Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

 
 
 
 
 
 
 
Хива хонлигидаги олий даражали унвонлар ва мансаблар.
1
 
 
Хон 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1
Сагдуллаев А. С. ва бош
қ
. Ўзбекистон тарихи..., 254 б.
Ҳарбий-
маъмурий 
амалдорлар 
Кенгаш (Девон) 
Диний 
унвон ва 
мансаблар 
Сарой унвон ва 
мансаблари 
Амир ул-
умаро
Саркарда 
Ясовул боши 
Минг боши 
Юз боши 
Шиғовул 
Қўшбеги оҳун 
Удайчи 
Қутвол 
Туғбеги 
Шайх ул-
ислом 
Қози ул-
қуззот 
Нақиб 
Нақибхожа 
Аълам 
Муфти 
Раис 
Мударрис


357 
 
 
 
 
6-§.
Cўнгги ўрта асрларда қорақалпоқлар (сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий 
ва маданий ҳаѐт)
1
Тадқиқотчилар милоддан аввалги VI асрга оид Бехистун 
ѐзувларида эслатилган сака тиграхаудаларни (чўққи қалпоқли саклар) 
ҳозирги 
Қорақалпоғистон 
ҳудудида 
яшаган 
қабилалар 
деб 
ҳисоблайдилар. Манбаларга кўра, милоднинг VI-VIII асрларида Орол 
денгизи атрофларида бижанак ва ўғўз этник гуруҳлари шаклланади. 
Тадқиқотларга кўра, бижанак қабилалари қорақалпоқларнинг аждоди 
ҳисобланади. Қорақалпоқ халқи шакллана бошлаган VIII-X асрларда 
Орол атрофи Кердер вилояти деб юритилган. Муғул босқини натижасида 
Амударѐ тўғони бўзиб ташлангач, Кердер вилояти сувсиз қолади ва бу 
ердаги қорақалпоқларнинг бир қисми Волга ва Урал дарѐлари бўйларига, 
Сирдарѐнинг юқори оқимларига кўчиб кетадилар. 
Ўрта асрларга (X-XII) оид рус манбаларида қорақалпоқлар ―черные 
клобуки‖, маҳаллий манбаларда эса ―қора бўркли‖ номи билан тилга 
олинади. ―Қорақалпоқ‖ этнонимининг қачон пайдо бўлганлиги 
номаълум. Ҳар ҳолда 1598 йил Абдуллахон II томонидан Сиғноқдаги 
муқаддас Зиѐвиддин мақбарасига берилган ѐрлиқда қорақалпоқлар шу 
ном билан тилга олинган. Кейинги давр манбаларига кўра XVI асрда
қорақалпоқларнинг айрим гуруҳлари Волга, Урал, Эмба дарѐлари 
оралиғида, шунингдек, Бухоро хонлиги ҳудудларига ўрнашадилар. XVII 
асрдан бошлаб то XVIII аср ўрталарига қадар қорақалпоқлар 
Сирдарѐнинг ўрта ва қуйи оқими бўйлаб жойлашиб, кичик жуз 
қозоқлари билан қўшничиликда яшайдилар. Бу даврда улар ҳам 
иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан қозоқ хонларига тобе бўлганлар. 
Уларнинг бошқаруви қозоқ султонлари қўлида бўлган.
Қозоқ ҳукмдори Тавкахон (1680-1718 йй.) ҳукмронлиги даврида 
қорақалпоқларни унинг ўғилларидан бири бошқарган. 1694 йилдан 
бошлаб Тавкахоннинг ўғли Табурчак султон қорақалпоқларга бош 
бўлган бўлса, 1709 йилдан Табурчакнинг ўғли Каип султон уларга 
бошчилик қилган. 1722 йилдан бошлаб қорақалпоқлар хони Эшмуҳам-
мадхон бўлади. Кейинроқ эса, XVIII асрнинг 30-40-йилларида қорақал-
поқлар Кичик жуз хони Абулхайр тасарруфига ўтадилар. 
1
Ушбу параграфни ѐзишда ―История Узбекистана‖. Коллектив авторов. Ташкент, Фан.1993, китобидан кенг 
фойдаланилди. (291-316 б.б.) 


358 
Қорақалпоқлар қозоқ хонларига ҳар йили кўп миқдорда ғалла, 2000 
тагача отлиқ сарбозлар бериб туришлари, қозоқларнинг рус чегаралари, 
Бухоро ва Хивага ҳарбий юришларида иштирок этишлари лозим бўлган. 
Шунингдек, улар ўз ҳудудларидан ўтган карвонлардан қозоқ султонлари 
учун бож олганлар.
XVIII асрнинг биринчи чорагига келиб савдо–сотиқнинг 
ривожланиши натижасида қорақалпоқларнинг Бухоро ва Хива билан 
алоқалари кучайиб, бошқирдлар, улар орқали эса Россия билан ўзаро 
алоқалар йўлга қўйилади. 1721 йилга оид манбада ―қорақалпоқлар 
Бошқирдистон 
(Башкирия)га 
кўплаб 
келадилар..., 
шунингдек, 
бошқирдлар....,қорақалпоқларга дўстлари билан келадилар ва ҳар йили 
бир ой ѐки уч ҳафтадан бир-бирлариникида яшайдилар‖ дея маълумот 
берилади. Шунингдек, бу даврда турли ҳудудларда яшаѐтган 
қорақалпоқлар орасида бирлашишга интилиш ҳаракати бошланиб, 
Сирдарѐ қорақалпоқларининг Зарафшон воҳаси ва Хоразм қорақалпоқ-
лари билан алоқалари йўлга қўйилади. Буларга асосий сабаб – 
жунғорлардан кутилаѐтган ҳужум хавфи эди. Шунинг учун ҳам 1721 – 
1722 йилларда Россия ҳукумати билан қорақалпоқлар ўртасида элчилар 
алмашинган эди. 1723 йилда жунғор ҳукмдори Цеван Рабдон қўшинлари 
Қозоқ хонлиги ерларига бостириб кирдилар. Жунғорларга қаршилик 
кўрсата олмаган қозоқларнинг катта қисми турли томонларга тарқалиб 
кетдилар. Қорақалпоқларнинг бир қисми Сирдарѐнинг юқори оқимлари 
бўйлаб Тошкент ва унинг жануби-ғарбига, бир қисми эса Сирдарѐнинг 
қуйи оқимига, Орол бўйларига кетиб қолдилар. Биринчи гуруҳ 
жунғорларга, иккинчи гуруҳ эса Кичик жуз қозоқларига тобе бўлиб 
қолдилар. 
XVIII асрнинг 30-40-йиллари бошларида қорақалпоқларнинг 
Россия билан элчилик алоқалари яна йўлга қўйилди. 1743 йилда Маман 
бий бошчилигидаги қорақалпоқ элчилари Петербургда Россия ҳукмдори 
Елизаветанинг ―ҳомийлик‖ ҳақидаги ѐрлиғини олдилар. Бундан 
ғазабланган кичик жуз қозоқлари хони Абулхайр ўша йили Орол бўйи 
қорақалпоқларига ҳужум қилиб, уларни талон тарож қилади. 
Абулхайрхоннинг 
ҳужуми 
қорақалпоқларнинг 
Жонидарѐга 
ҳаракатларини кучайтирди. 1746-1747 йилнинг қишида қорақалпоқлар 
Ўрта жуз қозоқ ҳукмдори Аблай султон ҳужумига дучор бўладилар.
Қозоқ хонлари ва султонларининг ҳужумларига дош беролмаган 
Оролбўйи қорақалпоқларининг бир қисми Сирдарѐнинг юқори 
оқимларига кетиб қолишга мажбур бўладилар. Асосий қисми эса, 
жануби-ғарбга томон, Хива хонлиги чегараларига, Қувондарѐ ва 
Жонидарѐ оралиғидаги ҳудудларга ўрнашадилар.


359 
1748 йилда Ўрта жуз султони Бароқ ўзининг тарафдорлари 
ѐрдамида Абдулхайрни ўлдиради. Абдулхайрнинг ўғли Нурали хон деб 
эълон қилинади. Аммо, унинг ҳокимиятини барча Кичик жуз қабул 
қилмади. Йирик зодагонлар султон Ботирни хон дея эътироф этганлари 
боис,кичик жуз икки ҳокимликка бўлиниб кетди. Шунингдек, 
Сирдарѐнинг қуйи оқимидаги кўчманчиларга бошчилик қилаѐтган 
Абулҳайрнинг яна бир ўғли Эрали султон ўзини акаси Нурали султондан 
мустақил ҳисоблар эди.
1762 йилда султон Эрали Сирдарѐ бўйларида қолган қорақалпоқлар 
устига юришлар қилиб уларни Жонидарѐ ва Орол мулкларига кўчишга 
мажбур қилади. XVIII-XIX аср бошларида бутун Қувондарѐ ва Жонидарѐ 
ҳавзалари қорақалпоқларнинг мулклари эди. Бу ерда улар Оролбўйи 
ўзбеклари ва қорақалпоқлари билан нафакат сиѐсий иттифоқда бўлдилар, 
балки этник жиҳатдан ҳам аралашиб кетдилар. Улар иттифоқчиликда 
қозоқ хонлари ва султонлари, Хива хонларига қарши курашлар олиб 
бордилар. 
Бу даврда қорақалпоқлар 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish