Боҳодир эшов


Маданий ҳаѐт. Меъморчилик



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Маданий ҳаѐт. Меъморчилик. 
Хива хонлигининг сиѐсий ва иқтисодий 
ҳаѐтида бўлиб ўтган воқеалар маданий ҳаѐтга таъсир этмасдан қолмади. 
Шунга қарамасдан хонликдаги маданият ўзига хос йўналишларда давом этди. 
Маданий ҳаѐт равнақи таълим-тарбия, адабиѐт, тарихнавислик, меъморчилик 
ва амалий санъат кабиларда кузатилади. 
Бутун Ўрта Осиѐда бўлгани каби, Хива хонлигида ҳам асосий илм 
ўчоғлари бошланғич мактаблар ва мадрасалар эди. Бошланғич мактаб, яъни, 
қуйи таълимда ўқиш-ѐзишни ўрганиб, хат-савод чиқарган ўсмирлар пойтахт 
Хивадаги ҳамда Бухородаги мадрасаларда ўқиб таълим олганлар. Манбаларга 
кўра, XIХ асрда Хива хонлигида 1500 га яқин бошланғич мактаб ва 130 та 
мадраса бўлган. Фақат Хиванинг ўзида 22 та мадраса бўлиб, улар ичида 
Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Раҳмонбердибий, Оллоқулихон, Хожа 
Маҳрам, Фозилбек, Давлат Қоракўз, Бекниѐз девонбеги мадрасалари алоҳида 
нуфузга эга эди.
Хоразм адабий муҳитида илғор ғояларни тарғиб этган шоирлардан бири 
Нурмуҳаммад Ғариб Андалиб (1710-1770 йй.) эди. Классик поэзиянинг турли 
жанрларида ижод қилган Андалибнинг ―Саид Ваққос‖, ―Зайнул араб‖, ―Юсуф 
ва Зулайҳо‖, ―Лайли ва Мажнун‖ каби достонлари машҳурдир.
Хивада ижод этган шоирлар ичида Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809-
1874 йй.) алоҳида ўринга эга. Тарихчи, таржимон ва шоир бўлган Огаҳийнинг 
1832 йилда тузилган ―Таъвизул ошиқон‖ (―Ошиқлар тумори‖) девонидаги 
ғазаллари айниқса машҳурдир. Бу даврда шунингдек, Паҳлавон Равнақ, 
Муҳаммад Ниѐз Нишотий, Муҳаммад Хокисор, Табибий, Мунис, Комил 
Хоразмий, Комдон, Муродий каби шоирларнинг ижоди ривож топди. XVII- 
XVIII асрларда ―Гўр ўғли‖ мажмуаси достонлари ривожлантирилди, ―Тоҳир 
ва Зуҳра‖, ―Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам‖, ―Сайѐд ва Ҳамро‖, ―Санобар‖, 
―Юсуфбек ва Аҳмадбек‖, ―Баҳром ва Дилором‖ каби достонларнинг фольклор 
ва халқ оғзаки ижодидаги кўринишлари тараққий этди.
Бу даврда тарихнависликдаги илгарги анъаналар сақланиб қолди. 
Тарихий асарлар орасида Абулғозининг ―Шажараи турк‖ ва ―Шажараи 
тарокима‖ (―Туркманлар шажараси‖) ўзбек тилида битилган муҳим тарихий 
асарлар ҳисобланади. Тарихнавислик анъаналарини кейинчалик Мунис, 
Огаҳий, Муҳаммад Юсуф Баѐний каби тарихнавислар давом эттирдилар. 
XIХ аср бошларида Муҳаммад Раҳимхонннинг буйруғи билан 
Шермуҳаммад Мунис (1778-1829 йй.) ―Фирдавс ул-иқбол‖ (―Бахту саодат 
жаннати‖) асарини яратди. Хива хонлигининг XVIII- XIХ асрлар тарих 
ҳақида қимматли маълумотлар берувчи бу асарни кейинроқ Оллоқулихон 
топшириғи билан Муниснинг жияни Огаҳий давом эттирди ва 1872 йилгача 
бўлган воқеалар билан бойитди. Шунингдек, Хива хонлиги тарихига 
бағишланган асарлар орасида Баѐний (1859-1923 йй.) нинг ―Шажараи 
Хоразмшоҳий‖ асари ҳам қимматли ҳисобланади. 


355 
Хоразм Ўрта Осиѐда ўзига хос услубларга бой бўлган меъморчилик 
мактабига эга воҳа ҳисобланади. Бу ҳудудда пайдо бўлган меъморий 
иншоотлар нафис безаклари, жимжимадор нақшлари билан Хоразм 
меъморчилик мактабининг ўзига ҳослигини кўрсатиб туради. XVIII- XIХ
асрларда Хива хонлигида кўплаб иншоотлар бунѐд этилди. Айниқса 
хонликнинг пойтахтлари Урганч ва Хива шаҳарларида кўплаб саройлар, 
масжид ва мадрасалар, хонақолар, карвонсаройлар, ѐпиқ бозорлар қурилган. 
Хивадаги меъморий ѐдгорликлар асосан Ичан (ички) қалъада бунѐд этилган. 
Хоннинг ѐзги қароргоҳи бўлган Дишан (ташқи) қалъа ҳам нодир меъморчилик 
намунаси ҳисобланади.
Хонликдаги бошқа шаҳарлар – Янги Урганч, Ҳазорасп, Тошҳовуз, Янги 
Вазир, Шоҳаббоз, Гурлан, Хўжайли, Қўнғирот кабилар мудофаа деворлари 
билан ўраб олиниб, уларда ҳам кўплаб меъморий иншоотлар бунѐд этилган. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, XVI – XX асрнинг бошларида мавжуд 
бўлган Хива хонлиги – Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихида, 
иқтисодий ва маданий ҳаѐтда ўз ўрнига эга бўлиб, жамият тараққиѐтининг 
минтақа ҳудудларидаги ўзига хос томонлари ўрганишда муҳим аҳамиятга эга 
бўлган давлат ҳисобланади. Унинг тарихи Ўзбекистон тарихининг ажралмас 
қисмидир. 


Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish