Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Заҳира ерлар
давлат тасарруфида бўлади ва юридик ёки жисмоний шахсларга 
ажратилмайди (Ер кодексига асосан шаклланадиган қайта тақсимлаш фонди ерларидан 
ташқари). Заҳира ерлардан фойдаланишга уларни бошқа тоифага ўтказгандан сўнггина 
йўл қўйилади.
Ерларни у ёки бу йўналишларга бўлиниши натижасида ер участкаларидан 
фойдаланиш нисбатан барқарор бўлиб ҳисобланади.
Қонун ўрнатувчи асосий эътиборни ерларни у ёки бу тоифага тегишлилиги 
масаласига қаратади ва уни ҳокимлик органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув 
органларининг ер участкаларини ажратиш этиш ҳақидаги актларида акс эттиришни талаб 
қилади, масалан, туман маъмурияти қарорларида; ер участкалари предмет саналган 
шартномаларда, масалан, олди-сотди, айирбошлаш, ижара ва б.; давлат ер кадастри 
ҳужжатларида, масалан, ер участкаларининг кадастр тарх(режа)ларида; кўчмас мулкка 
эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларида, масалан, ҳуқуқни 
рўйхатдан ўтказганлик ҳақида гувоҳнома, ягона давлат реестри ҳуқуқидан кўчирма.
Юқорида қайд этилган ҳужжатларда ер тоифаларининг мавжуд бўлмаслиги, кўчмас 
мулкка эгалик ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказмасликка асос бўла олади. 
Агар ернинг тоифаси давлат ер кадастри хужжатларида, ер участкасига хуқуқ 
ўрнатувчи ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳолатда, ер участкасини фойдаланиш мақсадидан 
келиб чиққан ҳолда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг ер участкаларини 


68 
фойдаланиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда маълум бир категорияга киритиш ҳақида 
меъёрий-ҳуқуқий акти қабул қилинади. 
 
5.4. “Шаҳар” тушунчаси, уни лойиҳалаш ва шаҳарсозлик меъёрлари 
Шаҳар кенгликлари тушунчасининг умумий хусусиятлари шаҳар шаклси ва унинг 
ўлчамлари ҳисобланади. Шаҳар шакл типологияси турли тумандир: ихчам, кўп марказли, 
узайтирилган (чизиқли, бўйлама), ажратилган (тугунли, ядроли).
Аҳоли сонига қараб шаҳарлар қуйидагича бўлиши мумкин: кичик – 50 минг 
кишигача; ўрта – 50–100 минг киши; катта – 100–250 минг киши; йирик – 250-500 минг 
киши; йирикроқ –500 минг кишидан ортиқ; миллионер шаҳарлар– 1 млн кишидан ортиқ.
Халқ хўжалигини ихтисослашиши бўйича шаҳарларни: саноат, транспорт, 
соғломлаштириш(курорт), тарихий ва турли ихтисосланган бўлиш мумкин.
Табиий шарт-шароитлар бўйича шахарларни ўрта минтақа, шимолий ва жанубий 
ҳудудлар, шунингдек, экстремал шарт-шароитларда жойлашган шаҳарларга ажратилади.
Ўсиш суръати бўйича ҳам шаҳарлар синфларга ажратилади: тез ўсувчи, 
ривожланиши чекланган, муқобиллашган ёки ахолиси камаятган.
Бундан ташқари, шаҳарларни юзага келиш даври ва ривожланиш тарихи бўйича 
тарихан синфларга ажратиш, шунингдек, тарихий-архитектуравий ва маданий мерос 
бойликларини акс эттириб синфлаш кенг қўлланилади. Иқтисодиёт нуқтаи назардан 
шаҳар – бу халқ хўжалигининг таркибий қисм(элемент)и, ишлаб чиқариш кучларини 
жойлаштириш шаклларидан бири, ахолини жойлаштириш тизимининг ва аҳоли жойлари 
тармоғининг элементи. Саноат - шаҳар аҳолисига қийинчилик туғдирувчи муассасалар 
билан биргаликда, шаҳарнинг иқтисодий базасини ташкил қилади. 
Урбанлаштирилган ҳудуд (
urban area
) – бу марказий шаҳар ва шахар атрофи 
шунингдек, зич марказий ядрога (100 яшаш бирлигидан кам бўлмаган) ёки ҳар км
2
га минг 
кишидан юқори бўлган зичликка эга шаҳар саналмайдиган ҳудудларга эга бўлган ўз-ўзини 
бошқарувчи шаҳар аҳоли пунктлари.
Шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, шаҳар четидаги ҳудудлар – буларнинг ҳаммаси қишлоқ 
жойларидан фарқли ўлароқ, урбанлаштирилган ҳудудлардир.
Шаҳарни шаҳар хукумати фойдаланишида бўлган ерларни бошқа фойдаланувчилар 
ҳудудларидан ажратадиган шартли чизиқ чегаралайди.
Ривожланган бозор иқтисодиётида шаҳар ҳудудларини ривожлантиришда бирламчи 
бўлиб лойиҳалаштириш ҳисобланади, уни яратишнинг асосий мақсади - фуқароларнинг 
ижтимоий буюртмасини қонуний ҳимоя қилиш, шаҳар ҳудудларини ривожлантиришга, 
шаҳарда шаҳар ҳосил қилувчи фаолиятлар турини ривожлантириш йўналишларига жамоа 
манфаатларини баён қилиш. Лойиҳалаштиришни яратиш босқичининг ўзидаёқ, бундай 
тизимда шаҳар ҳудудларини ривожлантириш бўйича ечимларни ишлаб чиқишнинг 
тўлақонли иштирокчиси сифатида яқинроқда жойлашган ҳудудлар вакиллари пайдо 
бўлади. Бу тизимда шаҳар – бир бутун яхлит ҳисобланади, унда барча саволлар кўпчилик 
субъектлар томонидан тўлдириш асосида ечилади. Бундай тизимда шаҳарнинг ўз-ўзини 
ривожлантириш ҳақида, инвесторнинг солиқ сиёсати орқали рағбатлантириладиган 
мустақил фаолият юритиш имкониятининг объектив қонунияти сифатида гапириш 
мумкин. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish