Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Стратегик 
бошқарув
жамият тараққиѐти билан боғлиқ масалалар юзасидан тўлиқ 
ѐки айрим йўалишлар, соҳалар, объектлар, ҳудудлар бўйича узоқ 
муддатли мўлжалларни белгиаб беради, жамият ривожининг мақсад-
лари, вазифалари, стратегияларини аниқлайди ва бошқарувнинг ҳар бир 
бўғинига фаолият йўналишини беради.
Тактик бошқарув
– белгилан-
ган мақсадларни амалга ошириш бўйича аниқ ҳаракатлардир. Бу қисқа 
муддатли бошқарув бўлиб, унда мавжуд ахборот негизидаги стратегик 
мазмунга эга бўлган кўрсаткичлар доимо маълум даврда эришилган 
натижалар билан қиѐсланади. 
Тезкор бошқарув
жорий ѐки тасодифий 
чекинишлар натижасида пайдо бўладиган вазифаларни ҳал қилишга
қаратилган бўлиб, бунда аниқ вазифалар қўйилади ҳамда вазиятдан
келиб чиқиб, мавжуд шарт-шароит асосида маъқўл вариант танлаб 
олинади.
Бошқарувдаги қонунийлик ва тартиб-интизом
. Ҳуқуқий давлат
ва фуқаролик жамиятининг демократик қадриятлари ҳукмрон бўлган 
ҳозирги даврда эркин ва масъулиятли шахсларни камол топтириш учун
давлат бошқарувининг ижтимоий муносабатларини тартибга солиш


19 
бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. Давлат томонидан амалга 
ошириладиган бошқарувга ҳуқуқий ҳодиса сифатида қараш давлат 
бошқарувининг ижтимоий муносабатларини тартибга солишнинг
асосига айланади. 
Тадқиқотларга кўра, инсонлар ижтимоий ҳаѐти фаолиятининг
турли кўринишлари ҳуқуқ ѐрдамида уларнинг шахсий, жамоавий ва 
жамоатчилик алоқаларида тартибга тўшади. Ижтимоий муносабатларни 
ҳуқуқий тартибга солиш амалий ва бунѐдкорлик аҳамиятига эга бўлиб, 
шахсий ва жамоавий, хусусий ва ижтимоий, шахсий ва жамоатчилик 
манфаатларини ўзаро муросага келтиради. Давлат фуқароликнинг
ҳуқуқий асослари билан боғлиқ жамият шакли, инсонлар ҳамжамияти 
сифатида, ҳокимият ва бошқарув вазифаларини амалга ошириш билан 
банд профессионаллар аппарати сифатида ҳуқуқий мажбурлаш 
механизмларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий муносабатларни
нормаллаштириш ва умумий эҳтиѐжлар, манфаат ва фаровонликка 
уйғунлаштириш мақсадида ўзининг бошқарувчилик, ташкил этувчилик 
ва тартибга солувчилик борасидаги таъсирини ўтказади. 
Давлат бошқарувининг ҳуқуқий муносабатлари – бу давлат ва 
жамият ишларини бошқариш зарурати муносабати билан давлат 
ҳокимиятини амалга оширадиган, ҳуқуқ меъѐрлари билан тартибга 
солинадиган ижтимоий муносабатлардир. Ушбу муносабатлардан 
ҳуқуқий меъѐр шаклланади. Ҳуқуқий меъѐр – бу давлат томонидан 
ўрнатилган, давлат бошқаруви соҳасида вужудга келадиган, ўзгарадиган 
ва барҳам топадиган, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш 
мақсадларини кўзлайдиган хатти-ҳаракат қоидаларидир. Ҳуқуқий 
меъѐрнинг ўзига хос томони шундаки, субъектларнинг давлат томонидан 
белгилаб қўйилган хатти-ҳаракат қоидалари маъмурий чоралар ва 
тартиб-интизом масъулияти билан ҳимоя қилинади. Ҳуқуқий 
муносабатлар субъектлари – бу маълум ҳаракатлар содир этиш ҳуқуқи
ва мажбуриятига эга бўлган шахслардир.
Ўзининг мазмун-моҳиятига кўра ҳуқуқий муносабатлар

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish