX 
асрнинг бошлари) уларнинг Хоразмда, Амударѐнинг ҳар иккала 
қирғоғида жойлашуви жараѐни асосан тугалланади. Чап қирғоқ 
қорақалпоқлар Қўнғирот ва Хўжайли оралиғида, Шуманай канали 
хавзасида жойлашган бўлсалар, ўнг қирғоқ қорақалпоқлар Кўкўзак, 
Кечитли каналлари, Амударѐ бўйларида, Кушканатав этакларида 
жойлашадилар. 
XIX аср бошларида қорақалпоқларнинг иқтисодий аҳволи анча 
оғир эди. Янги ерларга жойлашган бу аҳоли ерларни ўзлаштириш учун, 
даштни ҳосилдор ерларга айлантириш учун суғориш тизими яратиши 
лозим эди. Бу эса албатта катта куч, меҳнат ва вақт талаб этар эди.
Амударѐ ҳавзасидаги қорақалпоқларнинг асосий ҳўжалик тури 
деҳқончилик эди. XIX асрнинг биринчи чорагида бу ерда учта 
қорақалпоқ деҳқончилик воҳалари: Қалликул, Кушканатав ва Кегейли 
шаклланади. Чап қирғоқ Амударѐ шаклланган Қалликул воҳаси Ловдин, 
Шанглибасув, Шуманай, Қиѐт –Жарган каналларидан сув олган. Ўнг 
қирғоқ Амударѐ, ҳозирги Чимбой шаҳрининг шимоли ғарбида 
шаклланган Кушканатав воҳаси Амударѐнинг табиий ирмоғи 
Қорабайлидан сув олган. Хитой ва қипчоқ қабилаларининг ерлари 
бўлган бу воҳа XIX асрнинг биринчи ярмида қорақалпоқларнинг муҳим 
деҳқончилик воҳаси эди. 
XIX асрнинг ўрталарига келиб қорақалпоқлар жойлашган 
ҳудудларда яна иккита –Чимбой ва Қўнғирот хўжалик туманлари 
шаклланади. Бутун XIX аср давомида қорақалпоқлар хўжалик ҳаѐтининг 
асосини қуйидаги бешта – Чимбой, Давқара, Таллиқ, Қўнғирот, Хўжайли 
каби хўжалик туманлари ташкил этган эди. Таъкидлаш лозимки, бу 
хўжалик туманларидаги деҳқончиликнинг ҳолати Амударѐ суви билан 
боғлиқ бўлган. Табиат инжиқликларига қарамасдан (сув тошқини, 
қурғоқчилик, қишнинг эрта ѐки кеч келиши) қорақалпоқлар деҳқончилик 
ҳўжаликларини ривожлантириб борганлар. 
Қорақалпоқ хўжаликларида ерга ҳўкиз қўшилган омоч ва мола 
билан ишлов берилган бўлиб, асосан, буғдой, шоли, жўхори, сули, каноп, 


362 
беда, қовун, тарвуз, қовоқ, мош, нўхат каби маҳсулотлар асосан ички 
эҳтиѐжлар учун етиштирилган.
XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Қўнғирот хўжаликларида пахта 
етиштириш йўлга қўйилган. Қорақалпоқ боғдорчилигида жийда, ўрик, 
шафтоли,олма кўплаб етиштирилган.
Аҳоли чорвачилигида йирик шоҳли ҳайвонларни кўпайтириш 
устунлик қилган. Уй чорвачилигида жуни, териси, сути ва гўшти учун 
кўплаб эчки ва қўйлар боқилган. Отлар кам боқилган. Туялар фақат 
бойлардагина бўлган. От ва туялардан юк ташиш ва чиғир айлантиришда 
ҳам ишлатилган. Хўжаликда балиқчилик ҳам ривожланган. Балиқчилар 
Орол, Қуванишдарѐ, Амударѐ ва Давкар, Қўнғирот, Қора Терен 
кўлларида тирикчилик қилганлар. Қорақалпоқлар деҳқончиликдан 
бўшаган куз ва қиш ойларида овчилик билан ҳам шуғулланганлар. 
