119
Экспертизанинг турини кўриб чиқилишида иқтисодий конъюктуранинг ўзгаришига
мос
равишда танланиши, ҳамда КМО мулкдорининг ишлаб чиқариш ва хўжалик
фаолиятининг натижалари ёмонлашуви ҳам ҳисобга олиниши керак.
Кўчмас мулк экспертизаси турларининг ўзаро алоқадорлигини 9.8-расмда
кўришимиз мумкин.
Экспертизалар
Б
ошқ
арувэксп
ерти
за
си
Иқт
ис
оди
й эк
сп
ерт
из
а
Ҳуқуқ
ий
эк
сп
ерт
из
а
Ж
ой
ла
шга
нўрн
и
Те
хн
ик
Эк
ологи
к
Назорат учун саволлар:
1.
Кўчмас мулк объектлари экспертизасига изоҳ беринг
2.
Ҳуқуқий экспертизанинг хусусияти нималардан иборат?
3.
Техник экспертизанинг асосий жиҳатларини келтиринг.
4.
Жойлашув экспертизасининг моҳиятини айтиб беринг.
5.
Экологик экспертизаниг асосий вазифалари нималардан иборат?
6.
Иқтисодий экспертизанинг моҳиятини тушунтиринг.
7.
Бошқарув экспертизасининг асосий жиҳатлари ва вазифаларини айтинг.
10-мавзу. Кўчмас мулк бозори, унинг хусусиятлари ва таркибий тузилиши
К
МОн
ин
ги
сът
ем
олха
ра
ктери
с
ти
ка
си
На
рхн
ин
гтурл
ик
ўр
ин
иши
Ис
теъмолқ
ий
м
ати
Б
аҳога
таъсирқ
илувч
иа
лоҳи
да
па
ра
м
етрл
ар
Б
аҳода
нфой
да
ла
ни
шн
ин
гм
ум
ки
нл
иги
ёк
иун
иа
м
алга
оши
ри
л
иши
9.8-расм. Экспертиза
турларинингўзароалоқадорлигивауларнингкўчмасмулкбаҳосибиланбоғ
лиқлиги
120
Режа:
10.1.Кўчмас мулк бозорининг моҳияти
10.2. Кўчмас мулк бозорининг инфратузилмаси
10.3. Кўчмас мулк бозорининг субъект тузилмаси
10.4. Кўчмас мулк бозори –яхлит категория сифатида
10.1.Кўчмас мулк бозорининг моҳияти ва инфратузилмаси
Кўчмас мулк бозори ривожланиши, вужудга келган терминологияда ўз аксини
топиб, иқтисодий алоқалар муҳитида фаннинг иқтисодий асосларини шакллантиради.
«Кўчмас мулк бозори – бу сотувчи ва харидорлар ўртасида кўчмас мулкнинг
конкрет
нархни аниқлаш учун бирлашадиган ва натижада кўчмас мулк айрибошланиши юзага
келиши мумкин бўлган ташкилий тадбирлар тизими».
59
Кўчмас мулк бозори – бу барча кўчмас мулк сотувчилари ва харидорларининг айни
вақтда мавжуд бўлган барча талаб ва таклифлари орасидаги ўзаро боғлиқлик юзага
келадиган ва кўчмас мулк билан боғлиқ барча жорий операциялар йиғиндиси
амалга
ошириладиган иқтисодий-ҳуқуқий ҳудуд».
60
«Бозор – бу харидорлар ёки талабни тақдим этувчилар ва сотувчилар ёки товар ва
хизматни етказиб берувчилар орасидаги мулоқотни амалга оширадиган институт. Сотувчи
ва харидорларнинг истаклари ва қарорлари натижаси товар, хизмат ёки ресурслар нархи
тизимини ҳосил қилади».
61
«Кўчмас мулк бозори ўзида кўчмас мулк объектларига капитал киритиш соҳаси ва
кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларда юзага келадиган иқтисодий
муносабатлар
тизимини акс эттиради. Бу муносабатлар инвесторлар ўртасида кўчмас мулкни олди-сотди
жараёнида, ипотека, кўчмас мулк объектларини ижарага бериш жараёнларида юзага
келади».
62
Юқорида келтирилган барча тавсифлар кўчмас мулк объектларини муомаласи
молиявий капитални жалб қилиш, турли ресурслар ва меҳнатдан
фойдаланиш билан
боғлиқ бўлган товар категориясига киритишни назарда тутади ва кўчмас мулк
объектларини қайта тақсимлашга йўналтиради, яъни, аввал яратилган кўчмас мулк
объектларига айланиш ҳуқуқини таъминлайди.
Кўчмас мулк объектининг товар сифатида уч хил моҳиятидан (моддий, ҳуқуқий,
иқтисодий) келиб чиқиб, ушбу таърифларнинг ҳаммасини янги кўчмас мулк
объектларининг барпо этилиши ва мавжуд объектлардан фойдаланиш билан белгилаб
берилган муносабатлар мажмуаси билан тўлдириш лозим.
«Кўчмас мулк бозори маҳаллий бўлади, чунки унинг объектлари кўчмас, бетакрор
бўлиб, уларниг қиймати кўпроқ даражада ташқи атроф муҳитга (давлатда ва минтақада
сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий, экологик вазиятга) боғлиқ бўлади» ва сегментларга
бўлинган, чунки турли фойдаланувчилар турли эҳтиёжлари, турли тўлов лаёқати ва
талабларига эга бўлади.
63
Ҳар бир муайян кўчмас мулк бозори (ер участкалари бозори, турар жой кўчмас мулк
бозори, тижорат кўчмас мулк бозори) мустақил ривожланади, чунки у ўзининг
қонунчилик ва меъёрий
базасига таянади, ва турли типологик мезонлар заминида яна
алоҳида ажратилиши қилиниши мумкин.
59
Тарасевич Е. И. Анализ инвестиций в недвижимость. – СПб.: МКС, 2000. 160 бет.
60
Волков Д. Л. Экономика и финансы недвижимости. – СПб.: Изд-во Санкт-Петербургского университета,
1999. 32 бет.
61
Волочков Н. Г. Справочник по недвижимости, – М.: ИНФРА-М, 1996. 16 бет.
62
Балабанов И. Т. Операции с недвижимостью в России. – М.: Финансы и статистика, 1996. 10 бет.
63
Смирнова И.В
. Экономика недвижимости: Ўқув қўлланма. -СПб.: СПбГИЭУ, 2003. 21 бет.