349
тақсимлаш, ижарага бериш, охун ва мударрисларга маош тўлаш кабилардан
иборат эди.
Мударрис –
мадраса ўқитувчиси, муайян илоҳиѐт фанидан дарс берган.
Охун-охунд –
ваъзхон, нотиқ, дин тарғиботчиси. Мударрис ва охунлар ўзлари
таълим берган мадрасанинг вақфидан маош олиб турганлар. Шунингдек,
мадраса уларга ҳужра ҳам берган.
Хива хонлиги тарихига оид манбалар, архив ҳужжатлари ва
илмий
адабиѐтларни чуқур таҳлил этган манбашунос олим Ш. Воҳидов хонликда
қуйидаги амаллар, унвон ва мансаблар, вазифалар бўлганлиги ҳақида
маълумот беради:
Амир ул-умаро, аравачи, арбоб, аълам, бухчи, бухчабардор, вазир, вакил,
бек, бекларбеги, бий, божбон, ботирбоши, боғбон,
дарвозабон, дастурхончи,
даҳбоши, девон, девонбеги, дорға, доручи, доруға, жаллод, жаллодбоши,
жарчи, жирчи, заргар, имом, имоми жилав, иноқ, йилқибон, калонтар,
карвонбоши, карнайчи, катхудо, китобдор, китоббардор, кулол, кутвол,
кучанчи, кўмирчи, лойкаш, маҳрам, маҳрамбоши, даҳбоши, маҳсидўз, мерган,
меҳтар, милтиқсоз, мингбоши, мироб, мироҳўр, муаззин, мударрис,
мутавалли, муфти, муфти аскар, мушриф, муҳаррир, муҳтасиб, навкар, нақиб,
нақибхўжа, ноиб, нонвой, оталиқ, отчопар, офтобачи (қумғончи), охун, ошпаз,
оқо-оғо, оқсоқол, панжоҳбоши, панжсадбоши, парвоначи, пояки, раис, раиси
калон, рўмолчи, сайис, сандиқчи, сарбоз, сарбон, саррож, сарҳанг, селобчи,
сипоҳий, соатсоз, созанда, сувчи, соқчи, сурнайчи, сўфи, темирчи, тикувчи,
тирноқчи, товоқчи, тошчи, тунқатор, туғчи, туғчибоши, тўпчи, тўра, тўшакчи,
удайчи, фаррош, фаррош юзбоши,
хазиначи, халифа, ходимчи, хон
пойабзалчиси, хўжасаро, читгар, чодири, чўпон, шайх ул-ислом, шамчи,
шамхолчи, шарбатдор, шарбатчи, шаҳзода, шиғовул, шоликор, шотир,
элликбоши, эшикоқоси, юзбоши, йўнувчи, ўнбоши, ўтар (сартарош), қайиқчи,
қаландар, қизиқчи, қиличкор, қози, қози аскар, қози қалон, қози ул-қўзот, қози
урду, қоровул, қоровул беги, қушбеги, қўшбеги, ҳоким, ясовул боши.
Хива хонлигининг давлат тузилиши ўзининг мукаммаллиги жиҳатидан ўз
даврининг баъзи бир Ғарбий Европа давлатлари тузилиши даражасида
бўлмаса-да, бироқ маълум идора қилиш тизими мавжуд бўлиб,
етарли
даражада тартибли эди. Шунга биноан, юқорида эслатганимиздек, давлат
мансаблари сарой-маъмурий, диний ва ҳарбий лавозимларга бўлинар эди. Бу
вазифаларни бажарувчиларга давлат хазинасидан тегишли маош ва
мукофотлар берилган. Санаб ўтилган
турли-туман амалдорлар ва
хизматкорларнинг мавжудлиги Хива хонлигида жуда катта бошқарув
аппарати бўлганлиги, мукаммал бошқарув сиѐсати юритилганлигини
тасдиқлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: