Каримжанова Раънохон Махмудовна Наманган муҳнадислик-технология институти “СИЧТЭ ва И” катта ўқитувчи, Умматалиев Бунёдбек талаба Бахриддинова Щахло талаба
Наманган шаҳрида хизматлар бозорининг ривожланиши
АННОТАЦИЯ
Мақолада таълим хизматлари бозорининг ўзига хос ҳусусиятлари устувор йўналишлари, ва таълим сохасида маркетинг тамойилларидан фойдаланиш йўллари тадқиқ қилинган.
Калит сўзлар: Таълим хизматлари бозори, бюджетдан ташқари маблағ, хизмат турлари, қўшимча таълим хизматлари.
АННОТАЦИЯ
В статье проведён анализ использования маркетинговых принципов в сфере образования, а так же особенности и приоритетные направления рынка услуг в сфере образования.
Ключевые слова: Рынок образовательных услуг, внебюджетные средства, виды услуг, дополнительные услуги в сфере образования.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларидан бири бу“Ижтимоий соҳани ривожлантириш” йўналишидир. Бу йўналишнинг муҳим қисмларидан бири “Таьлим ва фан соҳасини ривожлантириш” бўлиб, унда мактабгача таьлим муассасаларининг қулайлигини таьминлаш, умумий ўрта, ўрта маҳсус ва олий таьлим муассасаларининг сифатини яҳшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирлари туради. Шунинг учун ҳамбугунги кунда таьлим давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Давлат бюджетидан таьлимга ажратилган маблағлар бюджет харажатлар қисмининг 33,7 фоизи даражасида режалаштирилиб таьлим соҳасига йўналтирилаётган харажатлар хажми мамлакатимиз ЯИМ таркибида 10-12 фоизни ташкил этади. Жаҳон тажрибасида бу кўрсатгич 3-5 фоиздан ошмайди”(1).
Хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг тез ривожланувчи тармоқларидан бири ҳисобланади. Хизматлар соҳаси савдо ва транспорт соҳасидан тортиб молиялаштириш, суғурта, турли турдаги воситачиликни ўз ичига қамраб олади..
Хизматлар иқтисодиётда ҳар доим муҳим ўрин тутган. Айрим хизматларнинг роли ишлаб чиқариш, тақсимот жараёнларига, айирбошлаш ва такрор ишлаб чиқариш тизимини узилишларсиз таъминловчи моддий ишлаб чиқариш маҳсулотларини истеъмол қилиш соҳалари билан боғликдир.
Хизматлар бозори- аҳолига маиший, маърифий, тиббий, таълим, техник, коммунал, маданий, алоқа, транспорт, консалтинг, инжиринг, лизинг ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича олди-сотди муносабатларини ифодалайди. Унинг ҳам ўзига хос шохобча ва муассасалари шаклланади. Истеъмол товарлари ва хизматлар бозорларининг ўхшашлиги шундаки, улар тўғридан-тўғри инсонлар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.2
Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантирувчи янги йўналиш - хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг тез ривожланувчи тармоқлари бўлиб ривожланиб бормоқда. Хизматларнинг хилма-хил турлари кенгайиб, жадаллик билан ривожланиб бормокда, ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг истеъмол бозорида мутаносиб ички талабни қондиришда хизматлар муҳим роль ўйнайди. 2018 йилнинг якуни буйича Наманган вилоятида кўрсатилган жами хизматлар ҳажми
Do'stlaringiz bilan baham: |