Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Вақф ерларига 
диний муассасаларга, масжид, мадраса, қабристон, 
хонақоларга қарашли ер-мулклар кирган. Бу мулклар диний муассасаларга 
хон, амалдорлар ва айрим шахслар томонидан вақф қилиб берилган. Бундай 
ерлардан келган даромад диний муассасалар эҳтиѐжи учун сарф этилган. 
Маълумотларга кўра, (А. Болтаев) XIX аср ўрталарида хонликдаги вақф 
мулкининг умумий ҳажми 170-175 минг танобни ташкил этган.
Хива хонлигидаги кам ерли ва умуман ерсиз, от-уловсиз деҳқонлар 
кўпчиликни ташкил этган бўлиб, улар давлат, мулк ҳамда вақф ерларида 
ижарага ишлаганлар. Ижарадорлар ижарага олган ер миқдорига қараб 
давлатга солиқ тўлаганлар. Улар кимнинг ерида хизмат қилишларига қараб 
беватан, коранда ва вақфкор деган қатламларга бўлинган. Давлат ерларини 
ижарага олган ерсиз ва камқувват деҳқонлар беватанлар, мулк ерларидаги 
ижаракорлар коранда, вақф ерлари ижаракорлари эса вақфкор деб аталган. 
Деҳқончилик ва чорвачилик Хива хонлиги иқтисодий ҳаѐтининг 
асосларидан ҳисобланган. Деҳқончиликда Амударѐ қуйи оқимидан олинган 
кўплаб каналлар ва ариқлар муҳим ўрин эгаллаган. Таъкидлаш лозимки, Хива 
хонлигида сув манбаларининг етарли бўлишига қарамасдан, деҳқончилик 


351 
тараққиѐти қўшни Бухоро хонлигидагидек юксак даражада ривож топмаган 
эди.
Хонликда донли экинлардан буғдой етиштириш нисбатан кенг 
ривожланган бўлиб, буғдой Питнакдан Шоҳаббозгача бўлган ҳудудларда 
айниқса кўп эқилган. Суғориладиган ерларга буғдойнинг саранчи нави кўп 
етиштирилган. Буғдой йиғиб олинган далаларга қовун, тарвуз, мош, жўхори 
каби экинлар экилган. 
Пахта етиштириш асосан Гурлан, Янги Урганч, Хива, Хонқа, 
Шоҳаббозда ривожланган. Пахта чигитидан ѐғ олиниб, толаси маҳаллий 
ҳунармандлар эҳтиѐжи ва ташқи бозорга чиқарилган. Сув кўп талаб 
қилмайдиган (Ҳазорасп, Қўнғирот, Тошҳовуз, Илонли, Ғазоват, Манғит ва 
Гурлан) кунжут, нўхат, мош, арпа ва бошқа экинлар экилган. Сабзовот – 
полиз экинлари кўплаб етиштирилган. Хоразм қовунлари қўшни ҳудудларда 
ҳам машҳур бўлган. Боғдорчилик ҳам анча тараққий этган. Аммо, ипакчилик 
кам миқдорда ривожланган.
Хонликнинг ўтроқ деҳқончилик туманларида чорвачилик яхши ривож 
топмаган. Воҳаларида йирик ҳайвонлар деҳқончиликда (ер ҳайдаш, ҳосилни 
янчиш, сув чиқариш ва бошқ.) фойдаланиш, гўшт ва сут маҳсулоти учунгина 
боқилган. Хонлик аҳолисинг гўштга бўлган талабини кўчманчи туркман ва 
қозоқ қабилалари қондирганлар. Кўчманчилар қўй, йилқи, туя етиштириб 
аҳолининг гўшт, сут, тери, жун билан тўла таъминлаб турган.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish