10.6-расм. Кўчмас мулк – махсус турдаги товар
Кўчмас мулк объектларини бошқа товарлардан фарқлашга имкон берувчи
белгиларидан ташқари, специфик тавсифлар ҳам мавжуд. Демак, масалан, кўчмас мулк
объектлари яратиш муддатининг узоқлиги билан тавсифланади. Қурилиш ёки
реконструкциянинг ўртача давомийлик цикли 3-3,5 йилни ташкил қилади.
Кўчмас мулк объектларининг товар сифатидаги характеристикалари тўғри
келмаслиги мумкин (товар ҳақидаги тасаввурлар ассиметрияси). Истеъмолчилар нуқтаи
назаридан, тураржойга бўлган эҳтиёжни қондирувчи товар сифатида, кўп ҳолларда
квартира ёки тураржойнинг бир қисми кўриб чиқилади, қурилиш ташкилотининг нуқтаи
назаридан эса, ишлаб чиқарилган товар – тугалланган кўпхонали ёки секцияли уй
ҳисобланади.
Кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи
бошқа товарга эгалик ҳуқуқидан фарқ қилади ва келишувлар предмети саналади. Кўчмас
мулк объектлари, бошқа товарларга қараганда, давлат таъсирига мойил, бу эса,
объектларга қўйилмаларни йўқотиш хавфини кучайтиради. Кўчмас мулк – қимматли
товар ва унга эга бўлиш учун кўпинча гаров ёки аввалги кўчмас мулк объекти қиймат
ҳисобини ўз ичига олувчи мураккаб молиявий схемалар ишлатилади.
Кўчмас мулк объектларининг товар сифатидаги махсус тавсифлари, унинг бозордаги
иқтисодиётидаги алоҳида ўрни билан бир қаторда, бу товарни бозорда ўрнини белгилаш
учун етарлича ижтимоий-иқтисодий ахборотнинг зарурлигини тақозо қилади. Бироқ, бу
кўчмас мулк ва инвестициялар бозорининг ўзаро боғлиқлигини инкор қилмайди.
Кўчмас мулк бозори ва хизматлар бозорининг ўзаро алоқаси.
Маълумки, хизматлар
бозорининг вазифаси – инсониятнинг ҳаёт фаолияти учун шарт-шароитлар яратишдан
Кўчмас мулк объектининг
жисмоний тавсифлари:
- ер участкаси (уй олдидаги
участкалар, авто тўхташ
жойлари);
- бино (бино ёши, қўриқлаш
мақоми, қурилиш серияси,
ертўла, чордоқ, монсард
мавжудлиги, юк кўтарувчи
конструкциялар,
перегородкалар, том ёпмалар
материали, бино ҳолати,
фасад безаклари,
муҳандислик ускуналари )
- квартира (этаж, хоналар
сони, экспликация, квартира ,
деразалар ориентацияси,
шифт баландлиги, ташқи
пардоз, деразалар тури,
қўшимча қулайликлар)
Кўчмас мулк объекларининг
юридик ва мулкий мақоми:
- кўчмас мулк объектининг
идентификацияси, жойлашув
ўрни тавсифи;
- почта манзили;
- ҳисоб рақамининг номери
(коммунал тизим);
- рўйхатдан ўтганлик рақами;
- кадастр рақами;
- мулк ҳуқуқини давлат
рўйхатидан ўтказганлик рақами
ва санаси;
- квартирага эгалик шакли
(яшовчилар, рўйхатдан ўтганлар);
- оғирлик сервитутлари;
- ўтказиладиган ҳуқуқларни
турлари ва таркиби;
- келишув характери: олди-сотди;
- даллол билан шартнома тури;
- кооператив келишув шартлари.
Кўчмас мулк объекти билан
келишувларнинг иқтисодий шартлари:
- экспозициянинг бошланиш ва тугаш
санаси;
- хўжайиннинг, фирманинг (брокер)
биринчи таклиф қилган нархи;
- таклиф қилинган нарх ўзгаришининг
охирги санаси;
- хўжайиннинг, фирманинг (брокер)
охирги таклиф қилган нархи;
- солиққа тортилгунга қадар келишувнинг
(сотувнинг) ҳақиқий баҳоси;
- нотариал келишув бўйича нарх;
- ГУИОН нархи;
- яшаш нархи (бир ойга);
- эксплуатация ҳаражатлари;
- муҳандислик-коммунал инфратузилма;
- таклиф нархини номиналлаштириш
валютаси (рубль, доллар, евро ва б.)
- таклиф қилинган вақтдаги валюта курси.
Do'stlaringiz bilan baham: |