Қорақалпоқларда ҳунармандчиликнинг темирчилик, тикувчилик, 
тўқувчилик, косиблик, кулолчилик, заргарлик, дурадгорлик каби кўплаб 
турлари ривожланган эди. Деҳқончиликда бўлгани каби ҳунарманд-
чиликда ҳам асосий маҳсулотлар ички эҳтиѐж учун ишлаб чиқарилган . 
Кўпчилик усталар ўз овуллари учун маҳсулот ясаганлар ва улар меҳнати 
учун ғалла ва чорва олганлар. 
Cўнгги ўрта асрларда Хива хонлигининг шимолидан ўтган савдо-
карвон йўллари Чимбой, Хўжайли, Қўнғирот, Кўхна Урганч 
шаҳарларини Хива билан боғлаган. Ундан ташқари Хивани Казалинск 
билан боғлайдиган йўл Чимбой орқали ўтган. Повольже, Уралск, 
Оренбургдан Устюрт орқали Хивага келадиган яна бир йўл Қўнғирот 
яқинидан ўтган. XIX асрдан бошлаб Хива хонлигининг савдо 
алоқаларида қорақалпоқлар фаол иштирок эта бошлаганлар. Улар 
хонлик бозорларида буғдой, чорва ва балиқ маҳсулотларини сотиб, рус, 
Хива ва Бухоро маҳсулотлари (кундалик эҳтиѐж моллари)ни харид 
қилганлар – Қорақалпоқларнинг Қўнғирот, Хўжайли Манғит, Чимбой, 
Шўрахон каби шаҳарларининг савдо-сотиқдаги аҳамияти катта эди. 
Сўнгги ўрта асрлар қорақалпоқ халқи маданияти оғир табиий 
шароит, Хива хонларига тобелик заминида бўлса-да, ўзига хос 
йўналишларида шаклланиб, равнақ топди. Қорақалпоқларнинг катта 
қисми Қўнғирот, Қиѐт, Чимбой, Нукус, Қипчоқ, Манғит, Жанга қалъа, 
Ойдўст қалъа, Эрназар қалъа, Кўк ўзак, Эшон қалъа каби шаҳар ва 
қалъалар қорақалпоқ халқи томонидан яратилган маданий ва 
меъморчилик ѐдгорликларининг маркази ҳисобланган.
Манбаларга кўра, қорақалпоқларда ѐшлар саводини даставвал 
мактабларда чиқарганлар. Ушбу бошланғич мактабларда 5-6 ѐшдан 
бошлаб қабул қилинган ўқувчилар Қуръон ва Ҳадисларни ўқиш ва 
тиловат қилишни ўрганганлар. Мактабда саводини чиқарган ѐшлар Хива 


363 
ва Бухоро мадрасаларида, қорақалпоқларнинг Қорақум Эшон, Калила 
охун, Эгамберган охун, Ойибет эшон, Эшонқалъа мавзеларидаги 
мадрасаларда таълим олганлар.
Қозоқ маърифатпарвар олими Чўқон Валихонов ўз даврида ― 
қорақалпоқлар саҳродаги биринчи шоир ва қўшиқчилар..., минглаб 
достонлар, қиссалар, қўшиқларни қорақалпоқлар ѐдда сақлаганлар‖ дея, 
бежизга айтмаган эди. 
Дарҳақиқат, қорақалпоқларнинг қаҳрамонлик достонлари қадимдан 
маълум. Улардан ―Қирққиз‖, ―Алпомиш‖, ―Қўблан‖, ―Маст подшо‖, 
―Эдигей‖ кабиларда қорақалпоқларнинг воқеаларга бой тарихи 
куйланади. Бу даврда қорақалпоқ халқида жирав-бахшичилик 
ривожланган бўлиб Жиен Жирав (1730-1784йй.), Шанкай Жирав (1814-
1884йй.), Жисмурат Жирав (1836-1908йй.) кабилар машҳур эди. XIX аср 
қорақалпоқ шоирлари Жиен Жиравни ―қорақалпоқ поэзиясининг отаси‖ 
деб атаганлар. 
Қорақалпоқ машҳур шоирларидан бири Кунхўжа Иброҳим ўғли 
(Жисмурат, 1799-1830йй.) бўлиб, унинг умри муҳтожликда ўтган. Унинг 
―Ўроқчилар‖, ―Оқ қамиш‖, ―Чўпонлар‖ каби шеърлари машҳурдир. 
Ажиниѐз Касибай ўғли (1811-1878йй.) ҳам қорақалпоқ халқининг 
машҳур шоирларидан биридир. Ажиниѐз шеърларида ватанпарварлик ва 
инсонпарварлик ғоялари устунлик қилади. Шоирнинг ―Бўзатов‖ 
достонида қорақалпоқ халқининг бошқа юртларга мажбуран кўчиб 
кетиши куйланади. Бердимурод Қарғабой ўғли Бердақ (1827-1900 йй) 
қорақалпоқ классик адабиѐтининг машҳур намоѐндаларидан биридир. 
Унинг ижодида қорақалпоқ халқининг XIX асрдаги ижтимоий – 
иқтисодий ҳаѐти акс этган.
Шундай қилиб, 1873 йилда Россия ҳукумати билан тузилган 
Гандимиѐн шартномасига кўра, Хива хонлиги Россия вассалига айланди. 
Амударѐнинг ўнг қирғоғида яшайдиган қорақалпоқлар ҳудудлари 
Россияга қўшиб олинди. Бу ҳудудларда Амударѐ бўлими ташкил этилди 
ва 1877 йилдан у Туркистон генерал –губернаторлигининг Сирдарѐ 
вилояти таркибига қўшилди. Қорақалпоқларнинг Амударѐнинг чап 
соҳилида яшайдиган кам қисми 1920 йилга қадар яна Хива хонлигига 
тобе бўлиб қолди. 
1.Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиѐдаги давлат бошқаруви 
тарихидан. Тошкент, Янги аср авлоди. 2006. 
2. Худойқўлов Т.Д. XIX асрда Қўқон хонлигининг ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий ва маданий ҳаѐти. Тар.фан.номз.дисс. Тошкент. 2009.172 б. 
3. Муқимов З. Шайбонийлар давлати ва ҳуқуқи. Тошкент, Адолат. 2007. 


364 
4. Бабаджонов Б.М. Кокандское ханство: власть, политика, религия. 
Ташкент-Токио, Янги нашр. 2010. 
5. Бобобеков Ҳ.Н. Қўқон тарихи. Тошкент, Фан. 1996. 
6. Холиқова Р.Э. XIX аср иккинчи ярми ХХ аср бошларида Россия 
Бухоро муносабатлари тарихи. Тарих фан. док. дисс. Тошкент. 2005. 295 
б. 
7. Шерипов У.А. Хива хонлиги тарихи (1511-1920 йй.). Тарих 
фан.ном.дисс. Урганч, 2009. 174 б. 
8. Хоразм тарихи. 1-жилд. Муаллифлар жамоаси. Масъул муҳаррир 
М.Матниѐзов. Урганч, 1997. 
9. Сабурова С. XIX аср ва ХХ аср бошида Хива хонлигининг давлат 
тизими.Тар.фан.номз.дисс. Тошкент. 2002. 180 б. Иловалари билан. 
10. Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал эгалиги ва давлат тузилиши. 
Тошкент, 1959. 
11. История Узбекистана. Колл-в. авторов. Ташкент, 1993.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish