Кўчмас мулк иқтисодиёти


Кўчмас мулк бозорининг субъект тузилмаси



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

10.3. Кўчмас мулк бозорининг субъект тузилмаси
Кўчмас мулк бозори мураккаб, кўп тармоқли тузилишига эга ва уни турли 
белгиларига кўра бўлиб чиқиш мумкин. Кўчмас мулк объектининг товар сифатида уч хил 
моҳиятидан келиб чиқиб, кўчмас мулк бозорида 
учта соҳа 
шаклланган ва фаол тарзда иш 
юритади: 

кўчмас мулк объектларини ривожлантириш (яратиш); 

кўчмас мулк объектларини бошқариш (фойдаланиш); 

аввал тузилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ўзгариши.
Ўтиш даврида кўчмас мулк объектларини ривожлантириш (яратиш) бозоринимнг 
асосий белгилари:

кам ўрганилганлиги;

самарали ва тежамкор қурилишнинг сифатли ишлаб чиқилган технологиялари 
йўқлиги ва, шунга кўра, қурилиш ускуналари, материалларига ва ҳоказоларга узоқ 
муддатли талабнинг йўқлиги. 
Кўчмас мулк объектларини бошқариш (фойдаланиш) соҳаси объектларнинг товар 
хусусиятларининг уларнинг даромадлилигига таъсир этиши даражасини кузатади
ривожланиш соҳаси учун кўчмас мулк объектларининг энг даромадли турларини 
яратишюзасидан талабни шакллантиради. Ҳозирги вақтда юртимиздаги кўчмас мулк 
бозорида бўлганидек, бошқариш соҳаси етарлича ривожланмаган ҳолда, ривожланиш 
соҳаси учун талаб бевосита ҳуқуқлар айланиши соҳасидан берилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ўзгариши соҳаси унинг объектларининг бозор 
нархини шакллантиради. 
Соҳаларнинг ўзига жалб этиши, ҳажми ва ривожланиш динамикаси улар билан 
боғлиқ бўлган молиявий оқимларга боғлиқ бўлади, улар ўз навбатида қуйидагиларга 
бўлинади: 

инвестициялар; 

товар оқимлари; 

ипотека; 

битимлардан даромадлар ва солиқлар; 

кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш. 
Кўчмас мулк бозорининг ушбу ривожланиш ва ишлаш соҳаларидан ташқари, кўчмас 
мулк бозорининг ўз-ўзини ташкил этувчи тизим сифатида ривожланишини тадқиқ этиш 
жараёнлари алоҳида соҳаларга ажратилади, улар кўчмас мулк бозорининг ўз-ўзини 
ташкил этиши ва ташқи таъсирларга ўз-ўзини ташкил этувчи тарзда мослашувининг 


126 
имкониятларини тадқиқ этиш, кўчмас мулк бозорининг циклик турдаги ривожланиши 
ҳақида фикр юритишга имкон берувчи ўз-ўзини ташкил этувчи ривожланишининг 
босқичларини аниқлаш, шунингдек кўчмас мулк бозорининг субъектлари орасида ахборот 
ўзаро алмашувини тадқиқ этишдан иборат. Бу соҳа кўчмас мулк бозори фаолиятининг 
учала соҳаси билан боғлиқ бўлиб, унинг натижалари учала соҳа учун муҳим бўлади. Айни 
пайтда у шу соҳалардан биронтасига киритилиши мумкин эмас, чунки кўчмас мулк 
бозорининг ривожланишини тадқиқ этиш кўчмас мулк бозорининг ривожланиши ва 
фаолияти жараёнига алоҳида, мустақил ва ўзига хос қарашни ифодалаши лозим. 
Кўчмас мулк бозорида юз берадиган жараёнлар моҳиятини ўзлаштириш ва тўртта 
соҳанинг ҳар бири таркибий тузилишини аниқлаш учун декомпозиция усулидан 
фойдаланамиз.
Декомпозиция (қисмларга бўлиш) борган сари соддароқ жараёнларни ажратишнинг 
мантиқий асосланган амаллари шаклида бажарилади (10.1-жадвалининг 2-устунида 
бундай қисмларга бўлишнинг базавий жараёнларга етказилган босқичи кўрсатилган (3-
устун)). Базавий жараёнлар ўтиши битта йўналишдаги тор ихтисослашган мутахассислар 
(ташкилотлар) томонидан таъминланади.

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish