Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Бирламчи кўчмас мулк бозори 
деганда, янгидан яратилган, шунингдек 
хусусийлаштирилган объектлар билан бажариладиган келишувлар йиғиндисини тушуниш 
лозим. У кўчмас мулк бозорида объектларни мулкий ҳуқуқ ўзгаришига ўтказишни 
таъминлайди. 
Иккиламчи кўчмас мулк бозори 
деганда, кўчмас мулк объектлари билан биринчи 
марта амалга оширилмаётган ва қайта сотиш ёки кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқининг бошқа 
шакллари билан боғлиқ бўлган келишувлар тушунилади. Бундай кўчмас мулк объектлари, 
одатда, кўчмас мулк бозорида узоқ муддатли фойдаланишда бўлади. 
Бирламчи ва иккиламчи бозорлар бир-бирига таъсир кўрсатади. Масалан, иккиламчи 
бозор нархлари, мавжуд сарфлар даражасида янги қурилиш қанчалик рентабеллигини 
кўрсатиб берувчи ўзига хос мўлжал саналади. 
Бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорида талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири 
муомала доираси таҳлилини ва кўчмас мулкка инвестиция киритишга алоқадор ечимларни 
танлашни қийинлаштиради. Вазифанинг мураккаблиги – кўчмас мулк бозоридаги 
келишувлар хусусий, кўпинча ёпиқ тавсифга эгалиги билан намоён бўлади, бу зарурий 
ахборотни йиғишни қийинлаштиради. Аммо бу асосийси эмас.
Кўчмас мулк бозори иқтисодий ҳолатга миллий ҳамда минтақавий даражада 
яхлитлигича таъсир кўрсатади. Бу ҳолатни ўзгаришига муносабат билдириш имкони 
бирламчи ва иккиламчи кўчмас мулк бозорида турлича.
Демак, талабнинг тушиб кетиши натижасида иккиламчи бозор таклифнинг 
қисқариши ва нархларнинг тушишига етарлича эгилувчан таъсир кўрсатади. Бунда қуйи 
даража, объектни сотиб олиш нархи, сотувчининг молиявий ҳолати ва унинг даромадлари 
даражаси жорий ҳаражатларга мувофиқ келиши билан аниқланади. 
Таклифнинг ёки нархларнинг тушиши диапазони етарлича кенг бўлиши мумкин. 
Бирламчи кўчмас мулк бозорида ҳолат бошқача. Нархнинг қуйи чегараси қурилишга 
қилинган сарфлар даражаси билан аниқланади. 
Шу билан бирга, бу ерда таклифни камайтириш ҳам, ошириш ҳам қийинроқ кечади. 
Қурилиш жараёнига бир қатор ташкилотлар жалб қилинган, уларнинг ҳар бири ўзининг 
қувватлари ва ресурсларини ишлатишга манфаатдор ва қурилиш жараёнини бир онда 
тўхтатиш қийин. 
Шунингдек, таклифни тезда ошириш мумкин эмас – кўчмас мулк объектларини 
яратиш жараёни ойлар ва ҳатто йилларни эгаллайди. Бирламчи бозорда таклиф қисқа 
муддатда умуман ноэластик саналади. 


131 
Кўчмас мулк бозори – сотувчилар ва харидорларнинг имкониятлари чекланган 
бозордир. Экологик тоза ва марказий районларда жойлашган кўчмас мулк, юқори 
истъемолчилик хусусиятларига эга объектлар, бадиий услубга эга янги объектлар 
сотувчилари миқдори чекланган. Бундай кўчмас мулк объектларини сотиб олувчилар ҳам 
уларнинг қимматлиги туфайли чекланган. 
Кўчмас мулк бозорининг ривожланиши уни тадқиқ этиш ва таҳлил этишга 
таянадиган инвестицион қарорларни қабул қилиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ. 
Бироқ, бир томондан, кўчмас мулк соҳасида ишлаётган мутахассислар, айниқса, 
таҳлилчилар, қийинчиликларга ва кўчмас мулк бозорида иқтисодий ўзаро 
алоқадорликларнинг тўғри ва бир маъноли тушунтириш имкони йўқлигига дуч келадилар. 
Бошқа томондан эса, кўчмас мулк бозорини таҳлил қилиш назариясининг тўлиқ 
ишлаб чиқилмаганлиги ва бошқа бозорларда қўлланиладиган (бошқа бозор муҳитида 
ишлаб чиқилган) технологияларни кўчириш, жиддий хатоликларга ва ҳаттоки, кўчмас 
мулк бозоридаги инқирозга олиб келиши мумкин. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish