Кўчмас мулк иқтисодиёти


.  Саноат ва бошқа махсус мақсадларга мўлжалланган ерлар



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

3

Саноат ва бошқа махсус мақсадларга мўлжалланган ерлар
улар 
мўлжалланган мақсадлардаги вазифаларини бажаришидан келиб чиққан ҳолда 7 турга 
бўлинади (5.3 - расм). 
Саноат ерлари
23
ташкилотлар фаолиятини таъминлаш ва/ёки саноат объектларидан 
фойдаланишга мўлжалланган.
Саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига саноат корхоналарига, шу 
жумладан, кон саноати, энергетика корхоналарига ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар 
ҳамда иншоотлар қуриш учун доимий фойдаланишга берилган ерлар киради. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
5.3 - расм. Саноат ва бошқа махсус вазифаларга мўлжалланган ерларнинг 
турлари 
Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига темир йўл, ички сув 
транспорти, автомобиль, ҳаво ва қувур транспорти корхоналари, муассасалари ва 
ташкилотларига транспорт иншоотлари, қурилмалари ва бошқа объектларидан 
фойдаланиш, сақлаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, такомиллаштириш ва 
23
ЎзР Ер Кодекси, 69-модда. 
Саноат, энергетика, транспорт, алоқа, радиоалоқа, телевидение, 
ахборот ерлари, мудофаа, хавфсизлик ва махсус вазифага эга 
ерлар (ЎзР Ер Кодекси, 8-бўлим, 69 модда) 
Саноат ерлари 
Энергетика ерлари 
Транспорт ерлари 
Алоқа, радиоалоқа, телевидение ва ахборот ерлари 
Бошқа ерлар 
Мудофаа ва хавфсизлик ерлари 


63 
ривожлантириш соҳасида улар зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун 
доимий фойдаланишга берилган ерлар киради. 
Алоқа мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига алоқа тизимларини ҳамда 
уларга тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение 
ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга 
берилган ерлар киради. 
Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерларга, кабель, радиореле ва алоқа ҳаво 
ҳамда электр узатиш тизимлари ўтган ерларга туташ ерларда қонун ҳужжатлари билан 
белгиланадиган тартибда муҳофаза ҳудудлари ўрнатилади. 
Қуролли кучлар, чегара, ички ишлар ва темир йўл қўшинларининг ҳарбий қисмлари, 
ҳарбий ўқув юртлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг жойлашуви ҳамда 
доимий фаолияти учун берилган ерлар мудофаа эҳтиёжлари учун мўлжалланган ерлар деб 
эътироф этилади. 
Бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар жумласига корхоналар, муассасалар ва 
ташкилотлар фойдаланиб келаётган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, аҳоли 
пунктларининг ерлари, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа, табиатни муҳофаза қилиш, 
соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ва тарихий-маданий аҳамиятга 
молик ерлар, шунингдек ўрмон ва сув фондлари ерлари таркибига кирмаган қолган барча 
ерлар киради. 
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлардан 
фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. 
Энергетика ерлари 
ташкилотлар фаолиятини таъминлашга ёки энергетика 
объектлари (гидроэлектростанциялар, иссиқлик электростанциялари ва бошқа 
электростанциялар, уларга хизмат қилувчи иншоотлар ва объектлар) эксплуатациясини 
таъминлаш, электрузаткичнинг ҳаво линияларини, электр узатишнинг кабель линиялари 
ер ости иншоотларини, подстанциялар, тақсимлаш пунктлари ва бошқа энергетика 
объектлари ва иншоотларини жойлаштириш учун мўлжалланган. Ташкилотлар 
фаолиятини таъминлаш ва энергетика объектлари эксплуатациясини таъминлаш 
мақсадида электр тармоқларининг ҳимоя зоналари ўрнатилиши мумкин. 
Транспорт ерлари – 
темир ва автомобил йўллар, сув, ҳаво, газ ва бошқа магистрал 
транспорт турларининг эксплуатациясини таъминлашга мўлжалланган. 
Темир ва автомобиль йўлларига ажратилган минтақалар шу иншоотлар 
жойланишидан ташқари кенгроқ ерни (шу жумладан ҳавфсизлик мақсадида) эгаллайди. 
Бу ерларда (қонунчиликда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари) қуйидагилар таъқиқланади: 

турар-жой ва жамоат бинолари, омборлар қуриш; 

қурилиш, геологик-қидирув, топографик, тоғ ва қидирув ишлари олиб бориш, 
шунингдек, ер усти иншоотларини ўрнатиш; 

ер участкаларини ҳайдаш, ўт ўриш, кўп йиллик дарахтларни кесиш ва уларга 
зиён етказиш,ернинг ўт-ўсимлик қатламива тупроғини ўйиб олиш; 

ташқи реклама ўрнатиш, йўл ҳаракати хавфсизлигига алоқадор бўлмаган 
ахборот щитлар ва кўрсатмалар ўрнатиш. 
Миллий автомобиль йўллардан фойдаланишнинг нормал шарт-шароитларини 
яратиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун бевосита транспорт 
иншоотлари жойлашган ерга иншоотлар бўйлаб ҳар икки ёнидан ажратилган ерларга 
қўшимча ерлар бириктирилади ва бу ерларда бинолар ва иншоотлар қуриши, хўжалик 
фаолияти чекланган,ҳаракат хавфсизлигига тааллуқли бўлмаган реклама щитлари ва 
плакатларини ўрнатиш тақиқланади.
Темир йўл транспорти объектларидан фойдаланишда ташкилот фаолиятини 
таъминлаш учун қуйидаги мақсадларда ер участкалари ажратилади: 

темир йўлларни жойлаштириш учун; 


64 

бино (масалан, вокзал, бекат) ва иншоот (кўприк, қувур ва ш.ў.)лар, улардан 
фойдаланиш, уларни кенгайтириш ва қайта қуриш учун, шунингдек, қурилмалар ва бошқа 
объектлар, ажратилган ва бириктирилган ерлар ҳамда темир йўлларнинг ҳимоя 
ҳудудларини ўрнатиш. 
Ажратилган ер участкаларинифуқаролар ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалигида 
фойдаланиш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш, юкларни омборга жойлаш, юклаш-юк 
тушириш майдонларини ўрнатиш, темирйўл бўйидаги омбор иншоотлари (ёқилғи ва 
мойлаш материаллари, хавфли моддалар, сақланадиган омборлар, шунингдек автоёқилғи 
қуйий шахобчаларидан ташқари) учун ижарага берилиши мумкин. 
Ички сув транспорти объектларидан фойдаланишни ва ташкилот фаолиятини 
таъминлаш мақсадида қуйидагилар учун ер участкалари ажратилади: 

сунъий равишда яратиладиган ички сув йўллари (каналлар) учун;

портлар, кема ёндошиб тўхтайдиган қурилмалар, гидротехника иншоотлари ва 
бошқа зарур объектларни жойлаштиришучун; 

кемачилик ва ички сув йўллари бўйича оқизиш билан боғлиқ бўлган ишлар учун 
қирғоқ йўлларини жойлаштиришга; 
Қувур транспорти объектларидан фойдаланишни ва ташкилот фаолиятини 
таъминлаш мақсадида қуйидагилар учун ер участкалари ажратилади: 

нефть, газ ва бошқа қувурларни жойлаштириш учун;

қувур транспорти объектларини эксплуатация қилиш, қуриш, реконструкция 
қилиш, таъмирлаш ва ривожлантириш учун зарур бўлган объектларни жойлаштириш 
учун;

ер участкаларидан фойдаланиш бўйича махсус шартлар билан қўриқлаш 
зоналарини ўрнатиш учун. 
Бу участкаларда газ билан таъминлаш объектларигача ўрнатилган минимал 
оралиқлар чегарасида қандай бўлмасин бинолар, иншоотлар қурилишига ва қурилмалар 
ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Транспорт объектларининг қурилиши ва реконструкцияси учун шарт-шароитлар 
яратиш мақсадида қонунчилик асосида ерларни резервлаш амалга оширилади.
Алоқа, 
радиоэшиттириш, 
телевидение, 
ахборот 
ерлари 
қуйидагиларни 
жойлаштириш учун мўлжалланган: 

балансида радиореле, кабель, алоқа ҳаво тизимлари ва радиофикациялар мавжуд 
бўлганэксплуатацион алоқа корхоналари; 

кабелли алоқа тизимларида ер усти ва ер ости хизмат кўрсатилмайдиган 
кучайтиргич пунктлари; 

ер усти иншоотлари ва йўлдошли алоқа инфраструктуралари. 
Барча санаб ўтилган инфраструктуралар ўзига хос қўриқлаш ҳудудларига эга. 
Мудофаа эҳтиёжлари учун мўлжалланган ерлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли 
кучлари, чегара орти хизмати ҳарбийлари, бошқа ҳарбийлар, ҳарбий органлар, Ўзбекистон 
Республикаси давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш, Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудини бутунлиги ва дахлсизлиги қуролли ҳимояси бўйича вазифаларни амалга 
оширадиган ташкилотлар, корхоналар, муассасалар фаолиятини таъминлаш учун 
мўлжалланган ахборот ва хавфсизликнинг бошқа турлари ёпиқ маъмурий-ҳудудий 
тузилмалар. 
Ёпиқ маъмурий-ҳудудий тузилмаларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати 
қарорига мувофиқ ердан фойдаланишнинг махсус тартиби ўрнатилади. 
4. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish